Нега ҳавфсизлик эҳтиёжи муҳаббат эҳтиёжидан устун туриши керак?

Маслоу пирамидаси ҳақида кўп эшитганмиз. Америкалик ижтимоий соҳа психологи инсоният талаблари кетма-кетлигини тадқиқ қилган ва уни пирамида каби жойлаштириб чиққан. Унинг асосида инсониятнинг физиологик талаблари ўрин олган.

Нега ҳавфсизлик эҳтиёжи муҳаббат эҳтиёжидан устун туриши керак?

Энг охирида ҳавфсизлик эҳтиёжи ўрин олган. Агар бизнинг  бошимизда уйимиз бўлмаса, ейишга овқатимиз бўлмаса, қорнимиз оч бўлса, бизнинг бу эҳтиёжга нисбатан муҳтожлик уйғониши табиийдир. Агар бу талаблар қондирилган бўлса, биз ўзимизни бахтиёр санаймиз ва атрофдагилар билан ҳам шу муносабатда қоламиз. Агар бу хиссиётларни ўзимизда хис қилмасак-чи? Бизни хеч ким севмаса, меҳрибонлик кўрсатмаса-чи?

Бундай ҳолатда биз доим ҳавфни олдини олиш ҳисси билан яшаймиз, ўзимизни қалин деворлар билан атрофдагилардан ҳимояланишга ҳаракат қиламиз. Энг муҳими-ҳеч кимга меҳр қўёлмаймиз. Доим ҳаёлимизда саволлар пайдо бўлаверади: “У ўзи мени ростдан севармикан ёки алдаяптимикан?”, “Яқинларимга ишонсам бўлармикан-йўқми?”. Ўзимизни ҳавфнинг ҳар қандай кўринишида, ўзимизни ҳимояланган ва тўлақонли меҳримизни улаша олмаймиз.

Нега биз ўзимизни ҳимоясиз сезамиз?

Бу бизни болалигимиздаёқ мустаҳкам ҳимоямизни хис қила олмаганимиздан далолатдир. Сизга севги изҳор қилишганда ўзингизда унга нисбатан ишончсизлик туйғуси қамраб олганми? Чунки сиз ич-ичингизда ўзингизни ҳеч кимга кераксиз инсондай ҳис қилишингиз асосий сабаблардан биридир ва бу сизнинг болалик даврингизда етарли ҳимоя базасига эга бўлмаганингиздадир. Балки сизнинг ота-онангиз фақатгина яхши қизалоқ бўлганингиздагина меҳр кўрсатишгандир. Энди вазият буткул ўзгаргани учун шу ҳолга тушаётгандирсиз. Айнан шунинг учун инсонларга нисбатан ишончингизни йўқотгансиз.

Нима қилиш керак?

Атрофимиздаги билдиралаётган фикрларга кўра: Биз жуфтимизга ишонишимиз ва ўз ҳис-туйғуларимизни кўрсатишдан чўчимаслигимиз керак. Аммо бу кўпчилик учун қийинчилик келтириб чиқаради. Нима қилсак ўзимизни ҳимояланган ва ҳотиржам хис қиламиз?

  1. Мустаҳкам муносабат ўрнатишга ҳаракат қилиш.

Албатта икки инсон ўртасидаги муносабатларда жинсий яқинлик муҳим рол ўйнайди, бундан бошқа нарса роль ўйнамайдиган муносабатни мустаҳкам деб бўлмайди. Шундай экан, бу масалада жуфтингиз билан гаплашиб олишингизни маслаҳат берган бўлар эдик.

  1. Ўзингиз учун ҳимоя масканини яратинг.

Қалбингизни очиш, кимгадир ишонишни ўрганинг, доим бир-бирингизни қўллаб-қувватланг. Агар иккингиздан бирингизнинг хаётингизда бирор бир муаммо бўлса ҳеч қачон ёлғиз ташлаб қўйманг, нима бўлганда ҳам доим ёнида бўлиб қўлланг.

  1. Бир-бирингизни ҳурмат қилинг.

Бу дунёда идеал муносабатлар йўқ. Ҳаммада бир-бири билан тортишиб қолиш, қайсидир масалаларда келиша олмаслик табиий ҳол. Шунда ҳам бир-бирингизга фикрларингизни тўлиқ айтиш, муносабатларингизни яна бир поғонага мустаҳкамланишига асос бўлади.

Яқинларингизни ўзингиздан итарманг. Уларнинг ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳурмат қилинг. Нимаики бўлмасин шошилинч қарор чиқарманг. Жаҳлдан тушганда ҳолат юзасидан яна бир ўйлаб кўринг.

Доимо: “Биз уддалаймиз, биз биргамиз” дейиш билан муаммолар гирдобида ёлғиз эмаслигингизни хис қиласиз.