Бегона эркак ўз интим суратларини юборса нима қилиш керак?

Бугунги кунда аксарият хотин-қизлар хунук ҳолатга учрамоқда: бегона эркак ижтимоий тармоқлар орқали э йўқ-бе йўқ ўз интим суратларини юборади. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Албатта уни дарҳол блокка қўйиб, ижтимоий тармоқларда унинг устидан арз қолдирса бўлади.

Буни деб сиқилманг ёки ўзингизни айбламанг. Унга дарс бўлиши учун жавоб ёзишингиз ҳам мумкин, токи у бошқаларга ҳам бу ишни қилмасин.

Бундайларга нима деб жавоб ёзиш мумкин:

Касалмисан?

Мен ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар бердим.

Сен юлдуз бўласан!

Ёзишмалар скриншотини чиқариб, ҳалиги эркакни тег қилиш мумкин. У ҳақида қанча кўп одам билса, бундай жирканч қилиғини қайтармаслиги эҳтимоли юқори. Унга «мен ҳозир сен ҳақингда ҳаммага айтиб бераман, юлдуз бўламан» деб ёзишингиз мумкин. Одатда бундай одамлар ошкораликдан қўрқади ва сизни бошқа безовта қилмайди.

Ва, энг муҳими: унинг маълумотларини топа олсангиз (фамилия, исм, ёши, ўқиш/ишлаш жойи) – барча скриншот ва маълумотларни тўплаб, ички ишларга ариза беринг.