Бир қиз мактублари…

Болалик

Мен оиладаги тўнғич фарзанд эдим, тўрт ёшимгача бўлган давримдан фақат яхши хотиралар қолган. Менимча болалик хотираларида оғриқлар қолмаса керак. Кейин укам туғилди, беш ёшимда мени мактабга тайёрлов курсларига беришди. Хаётим жуда қийин булган дея олмайман, лекин ўзимни тўлиқ бахтли хис қилишим учун менга китоб ўқиб беришлари ва менга вақт ажратишлари кифоя эди.

Мени илк бор олти ёшимда онам калтаклаган эди. Бу бизнинг оиламиз учун одатий хол эди, чунки қариндошларимиз ҳам ҳудди шундай йўл тутар эди. Бу ҳолат 11-синфга ўтгунимча давом этди. Мени ҳар бир улар наздидаги нотўғри ҳаракатим учун уришар ёки калтаклашар эди. Масалан: олдимга қўйилган булочкани охиригача емаганим учун юзимга бир шапалоқ тортиларди, ўз вақтида ётоғимга кирмасам ҳам калтак ердим. Вояга етгунимга қадар кўп нарсалар менга ман этилган эди. Кўчада сайр қилиш ҳақида-ку мутлақо гап бўлиши мумкин эмас эди. Бу ҳолат мен мактабни тамомлаб институтнинг биринчи курсига ўтгунимча давом этди. Ҳамма дугоналарим сайр қилишса, мен бошимни кўтармасдан дарс тайёрлар эдим. Ота-онам учун бу энг катта баҳона эди. Болалигимданоқ агар мактабни олтин медаль билан битирмасам, институтни қизил диплом билан битирмаслигим оиламиз учун уят эди. Шу сабабли 3-синфимдан бошлаб қўшимча дарсларга борар эдим, ота-онамни мактабдаги хаётим бирор марта ҳам қизиқтирмаган.

Онам деярли уйдан чиқмасди, чунки отам бунга рухсат бермасдилар. Тинимсиз ичиб келиб онамни калтакларди. Бу онамга қанчалик оғир бўлганини энди хис қилаяпман. Онам бор эътиборини кичик укамга қаратган, сезганингиздек камина иккинчи план ортидаги қаҳрамонга айлангандим. Мен ҳеч қачон онам билан дўстлаша олмаслигимни ҳис қилганман.

2-синфда ўкирдим, синфимизда Тимур исмли бола бўларди, негадир уни ҳамма қизлар яхши кўрарди, шу жумладан мен ҳам. Кунларнинг бирида онамга Тимур исмли синфдошим менга ёқишини айтганимни биламан… Онам шаҳд билан келиб юзимга бир шапалоқ урди, сочларимдан тортиб юз-кўзим аралаш дўппослай бошлади, бошимни шкафга урди, шу пайтда шкаф қиррасига лабим тегиб йиртилиб кетди. Онам мени итариб ташлаб чиқиб кетди, шу ондан тушундимки, мен онамга ҳеч қачон сирларимни айтмайман!

Ўтиш даври

Энг қийин даврим 5 ва 7-синф оралиғида бўлди десам адашмайман. Ўлишни жуда истардим. Бу ёшда ҳар бир ўсмир ёшда ўйинқароқлик ортади. Мен эса дарсдан кейин 15 дақиқа кечикишим мени калтакланишимга сабаб бўларди. Биз 5-синфда ўқиётганимизда аёллар организми ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди, уйга келиб бизга ўтилган мавзу ҳақида гапирганимда менга хали бу нарсалар ҳақида билишга эрта эканлигини айтиб яна савалади. Умуман онам менга ҳамма нарсани чеклаган. Мустакил қадам ташлашга рухсат ҳам берилмаган. Шу даврлар оралиғида менинг кўзларим доим қизариб юрарди, сабаби кўп йиғлардим. Буни хатто онам сезмасди. Ювиниш хонасига кирсамгина менга эшикни қулфлашга рухсат беришарди. Еттинчи синфга ўтгач, йиғламаслик йўлини топдим. Ювиниш хонасидаги қайчи билан қўлларимни кесдим, тўғри, чуқур кирмасди, лекин бу ҳам яхшигина оғриқ берарди. Бундан мақсад ўлиш эмас, оғриқни енгишга ўрганиш эди, холос. Бу уч йил давом этди, деярли ҳар куни қўлларимни икки марталаб кесардим. Менга ўз шахсий хаётим йўқлиги алам қиларди. Бир кун бувим: «Агар эрга тегиб, эринг сени калтакласа билгингки, ўзинг айбдорсан» деди. Мен ҳамма нарсага чидардим, неча маротаба уларга фақат уйда ўтирадиган она бўлишни истамаслигимни, ўз келажагим бўлишимни айтишим заҳотиёқ калтакланардим.

Эрга тегиш

Отам менга доим ўз миллатимиздаги йигитга турмушга чиқишимни таъкидлашдан чарчамасдилар. Агар бошқа миллатли йигитга турмушга чиқишни истасам, отам мени остона хатлатиб уйга киргизмасликларини ва мендан воз кечишини айтарди. Отам доим институтни тугатиб, турмуш қуриб, отамга набира туғиб берсаму, улар уйимизга келганда уларга яхши пиширқлар билан кутиб олишимни истардилар. Мактабни тамомлагач, отам истаган эмас, ўзим хоҳлаган олий таълим даргоҳига киришимни айтганимда отам ва онам қаттиқ қаршилик қилишди. Энг қизиғи, отам учун менинг қаерда ўқишим муҳим эмасди, мени шунчаки дипломли қилиб узатиш улар учун муҳимроқ эди. Уларнинг фикрича аёл фақат оила ва бола-чақа билан андармон бўлиши керак.

Барчаси ўзгарди

Ўзим истаган университетга ўқишга кирдим, уч йилдан буён моддий тарафдан мустақилман. Бир йигит билан танишдим, унинг дунёқараши ҳудди ўзимникига ўхшайди. Аёлларнинг ишлашига, ўзи учун вақт ажратишига тўғри муносабат билдиради. Энг қўпол гапи «Жиннивой», у мени, мен эса уни севаман. Лекин отам учун севги-муҳаббат йўқ тушунчалар. Отам бизнинг муносабатларимизга ҳали ҳам қарши. Севгилимдан воз кечиб, яхшироғини топишим кераклигини айтишди. Лекин мен бахтим учун охиригача курашмоқчиман!