Эркак киши сизга интим суратлар юборса, нима қилиш керак?

Компьютер технологиялари ривожланган бир пайтда таъқиб қилишлар нафақат реал ҳаётда, балки ижтимоий тармоқларда ҳам учрайди. Кўплаб аёллар шундай ҳолатга учрайди: номаълум эркак ижтимоий тармоқларда ҳеч қандай сабабсиз жинсий аъзосининг суратини юборади. Бундай вазиятда нима қилиш керак?

Албатта, дарҳол одамни блоклаб, ижтимоий тармоқларда унинг устидан шикоят қилишингиз мумкин, аммо сиз «қаҳрамон»га жавоб беришингиз ҳам мумкин.

Бу воқеа юзасидан сиқилиш ва уялиш керак эмас. Сизнинг бунда айбингиз йўқ, ҳеч кимни провокация қилмагансиз. Шунинг учун чуқур нафас олинг, тинчланинг ва қуйидагиларни диққат билан ўқинг.

Ўша шилқимларга нима деб жавоб бериш керак:

Касалмисан?

Унга унинг аъзоси касал кўринаётганини айтиб, урологга кўринишни маслаҳат беринг.

Танқид қилинг

Кийиб олган кийимини танқид қилинг. Шарҳингиз қанча шафқатсиз бўлса, шунча яхши.

Меникини кўрганмисан?

Интернетда исталган сурат топинг ва унга юборинг: «Бу эса меники! Кўрдингми?»

Юлдузга айланасан!

Унинг хабарини скриншот қилиб, ўша шилқимни тег қилиб ижтимоий тармоқларда хабар қолдиринг – у ҳақида қанча кўп одам билса, шунча яхши. Ҳатто унга ҳам ёзишингиз мумкин: мен хабаринг ҳақида ҳаммага айтиб бераман, юлдузга айланасан!

Одатда бундай одамлар ошкор бўлиб қолишдан қўрқади, шунинг учун сизни бошқа безовта қилмайди.

Ва энг муҳими: у ҳақида бирон маълумот топсангиз (фамилия, исми, ёши, иш/ўқиш жойи) – ички ишларга ариза билан мурожаат қилинг ва барча скриншотларни тақдим қилинг.