Ўзингиз ва қобилиятингизга баҳо бера оласизми?

Яхши ҳайдовчимимисиз ёки йўқ? Яхши ходиммисиз ёки унчалик эмасми? Умуман инсон ўзига баҳо бериши қийин нарса, ҳаттоки иложи йўқ. Дейлик, сизга бир топшириқ беришди, уни яхши бажаришга жон-жаҳдингиз билан уриндингиз, лекин уни қанчалик яхши бажарганингизни қандай билса бўлади? Ўзингизга тўғри баҳо бера олганингизни қандай билса бўлади?

Америкалик жарроҳлар ўртасида тадқиқот ўтказилган ва уларга ўз ишларини мустақил баҳолаш айтилди, тадқиқот сўнгида эса улар имтиҳондан ўтказилибди, энг қизиғи бирорта ходим ўзига тўғри баҳо бера олмади. Ваҳоланки уларга ҳамкасблари томонидан аъло баҳолар қўйилган экан. Энг яхши баҳо бу – сизнинг ишингизга ўзгалар томонидан қўйилган баҳодир. Баҳо беришда яна бир муаммолардан бири шундаки, сизга баҳо берувчилар сизнинг дилингизни оғритиб қўйишни истамайди ва тўғри баҳони бермайдилар. Агар сиз ишингиз ўзгалар томонидан баҳоланишини истасангиз, шундай инсон топингки у бажарилган иш сизники эканлигини билмасин. Шундагина ишингизга нисбатан холис фикрларни эшитишингиз мумкин.

Бугунинингиз билан ўтган кунингизни солиштиринг: Нималарни ўргана олдингиз?

Келинг, болалигимизни ҳотирлаймиз. Аслида тарбиямиз шундай берилган, яъни юксак марраларга эришишимиз мажбур, деб ҳисобланган, лекин эриша олмаган вазиятларимизда албатта жазоланганмиз. Масалан: Мактабда назорат ишидан «4» баҳо олиб келдингиз, лекин сиз шу пайтгача фақат аъло баҳо олиб келгансиз, нега бу сафар “5” эмас “4” бўлди? Умуман қатъий назорат эркин фикрлаш ва хоҳиш-истакларни амалга ошириш ва мустакил ҳаракат қилишда сезиларли тўсқинлик қилади. Эътибор берган бўлсангиз «3» олиб юрганлар келажакда аълочилардан кўра омадлироқ бўлади.

Бу дунёда ҳеч нарса идеал эмас ва сиз ҳам бажараётган ҳар бир ишингизни идеал даражага етказишингиз шарт эмас. Иккинчи тарафдан бир ишни идеал даражага етказиш учун бутун эътиборни унга қаратиб, қолган ишларингиз йиғилиб қолишига сабаб бўлади. Шу сабабли ҳам раҳбарият наздида ишёқмас, дангаса деган ном оласиз. Доим ишингиз натижасидан кўра кўпроқ бўлаётган жараёнга эътибор қаратинг. Сиз бугунги ишни якунлашга ҳаракат қилинг.

Ҳеч қачон ўзингизни бошқалар билан таққосламанг. Ўзингизни бугун билан кечагига қараганда солиштириб кўринг ва ўзингизга савол беринг: Нима янгиликларни ўргандингиз? Қанчалик олдинга силжишга мушарраф бўлдингиз? Хато бу – йўқотиш эмас, балки навбатдаги дарс демакдир. Ҳеч қачон хато қилишдан қўрқманг. Агар ҳаракатларингизни мақтовга кўмиб ташлашмаётган бўлса, ҳавотирланманг, демак шундай бўлиши керак эди.