Муҳаббат билан адаштирманг! Бу севги эмас!

Аввал руҳий саломатлигингиз учун мулоқот қилишни чегаралаш керак бўлган одамлар ҳақида ёзган эдик. Турмуш ўртоғига келсак-чи? Унинг қандай ҳислатларига эътибор қаратишимиз даркор?

  1. Мен буни бахтимиз учун қиляпман

Турмуш ўртоғингиз гаплари сизни ҳақиқатда бахтли бўлса, демак муаммо йўқ. Лекин эрингизнинг бахт ҳақидаги тушунчалари сизникига умуман тўғри келмаса, унинг ҳатти-ҳаракатлари сизни ҳафа қилса, ўйлаб кўриш керак.

  1. Сени урганимга ўзинг айбдорсан!

Йўқ, йўқ ва яна бир марта йўқ! Зўравонликда фақат зўравон айбдор. Уриш ёки урмасликка айнан у қарор қилади. Сиз унинг асабларини эговлаган бўлсангиз ҳам у ўрнидан туриб чиқиб кетиши мумкин. Ташқарида тоза ҳавода юриб келиши мумкин. Лекин сизни уришга ҳеч нарса баҳона бўла олмайди.

  1. Сенга дугоналарнинг нима кераги бор? Мен борман-ку!

Бу муҳаббат эмас, балки назорат рашк ёки жиннилик, ҳатто ҳаммаси биргадир. Севадиган эркак сизни оламдан узиб қўймайди, ҳар бир қадамингизни назорат қилмайди. Эркак сизни уйда қамаб, ҳаммадан яширса, бу яхшилик белгиси эмас.

  1. Мен унга уйланганим ҳақида айтган эдим. У ўзи мени ўзига ром қилди. Мен айбдор эмасма.

Бу аҳмоқгарчилик эмасми? Азиз аёллар, илтимос, тушунинг, сизнинг муносабатингиз учун бошқа аёл масъул бўлолмайди. Кўзини сузувчиларга қарши туролмаган эркак ўша ҳиёнат учун фақат ўзи айбдор. Агар у истамаса, минг аёл кўзини сузмасин, унинг кетидан бормайди. Ҳа, айтганча, сизга қўйган ўхшаб олиб кетиладиган эркак керакми?

  1. Сен озишинг керак, олдин анча мафтункор эдинг

Севадиган инсон партнёрини борича севади. Ташқи кўриниш муносабатларингизга путур етказса, буни доимо муҳокама қилиб, бирон қарорга келиш мумкин. Лекин эрингиз доимо камчиликларингизни пеш қилаверса, қоматингиз ёки юзингиз унга ёқмай қолган бўлса, ўйлаб кўринг, бунга бошқа сабаб бордир.

  1. Менга феълингни кўрсатма!

Партнёрлар ўртасида тушунмовчиликлар бўлиши табиий. Лекин у доимо овозингизни ўчиришни ва феълингизни кўрсатмасликни талаб қилса, жим турманг. У сизни тинглай олишга қодир эмас ва фақат ўзи ҳақида ўйлайдими – унга оиланинг нима кераги бор!

  1. Сизга доимо талаблар қўяди

Ўзаро муносабатларга ҳеч қандай ҳисса қўшмай, фақат сиздан нималарнидир талаб қиладиган одам ҳудбиндир. Унинг ўзгариши эҳтимолдан йироқ. Шунинг учун, вақтингиз ва кучингизни унга сарфламаганингиз маъқул.

Масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлмаган, ҳар доим ҳамма нарсада сизни айблайдиган, сизни йўлнинг ўртасида қолдириб, энг қийин дамларда ташлаб кетиши мумкин бўлган, сизнинг шахсингизни топтайдиган ва орзуларингизни оёқ ости қиладиган эркак сиз билан бирга бўлишга лойиқ эмас. Ўйлаб кўринг.