Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

Ўзбекистон тарихида юқори лавозимларда ишлаган аёллар кўп эмас. Биз қадимий ва замонавий Ўзбекистон тарихида из қолдирган кучли, ақлли, гўзал аёллар ҳақида ёзишни лозим топдик.

Тўмарис

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

Тўмарис (тахминан мил.ав. 570-520 йй.) – массагетлар (Скифия ҳудудида истиқомат қилган ва Эрон тилларида сўзлашган кўчманчи халқ) қабиласининг маликаси бўлган. Тўмарис эрининг ўлимидан сўнг тахтга ўтирган маликалардан биридир.

Тўмариснинг Кир устидан ғалабаси барчамизга маълум. Мил.ав. 530-529 йилларда Форслар шоҳи Кир Буюк Даштга юриш қилади. У пайтда массагетларни Кир билан жангларнинг бирида эридан айрилган қиролича Тўмарис бошқарган. Кир қироличага унга уйланишни ва икки халқни ҳеч қандай курашсиз битта давлатга бирлаштиришни таклиф қилади, аммо Тўмарис рад этади.

Дастлабки жангда Тўмариснинг ўғли Спарангиз (Спарганис) бошчилигидаги массагетлар ғолиб чиққан. Бироқ кейинги жангда форслар ҳийла йўли билан Спарангиз ва айрим массагетларни асир олишганда, ор-номусга чидай олмаган Спарангиз ўзини ўлдирган. Тўмарис ўғлининг ҳалокатидан эсанкираб қолмай, ўз халқининг манфаатини ўйлаб, Кирдан массагетлар юртидан чиқиб кетишини сўрайди. Бироқ форслар шоҳи рад жавобини бергач, икки ўртада аёвсиз жанг бўлган.

Жанг барча жанглардан ҳам даҳшатли бўлган. Аввал ҳар иккала қўшин бир-бирини узоқ масофадан туриб, камондан ўққа тутдилар. Камон ўқлари тугагач, улар найза ва қилич билан курашдилар. Жанг узоқ вақт давом этди. Кўп қон тўкилди. Унда аёллар ҳам иштирок этган. Ниҳоят, массагетлар ғалаба қозондилар. Форс қўшинларининг асосий қисми, жумладан, Кир ҳам жанг майдонида ҳалок бўлган. Унинг жасади топилгач, малика Тўмариснинг буйруғи билан унинг кесилган боши инсон қони билан тўлғазилган мешга солинган.

Малика Тўмарис массагетларнинг эркинлик ва куч тимсолига айланган.

 

Ядгар Насриддинова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

1959 йилнинг март ойидан 1970 йилнинг сентябригача — Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиум Раиси (ушбу лавозимни Ш.Р.Рашидовдан кейин эгаллади).

 

Шакаржон Хўжаниёзова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

1992-2000 йилларда Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокими.

 

Раҳима Ҳакимова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

1989-2002 йилларда Самарқанд вилояти Самарқанд туман ҳокими.

 

Тохирахон Маризаева

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

(Тохирахон Маризаева суратда ўнг тарафда)

1992-1998 йилларда Наманган вилояти Косонсой туман ҳокими.

 

Манзура Эгамова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

1993-2005 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ туман ҳокими.

 

Танзила Нарбаева

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

2019 йилнинг июнь ойидан Олий Мажлис Сенати раиси. Унгача Вазирлар Маҳкамасида ишлаган, 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба-уюшмалари федерациясига раислик қилган. 2016-2019 йй. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаган. Ўзбекистон тарихида илк марта Сенатга раислик қилган аёл.

 

Светлана Артикова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

Бош прокурор ўринбосари. Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасини бошқарган.

 

Дилфуза Уралова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

2020 йилнинг феврал ойидан Сирдарё вилояти Боёвут туман ҳокими.

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

 

Гавҳар Олимова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

2020 йилнинг март ойидан Самарқанд вилояти Қаттақўрғон шаҳар ҳокими

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

 

Садбархон Мамитова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

2020 йилнинг март ойидан Андижон вилояти Бўстон туманини бошқаради.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари ва вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган.

 

Мақсуда Мустафоева

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

2020 йилнинг март ойидан Қашқадарё вилоят Қарши туман ҳокими лавозимини эгалламоқда.

Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

Зулайҳо Маҳкамова

Юқори раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва эгаллаб келаётган Ўзбекистон аёллари

2020 йилнинг март ойидан Наманган вилояти Тўрақўрғон туман ҳокими лавозимида ишламоқда. Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.