Норозилик ҳисси

Норозилик бу – айтилмай қолган гаплар ёки амалга оширолмаган ҳатти-ҳаракатингиздир. Масалан, болалигингизда отангиз бирон ёмон гап билан бола қалбингизгни ҳақорат қилди, табиийки, сиз отангизга нисбатан бирор гап билан жавоб қайтара олмайсиз. Яна шундай ҳолатлар бўладики, ўсмир ёшда севиб қолган йигит сизнинг қадди-қоматингиз хунуклиги ёки семизлигингиз ҳақида ўйламай гапирди, бу гаплардан кейин балки у ҳақдир, деб ўйлаб ўзингизни жазолашни бошлайсиз. Аслида нима қилсак кўнгилимиздан аламни чиқариб ташмаймиз?

Алам самарасиз ҳислардан бири ҳисобланади. Кимгадир нисбатан алам туйғусини ҳис қиляпсизми, билингки, сиз ўша ўтган ва сизда алам ҳиссини қолдирган кун билан бир умр яшайсиз, энг қизиғи, аламимиздан чиқиш учун бор заҳримизни бизни ҳафа қилган инсонларга эмас, умуман айбсиз одамларга сочамиз. Сизни ўша болалигингиздаги йигит ҳақорат қилгандаги алам энди бир умрга онгингизда ҳамма эркаклар шундай, деган ҳулоса билан яшайсиз.

Яна бир қизиқ томони, айнан норозилик ҳисси, яъни алам ҳар доим ҳам ёмон томонларини курсатмас экан. Масалан: «Эсингдами, туғилган кунимда бир оғиз ҳам табриклайман, демадинг, энди марҳамат қилиб айбингни юв” қабилида аламдан чиқиб олиш, тўғрироғи ўша туғилган кунингизда сизни эсламагани учун жазо, деб ҳисобланиши мумкин экан.

Баъзан қандай қилиб мени ҳафа қилганларга эътибор қаратмаслигим мумкин, ахир улар мени ҳафа қилишди-ку, деб ҳам ўйлайсиз. Аслида улар сизни ҳафа қилишмаган, сиз ўз-ўзингизни ҳафа қилгансиз, сиз учун айтилган гапни, сизнинг қалбингизни оғритишини улар қаердан билсин.

Хўш, шундай қилиб биздаги алам ва норозилик ҳиссидан қандай қутилишимиз мумкин? Энг биринчи ва муҳим қадам – тан олиш. Ҳамма арзимаган гапларни кўнглингизга олишни бас қилинг, ўзингиз ҳам неча маротаба ваъда берилган ишни ўз вақтида бажармаганингз ёки айтилган вақтда керакли жойга етиб боролмаган ҳолатларингиз ҳам бўлганини унутманг. Бу ҳаракатларингиз билан сиз ҳам кимнингдир дилини оғритган бўлишингиз мумкин. Эски аламларни унутишга ҳаракат қилинг, кўнглингизда алам ва нафратни сақлаб юрганингиз билан энди эски ўтган кунлар ортга қайтмайди. Шундай экан, УНУТИНГ!

Кўнглингиздаги бор алам ва ғуборлардан чиқмоқчимисиз? Ёлғиз қолинг ёки сизни ҳеч ким эшитмайдиган бирор жойга боринг, бор овозингиз билан бақиринг, хўнграб йиғланг, токи кўнглингиздаги ғуборлар чиқиб кетсин, қалбингиздаги ўша кичкина қора нуқта босиб тураверар экан, сиз бир умр мана шу ўзи кичкина, лекин ўта залворли юк билан юраверасиз.