«Жуда чарчадим, жонимга қасд қилишни ҳам ўйладим»

Олий маълумотлиман. Ҳаётдан жуда чарчадим. Турмуш қурганимга бир йил бўлди. Шу бир йил ичида жуда кўп азоб чекдим. Турмуш қуришимиз билан эримдаги ноқобил ҳаракатларни сеза бошладим.

 

Ёши катта аёллар билан телефонда гаплашади, Телеграмда ёзишадиган одатларини билиб қайнонамга айтдим, лекин доим ўғлининг тарафини олардилар.

 

Бу орада ҳомиладор бўлдим. Шунда ҳам жанжал кўп бўлди. 8,5 ойликда шу жанжалларданми ёки пешонами – боламни йўқотдим. Жуда қаттик стресда юриб, ҳатто исмим эсимдан чиқадиган ҳолатга етди.

 

Яқинда Телеграм видеоларини кўриб битта хотин билан видео орқали гаплашганини кўрдим. Олов устига ёғ сепгандай баттар ёмон аҳволга тушдим. Ҳозир фақат валерьянка билан яшаяпман, юрагим қалтирайди.

 

Уйдагиларга айтсам, сабр қил, дейди. Жуда чарчадим, жонимга қасд қилишни ҳам ўйладим. Бошқа чорам қолмаяпти. Менинг қуруқ жуссам қолган, рухим ўлиб бўлган, минг афсус.