“Мен билан содир бўлмади-ку”: Бошқаларга нисбатан бўладиган зўравонликка муносабатимиз

Кўчада ёки метродаги кутилмаган ҳолатлар биздаги кутилмаган, яширин хиссиётларимизни юзага чиқаради. Бундан биз ўз ҳатти-ҳаракатларимизга жавоб бермаслигимиз ёки зўравонга зўравонлик билан жавоб қайтаришимиз мумкин.

Дугонам билан ҳиёбонда сайр қилиб юрганимизда эркак бир аёлни уриб, турткиларди. Аёл бир қўли билан ўзини ҳимоя қилиш билан бирга иккинчи қўли билан болалар аравачаси дастагини маҳкам ушлаб олган эди. Буни кўриб ўзимни тутолмадим, эркакка ташландим: “Агар ҳозир аёлдан қўлингни олмасанг, милиция чақираман” дедим. Ҳаммаси тинчлик йўли билан хал бўлди, биздан кечирим сўради. Ваҳоланки, мен у аҳмоқдан калтак ейишим ҳам мумкин эди, дейди 39 ёшли Мария исмли аёл.

Баъзи вақтларда ўзимни аҳмоқдай ҳис қиламан. Бировнинг шахсий ишларига аралашмаслигим кераклигини яхши биламан, ахир у мени болам эмас-ку.

Ҳолат: Беш ёшли болакайга онаси “овозингни ўчир” деб бақирмоқда, лекин қўл кўтармади. Шундай пайтларда ўзимни аҳмоқдай хис қиламан. Бировни шахсий ишларига аралашмаслигим кераклигини яхши биламан, ахир у менинг болам эмас-ку, бундан ташқари онани болага қандай тарбия бериш кераклигини ўргатишга ҳаққим йўқлигини биламан-ку. Бола бечора унга нимага бақиришаётганини тушунмасди. Охир оқибат ҳеч нима қилмадим, дейди 38 ёшли Тимур. Шундай ҳолатларга гувоҳ бўлганимизда кимнинг тарафини олишимиз керак? Жабрланувчиними ёки айбдорними? Шунчаки асл ҳолатни билмай иккиланамиз ва ўзгаларнинг муаммосига аралашмасликни маъқул кўрамиз.

Юқоридаги каби ҳолатларга гувоҳ бўлганимизда бизга нисбатан бўлган адолатсизликлар ёки етказилган жисмоний ҳаракатларни ҳотирлаймиз. Айнан ҳолатнинг қандайлиги бизни жанжал кўтариб ўзимизни ҳимоя қилишга ёки бирор қадам ҳам жойимиздан қўрққанимиздан жила олмаслигимизга сабаб бўлади.

Баъзан тажовузкор тарафида бўлиб қоламиз, у бошидан ўтказаётган ҳис-туйғуларни қачонлардир биз ҳам бошимиздан ўтказган бўламиз, яъни бу масалада ўз тажрибамизга таяниб фикр юритамиз. Дейлик, она шумтака боласини койияпти, бу ҳолат ҳар бир онаниг бошидан ўтган, бу билан биз унинг ҳатти-ҳаракатларини оқламоқчи эмасмиз, шунчаки биз икки тарафнинг ҳам ҳолатини бошимиздан ўтказганимиз учун ҳам биламиз.