ЁЛҒИЗЛИК ҲАҚИДАГИ 3 ТА УЙДИРМА: УЛАРНИ УНУТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

“Унинг дўстлари йўқ, чунки ўзи одамови”, “унинг ёшида кўпчилик ўзини ёлғиз ҳис этади”, “у мулоқотга муҳтож”… Ўзганинг ёлғизлиги ҳақида мана шундай фикрлаймиз, аммо бу ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди.

Ҳар биримиз ҳаётимизнинг маълум бир даврида ўзимизни ёлғиз ҳис этамиз, аммо баъзи инсонларни ёлғизлик узоқ йиллар давомида таъқиб қилади. Бундай инсоннинг жуфти ёки яқини бўлмайди, у ўзини жамиятдан ажралиб қолгандай, якка ҳис этади.

Шу билан бирга, атрофи тўла одам ҳам ўзини уйда ёки ишда ёлғиз ҳис қилиши мумкин.

1-УЙДИРМА. ЁЛҒИЗЛИКНИНГ САБАБИ — МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЙЎҚЛИГИ

Инсон муносабатларнинг йўқлигидан эмас, балки сифатли ижтимоий алоқалар йўқлигидан ўзин ёлғиз ҳис этади.

Бу нима дегани? Тадқиқотларга кўра: яқин алоқаларни ўрнатган икки нафар инсонингиз бўлса кифоя, мулоқот, меҳр-муҳаббат ва ҳурматга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади. Бошқача айтганда, сиз ўзингизни ёлғиз ҳис этмайсиз.

2-УЙДИРМА: ЁЛҒИЗЛИК ҚАРИЯЛАРГА ХОС

Ёлғизлик — чиндан ҳам қари инсонларнинг муаммоси, аммо бўрттириб юбориш ҳам керак эмас. Бевалик ёки пенсияга чиқиш жиддий триггер (хавф) ҳисобланади, аммо олимларнинг таъкидлашича, қарилик ва ёлғизлик ўртасида боғлиқлик унчалик катта даражада эмас.

Кўпроқ 85 ёшдан ошган қариялар яккаланишдан азият чекади. Болалар, ўсмирлар ва ёшлар эса 65 ёшдан катта инсонлар сингари ёлғизлик гирдобига тушиши мумкин.

3-УЙДИРМА: ЁЛҒИЗ БЎЛСАНГ, ДЕМАК СОЦИОФОБСАН

Ёлғиз инсон ҳақида ўйлаганингизда, нимани тасаввур қиласиз? Жамиятга қўшила олмайдиган одамни хаёлингизга келтирсангиз керак. Масалан, у асабий, уятчан, хавотирга тўла. Ёки унга бироз заковат етишмайди, гапга чечан, киришимли эмас, ташқи кўриниши қониқарсиз аҳволда. Балки, у… ҳаммани ёмон кўрар?

Ёлғизлик гирдобига дучор бўлган инсонлар кайфият тушиши, хавотир, асабийликдан шикоят қилишади. Бошқача айтганда, ёлғизлик энг оптимист инсонни ҳам одамёқмас шахсга айлантириб қўйиши ҳеч гап эмас, шуни унутманг.

Нима учун ёлғиз бўламиз?

Бунга ташқи омиллар билан бирга ички омиллар ҳам таъсир ўтказади. Масалан, нотўғри кўрсатмалар:

одам ўзини хунук, салоҳиятсиз ҳис этади ва бу фактни дўстлари йўқлиги билан асослайди;

атрофдагиларни худди ўзи каби салбий маънода қабул қилади, — ҳеч кимга ишонмайди, кимнидир қўллашга интилмайди, дўстона алоқада бўлолмайди;

ўзига нисбатан доим танқидни кутади, масхара бўлишдан қўрқади.

Манба: https://www.psychologies.ru