Ўзбекистонда энг шов-шувли сўнгги суиқасд қилиш ҳолатлари

Дунёда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Биз сиз учун Ўзбекистонда содир бўлган бир нечта шов-шувли суиқасдларни тўпладик ва бундай фожиаларнинг олдини олиш мумкинмиди деган саволга жавоб изладик.

1-Ҳолат: Март ойида Янгийўл туманидаги ўрта мактабнинг 11 синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди.

СабабАниқланишича, Ўлимидан олдин унинг номаълум йигит билан орал жинсий алоқа қилгани акс этган видео тарқалиб кетганди. Йигит алоқа пайтида жараённи видеога олиб, уни Интернетга жойлаштирди. Қиз эса бунга дош бера олмади… Туман прокуратураси ЎзР ЖК 103-моддаси (суиқасд қилиш даражасига етказиш) билан тергов бошлади. Лекин иш нима билан якун топгани маълум эмас.

Бу фожиа нега юз берди: қиз жамият томонидан қораланишдан қўрқди. Жамият Ўзбекистонда қизларнинг ор-номуси ҳаётдан ҳам қадрли эканлигини фаол сингдиради, шунинг учун бундай вазиятга тушиб қолган қизлар ота-оналарига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига нима бўлганлиги ҳақида гапиришдан кўра ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли кўпроқ.

Муаммонинг ечимиМактабларда жинсий тарбия машғулотларини ўтказиш, ўқувчиларга, ўқитувчиларга ва жамиятга инсон ҳаётидан қадрлироқ нарса йщқлиги ва бўлиши мумкин эмаслигини етказиш.

 

2-Ҳолат: Андижондаги туғруқхонада 21 ёшли она ўзини осиб қўйди.

Сабаб: Аниқланишича,  сўнгги вақтларда руҳиятида ўзгаришлар кузатилган. «Палатадаги беморлар уни узоқ вақт давомида бир нуқтага тикилиб қолиши, тунда туриб, нарсаларини ёйиб, қараб ўтирганлигини кўрган. Бош прокуратуранинг хабарига кўра, шифокорлар томонидан унга нисбатан шафқатсиз ёки қадр-қимматини камситувчи ҳолатлар аниқланмаган.

Бу фожиа нега юз берди:  Аёл ҳаётининг сўнгги бир неча кунида ўзини тутишига қараганда, у чуқур тушкунликда, эҳтимол туғруқдан кейин депрессия ҳолатида бўлган.

Муаммонинг ечимиТуғруқхоналарда психологларга эҳтиёж бор. Улар аёлларнинг нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатини ҳам кузатиб борадилар.

 

3-Ҳолат: Андижон вилоятида қиз ўз қўшниси уни зўрламоқчи бўлганидан кейин ўз жонига қасд қилди.

Сабаб: Онасининг айтишича, қиз кечки соат 10 ларда севган йигитига телефонни бериш учун уйдан чиқиб кетган. Уни кутиб турганида, қўшниси уни зўрламоқчи бўлиб, воқеани камерага ёзиб олган.

Бу фожиа нега юз берди: Қиз туни билан йиғлаб чиқиб, ўз жонига қасд қилмоқчи эканлигини айтди. У қўшниси видеони Интернетда тарқатишидан, бўлган воқеадан шарманда бўлишдан қўрқарди. Суд-тиббиёт экспертизаси унинг қизлик пардаси бузилмаганлигини тасдиқлади.

Муаммонинг ечими: Мамлакат қонунчилигида кўплаб жиҳатлар ҳисобга олинмаган. Қовушиш бўлмаганми – жиноят йўқ. Эркак қизга тегажоғлик қилиши, унга ишқаланиши, таҳдид қилиши мумкин, аммо бунинг учун унга жазо кўзда тутилмаган. Далил йўқми – жиноий иш ҳам йўқ. Шунинг учун қонунчиликни қайта кўриб чиқиш зарур.

