Ўзаро муносабатда ҳурматинг бўлмаса, ундан қандай воз кечиш керак?

Хаёлимизда атрофимиздаги оилалар ва жуфтликлар ўртасида зўравонлик ҳолатлари учрамаяпти, эр-хотинига қўл кўтармаяпти-ку, деб ўйлаймиз. Қачонки биз ўзимиз оиладаги зўравонлик қурбонига айлансаккина кўзларимиз очилади. Зўравонликнинг қандай турлари мавжуд ўзи?

Бугун зўравонликнинг жисмоний ёки рухий тажовузини учратмоқдамиз. Рухий зўравонликнинг жисмоний зўравонлик каби белгилари кўринмайди, чунки бу ҳолатда сизни калтакламайди, ундан қочиб кўчама-кўча сарсон юрмайсиз. Энг асосий муаммолардан бири, тажовузкор одамлар бирдан асл юзларини кўрсатмайдилар. Зўравонлик секин-секин рўй беради. Бундай холларда бир-бирисиз туролмаган, бир-бирини севган икки ёш ўртасида нима бўлганки, шу аҳволга келиб қолганини таҳлил қилиш керак. Энг катта муаммолардан бири бу – эркакнинг аёл устидан ҳукмронлик ўтказишга бўлган ҳаракати ва унинг бир аёлнинг ҳис-туйғулари, орзу-хавасларини поймол қилинишига олиб келишдир. Эркак ўзининг эркаклигини исботламоқчи бўлади, ваҳоланки аёл нафақат унга фарзанд туғиб берувчи ёки кир ошини, рўзғорини ямагувчи инсон эмас, у ҳам одам, қолаверса шахсдир. Аёлни ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиш, уни инсон сифатида, айниқса аёл сифатида беҳурмат қилиш аёл кишида ўзига ишонмаслик, ўзини ерга уришга сабаб бўлади.

Ўзига ишонч бўлиши учун аёлнинг ўзи шахсий ҳаётини назорат қилишни ўз қўлига олиши керак

Аёл эркакни деб ишдан бўшашга ёки бўлмаса жуфтига қулай, лекин ўзига ноқулай булган жойларда яшаш тарзини ўзгартиришга мажбур бўлиши қарамликни кучайтиради. Бундай ҳолларда аёлнинг ночорлиги икки бараварга кучаяди, эркинлиги чекланади, пассив қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган аёлга айланади. Алоҳида таъкидлаш мумкинки, доим шу характерда давом этавермайди, ора-сира муҳаббат изҳорлари, кўнгилга қарашидан аёллар маст бўлиб қолишади ва ҳамма қийинчиликлар ортда қолди, бундан бу ёғига ҳаммаси кўнглимдагидек бўлади, деб ўзини алдагани қолади. Ишонинг, бу севги эмас, шунчаки ўзини ишонтириш синдромидир. Бу ҳолатларни ўрганар эканмиз, савол туғилади – бундай инсон билан яшаш уларга нима беради? Нимага уларга нисбатан шундай муносабатда бўлсалар ҳам тегишли органларга хабар беришмайди?

Энг аввало, бундай ҳолларда аёллар ўзларини қўлга олиб, узларига ишонишлари керак. Ўзининг эришган ютуқлари ва кучли томонларини рўйхат қилиб ёзишлари керак. Ва энг муҳими – далда! Яъни ота-онаси, дўст-дугоналари томонидан доим далда берилиши керак, психолог маслаҳати ҳам зиён қилмайди. Энг муҳими  шуни унутмангки, далдани фақат сизга ишонган ва доим сизни қўллаб-қувватлашдан чарчамайдиган инсонлардан олинг.

Кейинги тўсиқ бу – айбдорлик хисси. Жуфтингиз шунчалик кучли манипуляторки, у сизни айнан келишмовчиликларнинг ягона сабабчиси эканлигингизга сизни ишонтириб қўяди. Нимаики бўлмасин, сизга зўравонлик қилишга сабаб бўлолмайди. Агар сиз шунчалик ёмон экансиз, шунчаки кетса ҳам бўлади-ку.

Баъзида аёллар ўзларини жабрдийда эканликларини тан олишни исташмайди. Вазиятдан қутилмас экансиз, атрофдагилардан ҳолатингизни яшириб, уялиб юраверасиз. Бу каби муносабатлар орқали етказилган зарар ортидан албатта ўзингизга хос яхши ҳислатларингиз борлигини ўзингизга сингдиринг. Кимлардир сизга ёрдам беришидан ташқари сиз бу йўлни мустақил, ўзингиз босиб ўтишингиз кераклигини тушуниб етишингиз керак. Оиладаги зўравонликни тўғирлашнинг иложи йўқ, бундан фақат қочиб қутилиш керак.

Манба: https://www.wonderzine.com/wonderzine/life/ask-me/198791-how-to

Фото: https://newstula.ru/fn_592043.html