Нега аёллар хўрлансалар ҳам тарк этишмайди?

Одатда шундай вазиятга тушган аёлларга шундай савол берилади, ёки ўзимиз ҳам «Нега тарк этмайсиз?» деб сўраймиз. Зулм остидаги аёллар қанчалик кўп озор чеккан бўлсалар ҳам улар камдан-кам ҳолатларда қўллаб-қувватланади, атрофдагилар бундай вазиятда уларга қўл чўзишни билмайдилар. Аёллар кўпинча ҳаёт мобайнида психологик, эмоционал, молиявий ёки жисмоний таҳдидларга учрайдилар. Биз нима бўлмасин, аёлнинг бундай турмушни тарк этишига тўсқинлик қиладиган кўплаб тўсиқларни тушуниб, зўравонларни эса жавобгарликка тортиб, аёллар тўғри қарор қабул қилишларига кўмаклашишимиз ва уларнинг ўзига бўлган ишончларини оширишимиз мумкин. Бу ерда аёлнинг кетишига тўсқинлик қиладиган асосий сабабларнинг баъзилари санаб ўтилган:

 

  1. Хавф ва қўрқув

Аёллар ҳис қиладиган қўрқув жуда оғир бўлиб, улар ажримдан сўнг ҳам эри томонидан зўравонлик қилишда давом этишига жуда қаттиқ ишонадилар ва бунинг эҳтимоли катта деб ўйлайдилар. Масалан, чет эл мамлакатларида (Англия, Шимолий Ирландия) 2018 йилда эри томонидан ёки севган йигити томонидан ўлдириб кетилган аёлларнинг 41%и, яъни ҳар 91 аёлдан 31 таси эри билан ажрагач ёки зўравонлик оқибатида қочиб кетган аёллардир. Ўлдириб кетилган 37 аёлнинг 11 нафари эри билан ажралган ойнинг ўзидаёқ ва қолган 24 нафари эса биринчи йил ичида ўлдирилган. (Фемицидни рўйхатга олиш,2020).

 

  1. Изоляция

Одатда зўравонлик қиладиган эркаклар аёлига иложи борича ўз ҳукмини ўтказиш ва ўзига бўйсундириш мақсадида уни ташқи муҳит билан алоқасини чеклаб қўядилар. Бу эса аёлга атрофдан ёрдам излаш имконини бермайди. Зўравонлар аёлини атроф билан (аёлнинг оиласи,дўстлари,ишхонаси) алоқасини узиб қўйишдан асосий мақсади унга қўллаётган ҳақоратомуз ва нотўгри муносабатини англаб етишига йўл қўймасликдир. Изоляция аёлни назорат қилувчи эрига бутунлай боғланиб қолишга олиб келади.

 

  1. Уятиш ёки рад этиш

Зўравон эрлар кўпинча ўз дўстлари ва яқинлари даврасида ҳурматга сазовор инсонлар бўлади. Уларни ҳамма яхши инсон деб ўйлайди. Чунки улар ташқи кўринишига доим эътибор беради ва атрофдагиларга ҳам манипулятив ҳисобланишади. Бу эса зўравоннинг қилмишларини тан олишга тўсқинлик қилади ва аёлни яна ҳам кўпроқ изоляция қилади. Зўравон ташқарида иложи борича аёлига бўлган ҳақоратини минималлаштиради, рад этади ёки аёлини доимо айблаб келади. Бундай ҳолатларда аёллар шарманда бўлиш ёки бошқалар унга нотўғри баҳо беришларидан чўчиб юриши мумкин.

 

  1. Ўзига бўлган ишончнинг йўқлиги

Тасаввур қилинг, сизга доим ҳеч кимга кераксиз инсон эканлигингиз айтилади ва яқинларингиз учун ҳам қадр-қимматингиз йўқлиги уқтирилади. Зўравонлик қурбони бўлган аёллар ўта шафқатсиз калтакланиб, жароҳат етган онларда ҳам бирор бир қарор қабулишга жуда ҳам кам эркка эга, бундай онларда эри тарафидан «Сен ҳатто ўзингни бошқаришни билмайсан, сен фақат менгагина кераксан, бошқаларга эмас» каби сўзларни эшитадилар. Қўрқув доимий тарзда давом этади ва бу ҳаётда ҳар кунлик дахшат дунёсида яшайдилар.

 

  1. Босимлар

 

Зўравон эр доимий тарзда ўз қурбонининг ҳаётини ҳар бир жабҳасини қаттиқ назорат қилади. Яъни аёл учун шахсий ишга эга бўлишнинг ёки молиявий мустақилликка эришишнинг умуман иложиси йўқ. Доимо пул ва иқтисодий тарафдан қисилган аёл ўзини ва фарзандларини боқишга қодирлигини йўқотади. Болаларини узоққа олиб кетишдан чўчийди, иккиланади.

Аёлга керак бўлган қўллаб-қувватлаш йўқ. Ҳаммадан ҳам ёрдам сўраш осон эмас. Бу эса аёлга ўз вақтида кимга мурожаат қилиши кераклигини ва муаммонинг ечимини топишига ҳалал беради.

 

Манба: https://www.womensaid.org.uk/information-support/what-is-domestic-abuse/women-leave/

Таржима: Ameerah Lateef