 

4-Ҳолат: Қашқадарёда 18 ёшли жувон уйидан осилган ҳолда топилди. Марҳуманинг онаси қизининг ўлимида куёвини айбламоқда.

СабабЯнварь ойида эркак 17-яшар қизни зўрлайди. Қизнинг ота-онаси ИИБга мурожаат қилиб, ҳолат ҳақида билдирмоқчи бўлганларида “мени шарманда қилманг, тўрт нафар фарзандим бор” деган. Ҳар икки томон ҳам гап-сўзга қолмайлик, деб қизни унга беришган. Суд-тиббий экспертиза хулосасида қизнинг ўлими осилган ҳолда топилишидан 3-4 соат олдин содир бўлганлиги қайд этилган. Экспертиза шуни кўрсатдики, унинг ўлимидан олдин марҳуманинг танасида икки-уч кун олдинги жароҳат излари бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу фожиа нега юз бердиЯна ўша шарманда бўлиш ва одамларнинг гап-сўзига қолиш қўрқуви.

Муаммонинг ечими: Инсон ҳаёти ҳамма нарса қадрли эканини англашимиз зарур! Нима бўлишидан қатъий назар одамни камситиш, ҳақоратлаш мумкин эмас, бунга ҳеч ким ҳақли эмас.

 

5-Ҳолат: Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйган аёл ҳалок бўлди.

СабабАниқланишича, марҳум икки ярим йил муқаддам сотиб олинган уйидан мажбуран чиқармоқчи бўлган МИБ ходимларига шу тариқа ўз норозилигини билдирган. Марҳуманинг онаси икки йилча аввал уйни ҳозирда қамоқ жазосини ўтаётган аёлдан сотиб олган. Мулкнинг ҳақиқий эгаси уйни қайтариб олиш учун судга мурожаат қилган. Аёл қаршилик кўрсатди, кейин ўзига бензин ёқилғисини сепиб, ёқиб юбориб, ўз жонига суиқасд қилган. Аёл танасининг 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати натижасида эртасига вафот этган.

Прокуратура ЖК 103-моддаси 1-қисми билан жиноят ишини қўзғатган.

Фожиа нега юз берди: Фожиага аёлни бундай ҳаракатга ундаган умидсизлик сабаб бўлди.

Муаммонинг ечимиМамлакатда фуқароларни ҳимоя қиладиган қонунлар бўлиши керак. Одамларни йўқ жойга қувиб чиқариш мумкин эмас. Агар қонунчилик фуқароларни ҳимоя қилмаса, улар муаммоларни ҳал қилишда қаерга мурожаат қилишлари керак?

 

6-ҲолатСевишган ёшлар ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида ўз жонларига қасд қилиб натижада қиз вафот этди.

СабабАниқланишича, қизнинг отаси уни бошқа бир йигитга унаштириб қўйганлиги сабабли қизининг севгилисига эса қизини унга беришини сўраганда рози бўлмаган.

Ёшлар ўзаро келишган ҳолда, ўз жонларига қасд қилиш мақсадида, дала майдонига бориб, ўзлари билан олиб келган ош пичоқ билан дастлаб қиз яхши кўрган йигитининг қорин қисмига бир маротаба уриб, сўнгра пичоқни йигитга бериб, қорнига уришни сўраган. Йигит пичоқ билан унинг қорин қисмига бир маротаба урган вақтида қиз ҳушидан кетиб йиқилиб тушиши оқибатида пичоқ унинг қорин қисмига чуқур кириб кетиши натижасида вафот этган. Йигит эса шифохонага ётқизилган.

Фожиа нега юз бердиАфсуски, жамиятимизда ота-оналар кўпинча фарзандларини эшитмайдилар ва қандай яшашларини улар учун ўзлари ҳал қилишади.

Муаммонинг ечими: Фарзандингизга мулк сифатида қарашни бас қилинг, улар ўз ҳаётлари учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилишларига қўйиб беринг.