Ўзгалар хаёти билан яшашнинг белгилари

Доим ўзгалар хаётини муҳокама қилишдан чарчамайсиз

Негадир собиқ синфдош дугонангиз йигирма ёшидан турмушга чиққани ғашингизни келтиради. Нима эмиш: Йигирма ёшдан эрга тегволиб памперсга ўралашиб қолди, дейсиз ёки доим иш билан банд дугонангизни “хаёт курмай доим қоғозларига ўралашиб юрибди” дея айблайсиз. Айнан шундай муҳокамаларингиз ортида сиз тан олишни истамаётган “кўролмаслик” хисси ётибди. У эмас – бу эмас, сизнингча улар ўз хаётларида нима учун яшаётганини билади, ўз режалари бор, сизда эса, афсуски, йўқ! Сизни асабингизни айнан шу нарса бузади!

Хаёт доим зерикарли

Ишингиз сизга зерикарли туюлади. Дўстларингиз давраси, ҳар хил кечалар зерикарли ва аллақачон жонингизга тегди. Уй ҳайвонлари ва дугонангизнинг фарзандлари ҳақидаги гаплари ҳам сизни безор қилиб юборди. Умуман ҳамма нарса жонингизга  тегди ва яшашдан мақсад кўрмаяпсиз. Эсингизда бўлсин, бу каби рухий тушкунлик аҳволи икки ҳафтадан зиёд давом этса, мутахассисга мурожаат қилиш даркор.

Ростдан ҳам зерикарли ишда ҳамма нарса асбингизга тегади – ҳамкасбларингиз, раҳбарият, ҳар кунги мажбуриятлар. Даврадаги ҳар бир гаплардан кўнглингиз айнишни бошлайди. Уларнинг хандон отиб кулишлари ғазабингизни келтиради. Оилавий дам олиш тўғрисидаги режалар сизни эсдан оғдиради.

Нима қилиш керак?

Ҳаётда ўз мақсадларингизни топиш жуда мураккабдир. Мижозлар психологларга «Ҳаётимда ҳаммаси яхши-ю, гўё бир нима етишмаётгандай”, “ҳамма нарсам бор, лекин мен бундан хурсанд эмасман” каби сўровлар билан мурожаат қилишади. Ушбу шикоятлар кўпинча ҳаётда ўз қарашларингиз йўқлигидан далолат беради. Ҳаёт мазмунини йўқотганингизда аввал мазмунли ва муҳим бўлган нарсаларни эслашдан бошлаш тавсия этилади. Аммо, афсуски, бу ҳар доим ҳам иш беравермайди. Баъзида ҳаёт шунчаки кераксиз ва энергия сарфлайдиган ҳаракатлар билан тўлиб тошганки, ёқимли нарса учун бўш жой ёки куч қолмайди.

Бу ҳолда, ҳаётингиздаги энг ёқимсиз ва энергия сарф қиладиган нарсаларни аста-секин йўқ қилишга ўринли. Масалан, суҳбатдош сизни кўп танқид қилса, сиз учун муҳим бўлган нарсани қадрсизлантирса ва «юқоридан» позициясида мулоқот қилса, у билан шунчаки мулоқот қилманг. Шунчаки нимадир билан шуғулланиш керак-ку қабилидаги кам маошли ишингизни тарк этинг. Овқатланиш одатларингиздан тортиб ҳаёт режаларингизга қадар ўзингиздан нимани хоҳлаётганингизни сўрашга одатланинг. Баъзан кичик қизиқишлардан бошлаш осон – масалан, севимли мусиқа. Баъзида ўз ҳаётингизни ўзгартиришга қаратилган лойиҳалар бошингизда пайдо бўлади – ва сиз улар доимо бўлган-у, шу пайтгача ичингиздан ташқарига чиқармаганингизни англайсиз.