Оиладаги тарбия боланинг ўзини баҳолаши ва ҳаётига қандай таъсир қилади

Бутун хаётимиз болаликдаги бизга бўлган муносабат билан белгиланади. Ота-оналарнинг болага муносабати ўз-ўзини баҳолаш ва инсоннинг келажакдаги ҳаётига бевосита таъсир қилади.

Оилангизда болаларни тарбиялашнинг қайси усулидан фойдаланаётганингизга эътибор беринг.

Диктатура

Нимада акс этади: катталар болаларнинг руҳини бостиради, уларнинг қизиқишларини инобатга олмайди, ўз дунёқарашини ўтказади, «Мен каттаман, демак мен ҳақман» қабилида тарбия қилишади.

Нимага олиб келиши мумкин: қатъиятсизлик, ўз-ўзини паст баҳолаш, ўз ҳуқуқлари ва ғояларини ҳимоя қила олмаслик, меҳр етишмаслиги, бу эса келажакда шахсий муносабатларда боғлиқликни келтириб чиқариши мумкин.

Ҳаддан зиёд ғамхўрлик

Нимада акс этади: ота-оналар фарзандларига ҳаддан ташқари ғамхўрлик қилишади, қарор қабул қилишларига, дўстлари, кийимларини танлашларига, дарсларга қадар барча муаммоларни ҳал қилишларига йўл қўймайди (иншолар ёзишади ва болалар ўрнига расм чизишади). Улар болани мустақил бўлишга ўргатишмайди.

Нимага олиб келиши мумкин: бола масъулиятсиз ва қарам бўлиб ўсади, бошқаларнинг ўзи учун қарор қабул қилишини кутади, қарор қабул қила олмайди ва катта эҳтимол билан ҳаётини ёлғиз ўтказади, чунки у дўст бўлишни билмайди ва ўз оиласини қандай яратишни билмайди.

Ҳаддан зиёд назорат

Нимада акс этади: ота-оналар боланинг ҳар бир қадамини назорат қилади, унинг телефони ва компьютери, шахсий ёзишмаларини текширишади, дўстларининг насл-насабини ўрганади, боланинг тинчгина нафас олишига йўл қўйишмайди.

Нимага олиб келиши мумкин: ички тажовуз кейинчалик ота-оналарга ўтади. Шунингдек, бундай болалар золимлар ва таъқибчиларга айланиш хавфи юқори, негаки улар оилада бошқа хатти-ҳаракат моделини кўрмаганлар.

Аралашмаслик ёки бефарқлик

Нимада акс этади: ота-оналар боланинг фақат асосий эҳтиёжлари ҳақида қайғурадилар (қорни тўқ, уст-боши бут). Бола билан ҳиссий алоқа жуда муҳим эмас ёки иккинчи даражали бўлади.

Нимага олиб келиши мумкин: бола ҳеч қандай назоратсиз ўсади, ёмонларга қўшилиши, ўқишни ташлаб қўйиши, бепарво ва масъулиятсиз бўлиб ўсиши мумкин.

Ўзига соғлом баҳо бера оладиган болани қандай тарбия қилиш мумкин?

  1. Бола билан мулоқот қилинг. Унинг барча гапларини тингланг.
  2. Унинг кечинмаларини қадрсизлантирманг. “Сени муаммоларинг меникилар олдида нима бўлибди” қабилидаги гаплардан қочинг.
  3. Унинг қадрини ерга урманг. Унинг муваффақиятлари аҳамиятли эканини кўрсатинг.
  4. Пичинг ва ҳазилларни унутинг. Эҳтимол, сизга кулгули туюлар, лекин болалар бундай нарсаларни жуда яхши эслаб қолишади.
  5. Болани ўртоқлари олдида камситманг.
  6. Болага жамоат жойларида бақирманг. Уят ва шармандалик ҳисси унинг ҳотирасида узоқ вақтгача қолади.
  7. Болага нима бўлишидан қатъий назар уни қўллаб-қувватлашингизни кўрсатинг.
  8. Бола билан кўпроқ вақтингизни ўтказинг.
  9. Болага бера оладиган энг яхши нарса – қандай инсон бўлиш кераклигини ўз мисолингизда кўрсатинг. Бунинг учун эса ўзингизни ҳам тарбияланг.
  10. Энг яхши тарбия усули – ҳамкорлик. Оиланинг барча аъзолари тенгдирлар, барча муаммолар биргаликда ҳал қилинади.