Вояга етмаганларга тегажоғлик қилиш ва зўрлаш

❗️Қашқадарёда саккизинчи синф ўқувчиси ёрдам бериш баҳонасида уйига келган ва унга бир неча бор жинсий зўрлик қилган тенгдош қариндошидан ҳомиладор бўлган. Лекин тергов бўлими 128-моддаси билан жиноят иши қўзғатяптики, вояга етмаган зўравонни бу модда билан жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмаслигини билади-да? Бу ерда коррупция аломатлари йўқмикан?

❗️Ўтган йили Хоразм вилоятида 8-синф ўқувчиси тўртта синфдоши томонидан зўрланди. ИШ ЭСА ЁПИЛДИ!!! Негаки зўрлаганлар вояга етмаганлар🙈

❗️ Янгибозор туманида вояга етмаган қиз зўрланяпти, лекин ариза ёзилиб, пул олишдан бош тортилганда, қурбонни шундоқ ИИБ биноси олдида номаълум аёллар ташланиб дўппослашмоқда. Далиллар гўёки ҳавога учиб кетмоқда. 118-модда (зўрлаш) билан очилган иш 128-моддага малакаланган. У 118-моддага қараганда анча енгил жазони кўзда тутади.

❗️ Бухоро вилояти, Қоракўл туманида ўтган йили 14 ёшли вояга етмаган қизга нисбатан аввалига жинсий зўравонлик қилиб, кейинчалик уни қўрқитиб, ишқий муносабатни давом эттиришга мажбурлаб келган 31 ёшли чўпонга зўрлаш учун жазо тайинланмади. Ваҳоланки жиноят таркиби ИСБОТЛАНГАН!

❗️ Май ойида бизга бир аёл мурожаат қилади. Унинг вояга етмаган қизини ўқитувчиси ўз дўстлари билан бирга зўрлаган. У қизнинг ёшини била туриб уни алдаган. Ютқазган одам ютган одамнинг истакларини бажарадиган «шиша» ўйинини ташкил қилди. Ютгач, нима хоҳлаганини топинг-чи? Жинсий алоқа-да! Бу ёлғон. Бу зўрлаш! Ўқитувчи қизнинг ёши ҳақида биларди. У ўқитувчилик одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга мажбурдир. Аммо охир-оқибат терговчи унга 128-моддани қўллади, дўстлар эса гўё умуман у воқеада ишитрок этмагандай. Қизнинг онаси адолат учун курашмоқда, бир қатор экспертизалар ўтказилди, адвокатлар жалб қилинди – аммо терговчи бу воқеада зўрлаш аломатларини топмади ва 128-модда билан ҳужжатларни судга топширди. Биринчи суд мажлиси бир неча кундан кейин бўлиб ўтади. Адвокат ишни қайта кўриб чиқилиши ва иш 118-моддага малакаланишига эришди.

Ишлар бу тарзда ёпилиб, зўравонлар энг кичик жазо олсалар ёки умуман жавобгарликка тортилмасалар, Ўзбекистонда ўсмирларнинг зўрланишлардан муҳофазасини ким кафолатлайди? Бизнинг ва сизнинг болаларимиз хавф остида!!!

НИМА ҚИЛИШ ЗАРУР:
1️⃣ Юқорида келтирилган вояга етмаганларнинг зўрланиши тўғрисидаги ишларни қайта кўриб чиқиш. Биз бу ҳақида аввал ҳам ёзганмиз, лекин мурожаатимиз эътиборсиз қолди: https://t.me/SukutSaqlama/826
2️⃣ Жинсий эркинликка қарши барча жиноятларни Ички ишлар вазирлиги эмас, прокуратура органлари юритувига топшириш. Ва бундай жиноятларни очиш учун махсус бошқарма тузиш керак. Ички ишлар бўлимлари терговчилари майда ишлар билан овора ва бундай жиноятларни тергов қилишга етарлича эътибор бера олишмаяпти.
3️⃣ (ЎзР Олий суди Пленумининг номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қароридан қуйидаги таърифни олиб ташлаш лозим: «Зўрлик, таҳдид қўлламаган ёки жабрланувчининг ожиз аҳволидан фойдаланмаган ҳолда шилқимлик, алдаш йўли билан ёки шунга ўхшаш бошқа усул билан жабрланувчини жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиришга кўндирган шахснинг ҳаракатлари ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас». Одамни жинсий алоқага кўндириш – унинг иродасига таъсир ўтказиш демак.
4️⃣ Зўрлаш ҳолатлари учун жиноий жавобгарлик ёшини 12 ёшгача тушириш керакки, балоғатга етмаган зўравонлар ҳам ўз қилмишлари учун жавобгар бўлсин.
5️⃣ Зўравоннинг оиласи борлиги юмшатувчи ҳолат бўлиши мумкин эмаслигини тан олиш (хотин, бола-чақаси бор экан, хаётини бузмайлик). Эртага бу зўравонлар жазосиз қолишларини билиб, бизнинг ва сизнинг болаларингизга тегажоғлик қилиши мумкин.