Эркакни ўзгартириш мумкинми?

Ҳар бир аёл умрида бир бора бўлса ҳам жуфтидаги маълум бир жиҳатларини ўзгартириб қўйишни истайди. Бир вақтнинг ўзида ҳам кучли, ҳам меҳрибон бўлишини истайди. Кийимларини жойига қўйиб, пайпоқларини ҳар ёққа отмаса ҳам яхши бўларди. Хўш, биз уларни ўзгартира оламизми?

Бирон инсонни учратганда хоҳлаймизми ёки йўқ, биринчи навбатда унинг ташқи кўринишига эътиборимизни қаратамиз. Баланд бўйли, келишган бўлишига эътибор қаратамиз. Аслида савол биз эркакни қандай танлашимиз эмас, танлаб бўлинган жуфтимизни қандай йўлга солиш ҳақида гаплашамиз.

Муҳаббат – фақат чиройли ўй-хаёллар эмас, бу – ўз севганингизнинг ҳар бир одатларига мослашиш демакдир. Севдингизми, демак унинг ҳар ёққа отилган пайпоғи-ю, шимларига тайёр бўлинг. Бошида балки унинг бу одатларини тезда йўқота олишингизга ишонгандирсиз, лекин бундай эмас. Наҳотки уларни ўзгартиришнинг иложи бўлмаса?

Аслида эркак ҳам, аёл ҳам вақти-соати билан ўзгаради. Чунки муҳит уларни ўзгаришга мажбур қилади. Масаланинг долзарблиги шундаки, эркак аёл учун ўзгаришга тайёрлигида.

Биринчи ўринда, илк муносабатларингизни эсланг, у сиз учун қанчалик ўзгарган эди. Дейлик, сиз шарбатни ёмон кўрасиз, қарабсизки, бир ҳафтадан  кейин у сиз ёктирадиган мевали чойни ичади.

Шундай қилиб, эркаклар ўзгаради. Аммо нолишларингиз туфайли эмас, балки вақт ўтиши билан пайдо бўладиган етуклик туфайли. Олдинги муносабатлар тажрибасини сарҳисоб қилиш ҳисобига амалга ошади бу. Охир оқибат, спорт залига бориши кераклиги ҳақида гапингизни “мен семирган эканман” деб эмас, “соғлигим ҳақида қайғуряпти” деб тушунади.