Куч-қувватни сўриб олувчи “вампир”лар

Эътибор берганмисиз, айрим инсонлар билан бўлган суҳбатдан кейин ўзингизни ҳолсиз сезасиз. Нега шундай бўлар экан, а?

Вампир билан суҳбат

Ҳамкасбим Люба фиалка гулини жуда яхши кўради, – дейди 39 ёшли Марина. Ҳар куни эрталаб кофе-машинаси ёнида тўқнаш келамиз ва у ҳар сафар ўзининг гуллари ҳақида гапиради. Бундай эрталабки суҳбатлар ярим соатларга чўзиларди. Люба очиқкўнгил, мулойим аёл бўлгани учун унинг гапини бўлгим келмайди, лекин мана шу ярим соат менга ярим йилдек туюлади, ундан қочиб кетгим келади. Гапларимиз тугагач, ҳудди куни билан оғир иш қилгандай ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан.

Қувват сўрувчи вампир ибораси аслида ҳақиқатдан йироқ. Вампирлар ҳақидаги афсоналарни билмайдиган одам топилмаса керак. Бундай вампирлар орамизда бор, фақат улар афсонадаги сингари қонимизни эмас, қувватимизни сўриб олади.

Нотаниш оғриқ

Бундай вампирларнинг аниқ мақсади йўқ. Улар ёлғиз бўлишлари ёки ўзларини ёлғиз хис қилишлари мумкин. Атрофларидаги инсонлар улар билан кўп ҳам мулоқотга киришишни истамайди. Бундай вампирлар билан гаплашиш сизни нафақат рухан, ҳатто жисмонан чарчатиши табиий, лекин нимага шундай бўлади?

Нотаниш хиссиёт биздаги лимбик тизимни ишга туширади, бу тизим тана ва хиссиётни бошқаришга жавобгар саналади. Бизга ҳеч қандай ёввойи ҳайвон ҳужум қилмайди, лекин биз ўзимизда шундай ҳиссиётларни ўтказамиз, нафасимиз бўғзимизга тиқилиб қолади.

Агар сиз сухбатдошингиз қувват сўрувчи “вампир” деб гумон қилсангиз, қуйдагиларга эътибор беринг:

– суҳбат давомида ўзингизга чегара белгилаб олинг ва мана шу чегарадан чиқмасликка ҳаракат қилинг;

– яхши хулқни тақдирлагандек ёмонидан воз кечинг;

– вақти-вақти билан тайм аут олиб туринг

Агар вампирлар хақидаги филмларни кўрган бўлсангиз, вампирлар ўлжаларини уйга таклиф қилишларини кутадилар, уйга киргач ўлжанинг қонини сўриб чиқиб кетади. Қувват сўрувчи вампирлар уйга таклифингизни кутиб ўтирмайди. Нима учун биз дугоналаримизнинг гапларини соатлаб тинглаймиз? Иш вақтимизни соатлаб олувчи ҳамкасбимиз билан гаплашамиз ёки ғийбатдан нарига ўтмайдиган қўшниларимиздан ўзимизни олиб қочмаймиз?

Биринчидан: Улар бизга жисмоний ҳужм қилмайдилар, шунинг учун бизга рухий тажовузни дарров тушуниб етмаймиз.

Иккинчидан: Бундай суҳбатлар хаётимиздаги меъёрлардан бири бўлгани учун у қадар эътибор қаратавермаймиз.

Агар биз хис-туйғуларимизга қулоқ сола олсак, бундай суҳбатларга чек қўя олишимиз мумкин. Қувват сўрувчи вампирларни хаётимизга қўяр эканмиз, демак атрофимизга ва ўзимиздаги ўзгаришларга танқидий баҳо беришни ўргана олмаган эканмиз.

Ўзимиз шундай вампир бўлсак-чи?

Ўз хоҳишларимизни табиий йўллар билан қондиришни ўрганишимиз керак. Бундан ташқари ҳар бир ишда меъёр қоидаларини бузмасак ва ўзимизни бошқара олсак, бундай вампирларга айланиб қолмаймиз.

Суҳбатдошингиз билан ҳамфикр бўлсангиз ва у билан бўладиган ҳар бир суҳбат мароқли бўлса, сиз бундай мулоқотдан олам-олам куч-қувват ва завқ оласиз.