Суҳбат давомида бошқаришга уриниш

Кўп йиллардан буён билган суҳбатдошингиз билан кутилмаганда суҳбатлашиш қоидасини ўзгартириб қўясиз. Ҳар бир инсонннинг суҳбатдошлари доираси бор: ҳамкасблари, танишлари, яқин дўстлари ва б. Баъзида маълум масофани сақлай олмай қолиш натижасида кутилмаганда севганингизга муносабатлардан чарчаганингизни ва маълум вақтга бир-бирингиздан узоқлашишни таклиф қиласиз-да, бир ҳафтадан кейин уни соғинганингизни айтасиз. Бундай ҳолатлар ўртадаги муносабатни совутиб юбориши табиий. Нега буни манипуляция деб атаймиз? Ким билан суҳбатлашманг маълум вақт яқин, кейин узок ва яна бир қарасангиз яқин муносабатларни ўрнатишингиз манипуляциянинг бир белгисидир. Масофа одатда муносабатларни қийинчиликлар билан боғловчи инсонлар орасида учрайди. Айнан шундай инсонларнинг яқинлари ва оиласидагилар ҳам шундай муносабатларни афзал кўришади, уларнинг фикрича дунё мана шундай кўринишга эга. Мўътадил муносабатларни амалга оширолмаслик муҳим муаммолардан бири ва айнан шундай инсонлар энг кўп психотерапевтларнинг мижозларига айланишади.

Тирик жон борки, баъзида асабийлашади ва шундай пайтларда суҳбатдошига овозини кўтариб гапириши мумкин. Лекин доимий равишда «Чарчаганимдан бақириб юборибман», «Асабим бузилганидан, телефонингни деворга отиб юборибман» каби ҳолатларнинг тез-тез такрорланиши севган инсонни ҳам безор қилади, кейинчалик сизнинг қанчалик чарчаганиз уни қизиқтирмай қўяди. Бундай ҳиссиётга берилиб, овозни кўтаришингиз сизга ҳеч нарса бермайди, бунинг ўрнига муроса қилишни ўрганинг.

Яқин дугонангиз билан кўнглини оғритмаслик учунгина сизга ноқулай вақтга ва сизга ёқмайдиган жойда учрашишга рози бўласиз. Дугонангизни ҳиссиётларингиз эмас ўз муаммоларини сизга тўкиш қизиқтиради. Суҳбат давомида уни диққат билан эшитасиз, сизни қийнаётган муаммоларни айтмайсиз. Манипуляторлар очиқча эътибор талаб қилишлари мумкин. Улар билан суҳбатлашаётган инсон уларнинг талаб ва истакларини сезишлари шарт.

Ҳамма рухий бошқарувларнинг мақсади битта: қандай бўлмасин ўз истагига эришиш. Манипуляторлар енгилтак инсонлар эмас, аслида ўзига ишончи йўқ ва ўзини қадрламайдиган инсонлар шундай йўл тутишади. Уларнинг фикрича, ҳеч ким уларга шунчаки ўз истаганларини бермайди. Уларда ҳиссиёт йўқ, уларни шунчаки севишлари мумкинлигига ишонишмайди ҳатто. Ўз баҳоингизни юқори қўйиш туйғусини шакллантиринг, ҳар бир инсон сингари сиз ҳам севиш ва севилишга лойиқсиз.