Ўз руҳий саломатлигингиз учун мулоқот қилишни тўхтатиш керак бўлган одамлар типлари

Атрофимизда турли одамлар учрайди: улар турли феъл-атвор, фикрлар ва дидга эга. Дўстликда айтилмаган битта қоида бор – дўстингизни борича қабул қилинг.

Дўстлик — муқаддасми? Умуман олганда, ҳа. Фақат бу мулоқот руҳий саломатлик учун емирувчи бўлмаслиги керак. Қандай одамлар билан мулоқотни чеклаган маъқул?

Бу ерда токсик ота-оналар ҳақида ўқишингиз мумкин.

  1. Доимий танқидчи. Танқид ўринли ва ўсишингизга ёрдам берсагина ҳайрлидир. Лекин сизга мунтазам равишда бундоқ қарадинг, ундоқ кийиндинг, ёмон қарадинг, деб танқид қилишаверса, бу яхшиликка олиб келмайди. Сўзсиз у яхши бажарарди, сиз эса…
  2. Кўнглини олиш қийин бўлган одамлар. Сиз бананли торт сотиб олдингиз, дўстингиз эса норози: шоколадлиси яхшироқ; сиз телефон ютиб олдингиз, лекин суҳбатдошингиз дарҳол гапингизга аралашиб, “ноутбук ютсанг яхшироқ эди”, деб асабга тегади. Ҳуллас доимо ҳамма нарсадан норози. Бунда ўша одам ўзини талабчан деб ҳисоблайди. Қизиғи, бундай одамлар айнан ўзларига нисбатан кўпинча талабчан эмас, фақат атрофдагилардан талаб қилгани-қилган.
  3. Сабрсиз
    «Бу мусиқа тентаклар учун, уни қандай тинглаяпсан?», «Мен бунақасини емайман, ўзи буни қандай еяпсан?» — бу сўзларни ўзгаларнинг истакларини қабул қилмайдиганлар ишлатади. Улар учун фақат ўзларининг фикри ва қарашлари тўғри, бошқаларники эса “меъёрга” тўғри келмайди.
  4. Орзуларни бузувчилар. «Сени? Бўлим бошлиғи қилибми? Уй ишларига улгурасанми, яхшилаб ўйлаб кўр», «Инглиз тили сенга нега керак? Барибир ҳеч қаерга бормайсан», «Йогани бошингга урасанми? Энди ўша жинниларга ўхшаб юрасанми?» — бундай одамлар билан мулоқот қилиш жуда қийин. Ўз қувончингни бўлишмоқчи бўлсанг-у, бундай дўстлар эса барча орзуларингни бир онда бузиб ташлашга тайёр. Одатда улар сизнинг муваффаққиятларингизни қабул қилишга ожиз.
  5. Эски одат бўйича қолган дўстлар. Кўпчилик мактабдаги синфдошлари дўст бўлиб қолади. Сиз шундай инсонлар тоифасига кирсангиз ва синфдошлар билан дўстлик сизни фақат хурсанд бўлса – бу жуда яхши. Лекин дўстлик “шундай бўлиши керак” тоифасидан бўлса, унинг асло кераги йўқ. Одамлар улғайиб, ўзгаради ва энди қизиқишларингиз тўғри келмаётгани табиий ҳол. Эҳтимол, бирингиз маънавий томондан ўсиб, иккинчи томон билан мулоқот унга ҳузур бермаётгандир. Йўлингиз бир бўлмаган одамлар билан мулоқотни тўхтатишдан қўрқманг.
  6. Қадрсизлантирувчилар.
    «Шуям муаммо бўлди-ю, мана, мен…», «Шунга ҳам сиқиласанми, менда бундан баттари бўлган». Ўзгаларнинг бошидан ўтказганини қадрсизлантириш – жуда ёмон. Дўстликда эса у умуман ўринсиз. Дўстингиз сизни қўллаб-қувватламаса ва аксинча, сизнинг туйғуларингиз унинг учун ҳеч нарса англатмаслигини кўрсатса, бундай дўстликни ортиқ чўзиб ўтирманг, мулоқотни узил-кесил тўхтатинг.
  7. Сизни беҳурмат қилиб, орқангиздан гапирадиганлар ҳам дўстларингиз сафидан олиб ташланиши керак.

Атрофингизга қаранг. Агар дўстларингиз сизни орқага тортаётган бўлса (сиз ташламоқчи бўлган ёмон одатлар, унутишни хоҳлаган хотиралар), айнан ўша дўстларни ўтмишда қолдиринг. Инсон ресурслари чексиз эмас ва бундай дўстлик нафақат кучни тортиб олади, балки руҳиятингизга ҳам зарба беради.