МУЛОҚОТ ҚИЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИГАН 6 ХИЛ ДУГОНАЛАР

Ҳасадгўй, норози, сиз учун хурсанд бўлолмайди, мудом пойга ўйнашга ҳаракат қилади… Бу асло дўстлик эмас ва бундай инсонлардан узоқроқ юриш керак. Биз атрофимизни ҳаётимизга ижобий таъсир қиладиган одамлар билан тўлдириб, дилимизни хира қиладиганлардан ҳалос этишимиз зарур.

1. Сиз учун хурсанд бўлмайди
Ишда маошингизни оширишди ёки кўнглингизга ёққан инсонни учратдингиз. Шунинг учун бошингиз осмонга етда, дугонангизнинг эса қовоғидан қор ёғаяпти. Демак, муваффақиятингизни кўра олмаяпти. Шундай экан, қувончингизни сиз учун чин дилдан хурсанд бўладиган дугона билан бўлишинг.

2. Шубҳали гап-сўзлар гапирадиган дугона
Унинг гапларини дарров англай олмайсиз, гоҳида бу мақтовми ёки ҳақорат, деб ўйланиб қоласиз. Аввалига ҳушомад қилгандай бўлади-ю, лекин кейин танқидга ўтиб кетади. Дунё танқидчиларга тўла, яна бир танқидчи сизга нимага керак? Ҳаётингизни салбий ҳисларга тўлдирадиган дугонадан воз кечганингиз маъқул.

3. Салбий кайфиятдаги дугона
У нафақат сиз учун, балки барча воқеа-ҳодисалар учун хурсанд бўлмайди. Чегирмали кўйлак олдизми? Сифати ёмондирда. Янги хонадон олмоқчимисиз? Атрофи роса шовқин. Нима ҳақда гап кетмасин, унинг салбий муносабати тайёр. Бу дунёни фақат қора рангларда қабул қиладиган дугоналарга сизнинг дунёингизни ҳам заҳарлашига йўл қўйманг.

4. Режаларни пучга чиқарадиган дугона
Белгиланган учрашувга беш дақиқа қолганда, ҳалиям уйидан чиқмаганлигини хабар беради. Орзу қилиб юрган хонандангиз концертига боришни бекор қилади. Чунки бу дугона сизнинг вақтингизни қадрламайди. Шунинг учун ўлчовли вақтингиз қадрига етадиган, сизни чиндан ҳурмат қиладиган инсонни дўст тутинг.

5. Сиз билан мусобақалашадиган дугона
Дугонангиз ютуғи сиз учун мотивация бўлиб хизмат қилиши керак, асло рақобатлашиш сабаби бўлиб эмас. Рақобатлашишни яхши кўрадиган дугоналар ҳамма нарсани ўлчаб юради. Масалан, мазали таом тайёрладингиз. У эса бу таомни ўтган йили тайёрлаб бўлган. Пул йиғиб, ёқтирган кийимингизни хард қилдингиз. Унда эса бу кийимдан сероб. Бундай муносабатлар асосида дугоналикни қуриб бўлмайди.

6. Яқин бўлмаган дугона
Бир вақтлар сизга қадрдон бўлиб, лекин кейин қандайдир сабаблар билан узоқлашиб кетган дугоналар ҳам сизга вафо қилмаслиги мумкин. Агар у билан яқинлашишга ҳаракат қилсангиз ҳам, дугонангиз эски ришталарни тиклашни хоҳламаса, бундан иш чиқмайди. Чунки ҳар бир инсон ҳам ўз ролини бутун умрга сақлаб қололмаслиги мумкин.

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/6-tipov-podrug-s-kotoryimi-luchshe-ne-obschatsya/