Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу туманда яшовчи бобосининг уйига олиб боради, қиз қариндошларига ёқиб қолади. Дугонаси ухлаганидан сўнг қизнинг розилиги билан жинсий алоқа қилишади. Эртасига қиз уйига қайтади, эркак унинг уйига бориб қизнинг розилиги билан яна жинсий алоқа қилишади. Эркак айбига иқрор бўлди, қиз ва унинг онаси эркакка нисбатан даъвоси йўқлигини билдиришган.

Дастлабки тергов органлари ишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш” бўйича квалификация қилишди. Суд муҳокамасида судья ишни айни модданинг 1-қисмига ўзгартирди. Судланувчи айбдор деб топилиб, унга 2 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.

Nemolchi.uz таҳририяти ҳайратда. Наҳот Олий суд Пленумининг қарори бекор қилинган бўлса? Ёки дастлабки тергов органлари, судья Муҳаммад Жўраев, прокурор ёрдамчиси Д.М.Бойтураев «Номусга тегиш» 118-моддаси 4-қисми бўйича квалификация қилинадиган ишлар бўйича маърузани ўтказворганми? Тушунтирамиз:

➡️ ЎзР ЖК 118-моддаси 4-қ: «Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, — ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
➡️ ОС пленумининг номусга тегишга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарори:
(https://lex.uz/docs/2414124)2. Номусга тегиш деганда (ЖК 118-моддаси), аёл жинсидаги шахс билан унинг эркига қарши ёки эркидан ташқари зўрлик ишлатиб, қўрқитиб (бундан буён матнда-таҳдид этиб) ёхуд жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, табиий усулда жинсий алоқа қилиш тушунилиши лозим.

  1. Ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолати (… жуда ёшлиги ёки кексалигига кўра …) … ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмайди.
    ➡️ ЎзР Фуқаролик кодекси 29-моддаси: «Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун ….»

Ўзбекистон қонунчилигида 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс кичик ёшдаги бола деб аниқ кўрсатилган. Олий суд Пленуми қарорига кўра, кичик ёш жинсий алоқага келганда автоматик равишда ожиз аҳвол ҳисобланади. Шундай қилиб, 14 ёшгача бўлган шахс билан ҳар қандай жинсий алоқа оғирлаштирувчи ҳолатга тенглаштирилиши керак.

Вояга етмаганлар билан жинсий алоқани романтикага тенглаштириш керак эмас, буни ўзаро севги ва хоҳиш билан изоҳлаш аҳмоқгарчилик. Бола психикасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда берган «розилик» ни катталарнинг розилиги билан тенглаштириб бўлмайди. Агар қонун бузилган бўлса, терговчилар, судьялар ва прокурорлар 6-8-10 ёшли болалар қаршилик кўрсатмаса ва «рози бўлишса» зўрланганини оқлай бошлайди.

Прокурор протестини келтириб, тергов ва суд жараёнини қонун талаблари асосида ўтказиш керак. Шунингдек, васийлик органлари қизнинг оилавий аҳволига эътибор қаратишлари керак: қандай қилиб 12 ёшли қизи эркак билан ётиши мумкин ва унинг қилган иши учун унга қарши даъволари йўқ?

СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар #Болалар