Она исми – ота исмига альтернативами ёки аёлларнинг навбатдаги истагими?

Кўплаб Ғарб мамлакатларида шахснинг тўлиқ исми биринчи ва иккинчи исмдан иборат, масалан, Мери Жейн Жонсон, бир қатор Собиқ Иттифоқ мамлакатларида эса расмий ҳужжатларда иккинчи исм ўрнига отасининг исми ёзилади. Бироқ, сўнгги йилларда аёллар болага отасининг ўрнига «она исмини» бериш ҳақида ўйламоқда.

Қандай ҳолатларда аёллар болага отасининг ўрнига матроним беришга қарор қилишади?

Тарихга назар

Матронимлар анча олдин пайдо бўлган – улар феминистлар томонидан ихтиро қилинмаган. Европа тарихига назар солсак, у ерда матронимлар учраган. Ҳатто «она исмини» қўллаган бутун бир сулола бўлган – Эстридсенлар Дания қироллари.

Бу сулолага қирол Свен II асос солган – у одатдагидек ўзини Улфсен (Улфнинг ўғли) эмас, балки Эстридсен – яъни Эстриднинг ўғли деб аташни буюрди. Сабаби, унинг онаси Эстрид Дания, Англия ва Норвегияни бирлаштирган қудратли монарх Буюк Кнуднинг синглиси эди. Шундай қилиб, қирол Свен II, гўё Буюк Кнуд меросига даъво қилаётганини таъкидлади.

Бундай ҳолат қадимги рус маданиятида ҳам учраган. Масалан, бола ноқонуний бўлса: князь Ярослав Владимирович тахтини бермоқчи бўлган ўғли Олег канизак Настасьядан туғилгани учун Олег Настасьич бўлган. Зодагонлар Олегни – Настасьич деб кулимсираб чақиришар, кейинчалик у ўша лақаб остида тарихда қолди.

Онанинг бунга ҳаққи кўпроқ

Бу қанчалик эриш туюлмасин, аёллар “она исмини” танлашга оддий далилларни келтириб ўтмоқда. 9 ой давомида болани юраги остида олиб юрадиган она, у болани туғади, у бола билан кўпроқ вақт ўтказади. Хўш, нега болага отанинг исми берилади?

Она барча учун

“Она исми” учун курашувчи бошқа тоифадаги аёллар – ёлғиз оналар. Отасиз катта бўлаётган болалар талайгина.

Бундай аёллар болани ёлғиз катта қилишади, ҳам она, ҳам ота ўрнини босади. Нега улар “ота исми” деганда боланинг ҳаётида ҳеч қандай иштирок этмайдиган шахснинг исмини кўрсатишлари керак? Бундан ташқари, ота боладан бош тортганда ва ҳатто алимент тўламаслигига ҳам мисоллар талайгина. Бундай ҳолатда ҳужжатларда отасининг исми ўрнига аёллар ўз исмларини кўришни исташи адолатдан.

Болани ўзим учун туғдим

Болани ўзлари учун туғадиган аёллар ҳам бор. Улар эркаклардан ҳеч нарса талаб қилмайди. Баъзида эркак фарзанди борлигини ҳам билмайди. Ёки аёл сунъий уруғлантириш хизматидан фойдаланади – яъни ҳатто чақалоқнинг биологик отаси кимлигини ҳам билмаслиги мумкин.

Бундай ҳолатларда аёл “Ота исми” деганда мавҳум инсонни кўрсатишни истамаслиги табиий.

Болага матроним беришда қандай қийинчиликлар юз бериши мумкин?

Кўпчиликнинг фикрича, бола отасининг исми ўрнига онаси ёзилса, бу уни масхара қилиш учун сабаб бўлади, айниқса, у ўғил бўлса. Дарҳақиқат, кўплаб исмлар эркак ва аёл шаклларига эга: Анвар-Анвара, Камол-Камола, Азиз-Азиза, Равшан-Равшана. Масалан, Ўзбекистондаги Ширин исми аёлларга хос бўлса, Озарбайжонда бу эркаклар исми, Марлен Россияда эркаклар исми, Францияда эса – аёлларники. Шунинг учун, болани масҳара қилишларидан қўрқсангиз, исмнинг эркакларга хос вариантини изланг.

Бундан ташқари, ўзингиз ўйланг: тўлиқ оилаларда ота-онадан иккиси ҳам боланинг исмини танлайди, бола фамилияни, одатда, отасидан олади, отасининг исмини ҳам, табиийки, отасидан. Агар бирор жойда онанинг исми ёзилса ёмонми?

Матронимлар қулоққа ғалати туюлса-да, ушбу тенденцияни қўллаб-қувватловчилар кам эмас. Яқинда одамлар бу ҳодисага ўрганиб қолишади. Бу мақола билан ҳаммага шунга ўтсин, дейилишидан йироқмиз. Шунчаки бу ҳодиса ҳаётимизга кириб бормоқда, билиб қўйган яхши деганларидай, ахборот тариқасида қабул қилинг.