Ўн минг дона ғишт

Бухорода аёллар учун «Ойдин Нур» инқироз маркази 1999 йилда Мавлида Солихова томонидан очилган. ЕХҲТ маркази томонидан хотин-қизларга мавзусидаги семинарларидан кейин «Мен бошқалар кўрмайдиган, шуғулланмайдиган нарсаларни ўзгартира оламан», деб ўйлади М.Салихова. Ва ҳеч иккиланмасдан қийин вазиятда бўлган аёлларга ёрдам бериш учун Бухоро университети психология ва педагогика кафедраси мудири лавозимидан кетди.

2006 йилга келиб шаҳар ва вилоят бўйича Ойдин Нур ҳақида эшитмаган қолмади. Аммо уч хонали квартирада жойлашган марказда барча муаммоларни ҳал қилиш бироз имконсиз эди. Масалан, болалари билан кўчага ҳайдалган аёлга ўзини тиклаб олиши учун вақтинча бошпана, овқат ва психолог билан узоқ муддатли ишлаш керак.

Ўн минг дона ғишт

«Энг муаммоли масалалар – уй-жой билан боғлиқ. Кўпинча аёл борадиган жойи йўқлиги учун ҳам зўравонликка чидаб ўтиради», ― дейди Мавлида опа.

Опа Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камоловга мурожаат қилади. Ҳокимият билан яхши муносабатлар ўрнатилади. Ҳоким Бухоронинг эски шаҳар қисмида ер ажратади. Мавлида опа анчайин эскириб қолган бино қурилиши ва таъмири, жиҳозларни сотиб олиш учун ҳомийларни топади. 2007 йилда марказ очилди. Ҳар йили бу ерда 100-120 нафар аёллар ва болалар қабул қилинади, бир вақтнинг ўзида 25 нафаргача одам яшаши мумкин.

Ўн минг дона ғишт

2015 йилда президент фармони чиқади: эски бинолари бўлган участкалар амалдаги ташкилотлар балансига ўтказилсин! Бу рўйхатга “Ойдин нур” биносига ҳам тушиб қолади. “Ҳеч ким Президент фармонига қарши чиқа олмайди. Лекин нега марказ ҳам фармон ижросига тушиб қолди? Ваҳоланки бу хато эди, марказдан бинонинг олиб қўйилиши ҳеч қайси ақлга сиғмасди! » – оғриқ билан эслайди Мавлида Солихова. Ҳокимлик ва Хотин-қизлар қўмитасига юборилган хатлар натижа бермади, ҳеч ким фармон бандларини рад этишни хоҳламасди. Шелтер иши хавф остида қолди. Вариантлар деярли йўқ эди: Мавлида опа президентнинг яқинда очилган порталига хат йўллади. Ва энди энг қийин дамлар бошланди: хатга жавоб келармикан?! Хат келди: «Бино билан таъминлансин». Марказ ўз ишини давом эттиради!

Ўн минг дона ғишт

Энди 10 гектар ер участкаси бутунлай Ойдин Нур марказига тегишли. Бу эса жой масаласида эркинлик ва қарам бўлмаслик имконини беради. Марказ турли вазиятларга тушиб қолган аёлларга ёрдам беради, шундай воқеалардан бирига ҳавола. Барча режаларни амалга ошириш учун фақат маблағ етарли эмас. Масалан, Мавлида опа анчадан бери ижтимоий марказ қуриш орзусида, унда шелтерда аввал яшаб кетган ва айни пайтда истиқомат қилувчилар йога, фитнес, рақс билан бепул шуғулланишлари, болалар ва катталар учун турли тўгараклар ташкил этилиши, ўқув курслари ўтказилиши мумкин. Бу зўравонликдан омон қолганларни реабилитация қилишда ва айниқса уларнинг мустақил ҳаётини таъминлашда муҳимдир. Ахир марказ зўравонликка учраган аёлларни абадий ўзида сақлаб қолмайди. Бу ерда уларга балиқ эмас, балки балиқни тутиш учун қармоқ беришни афзал кўришади.

Ўн минг дона ғишт

Қурилиш учун ер бор. Мавлида опа бинони бепул кўтариб берадиган ишчиларни ҳам топди. Уч йилдан бери Бухоро ҳокимлигига қурилишда ёрдам беришни сўраб қатнашдан чарчамайди. 2020 йил июнь ойида ҳокимият томонидан 10 минг дона ғишт берилди. Ғиштлар марказнинг ҳовлисида уюлиб, болалар майдончасининг бир қисмини эгалламоқда. Дарҳақиқат, қурилиш учун пойдеворни мустаҳкамлаш, арматура, цемент ва пардозлаш материаллари сотиб олиш керак. Бу эса марказ учун жуда катта маблағ – тахминан 500 миллион сўм.

2020 йилда кўплаб вазирлик ва идоралар ходимларнинг бир кунлик маошларини турли хайрия жамғармаларига миллионлаб, миллиардлаб пул маблағлари ўтказдилар.

2020 йилда ҳокимлар ва вазир ўринбосарлари бюджет маблағларидан ўзларига қимматбаҳо машиналар сотиб олишди (1, 2, 3, 4, 5).

2020 йилда Бухоро вилоят “Ойдин нур” оилани ижтимоий ҳимоялаш маркази давлатдан 10 минг дона ғишт олди…

Марказга бошқа кўплаб ташкилотлар ёрдам берди. Масалан, судларда адвокатларнинг иштирокини таъминловчи USAID – шу йил ҳисобида марказ юристлари аёллар фойдасига 60 га яқин суд ишлари ижобий якун топди. Бу мулкни тақсимлаш, оталикни белгилаш, уйга кўчиб кириш, алимент тўлаш тўғрисидаги ишлардир.

Ёки Европа Иттифоқи кўмагида “Ойдин нур”га бир неча йилдирки ёрдам бериб келувчи ACTED Uzbekistan филиали:

  • Марказ ишини қисман молиялаштиради;
  • Хотин-қизлар ва болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, дори-дармонлар тўловини амалга оширади;
  • Марказ негизида реабилитация бўйича дастурларни жорий қилади;
  • Ҳимоядаги хотин-қизларга ўз бизнесини бошлашлари учун керакли асбоб-ускуналар беради.

Уларнинг кўмагисиз марказ ўз ишини амалга ошириши жуда қийин бўларди. Халқаро донорлар қурилишга грантлар ажратмайди, негаки бу масала ҳукуматлар даражасида хал этилиши керак деб ҳисоблашади. Ва бу адолатдан. Давлат эса ҳанузгача сукут сақламоқда.

Марказ ишига ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳисобига пул маблағлари ўтказишингиз мумкин. Буни банк ёки “Апельсин” иловаси орқали пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш мумкин:

“ОЙДИН НУР” ОИЛАНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ МАРКАЗИ

Ҳисоб рақами:  2021 2000 1041 2668 8001

Миллий банк Бухоро шаҳри

МФО 00084

ИНН  203 645 391

«Ойдин Нур»:
200100, Ўзбекистан, Бухоро, Ругангарон кўч., 29
Телефон: +998 (65) 2246511
Психолог: +998 (91) 4408849
Юрист: +998 (93) 6217266
e-mail: oydin.nur7@gmail.com

Ўн минг дона ғишт