Муносабатларни тўхтатиш керакми?!

Агар сизда муносабатларингиз борасида шубҳа пайдо бўлса, демак аник бир муаммо бор. Ўзингизга савол беринг: нега у билан биргасиз? Қанчалик ҳудбинлик деб кўринмасин, муносабатлар иккала тарафга ҳам фойда келтириши керак. Агар фақат ёлғиз қолиб кетмаслик учунгина чидаётган бўлсангиз, бундай муносабатларни тўхтатган маъқул. Ўзингизни ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғиз ҳис қилсангиз, бундай туйғудан қочиб қутула олмайсиз. Жуфтингизни севсангиз унда муаммо нимадалигини аниқланг. Агар туйғуларингиз олдингидек ёрқин бўлмаса, бундай ҳолларда бошқа туйғулар биринчи планга чиқиб олади.

Ҳолат: У сизни тушунадими? Сиз уни тушуна оласизми? Келиша оляпсизларми? Дунёқарашларингиз бир-бирига мутаносиб эмасдир? Балки сиз доим унинг қарорларини маъқуллаб, унга ён босгансиз ва энди булардан чарчагандирсиз? Балки у сизнинг фикрингизни умуман инобатга олмас? Агар юқоридаги саволларнинг бирортасига «Ҳа» деб жавоб берсангиз, демак муносабатларни тўхташига асосли сабаб бор, лекин шунда ҳам ўртадаги тушунмовчиликларнинг олдини олиш ва муаммони бартараф этишга уриниб кўргансиз-у, лекин натижа кўрсатмаган бўлса?

Бу каби муносабатлар параллел йўлакларга ўхшайди – сиз у билан шунчаки яшаяпсиз. Бир-бирингизни тушунмасангиз ёки фикрингизни ҳурмат қилмаса, сиз билдирган ҳар бир фикрни аҳмақона ҳисобласа, билингки, бундай муносабатларни давом эттиришнинг ҳожати йўқ.

Яна шундай муносабатлар бўладики, уларни ҳам давом эттиришдан фойда йўқ. Масалан: Сиз мансаб ҳақида ўйлаб, таълимни бирор бир нуфузли чет эл университетларида давом эттирмоқчисиз, у эса сизнинг узоққа кетишингизни истамайди, ўзи ҳам у қадар ишда кўтарилиш, лавозим ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Сиз у инсон билан яшаб, орзу-истакларингизга қора чизиқ тортдингизми, лекин бу у билан муносабат қилишни тўхтатиш керак дегани эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар бир муаммонинг ечими бор, муносабатларни сақлаб қолиш учун қилинган саъй-ҳаракатлар бефойдалигини сезганингиздан кейингина муносабатларни тўхтатишингиз мумкин.

Севилмаганингизни ҳис қилсангиз ҳам муносабатларни давом эттириш ҳақида ўйлаб кўринг. Бу эса сиз ундан ёки аксинча у сиздан тўлақонли меҳр курмаётганидан содир бўлади. Бундай ҳолларда ўртадаги муносабатларни узганингиз яхшироқ бўлади.