Аёл сизни ёқтириб қолиши учун нима қилиш керак? Эркаклар учун фойдали маълумот (киноя)

1️⃣ Аёллар кўзи билан севади, ташқи кўринишингиздан бошланг. Жозибали, лекин одми кўринишга ҳаракат қилинг. Танангизни идеал кўринишда сақланг. Спорт залига қатнанг. Аёлларга дўрсиллаб турган эркаклар ёқади.

2️⃣ Танангиз, қулоқ, бурундаги ортиқча туклардан ҳалос бўлинг. Соч, қош, киприкдан ташқари барча тукларни олиб ташланг.

3️⃣ Ҳа, айтганча, сочлар. Аёлларга жилваланиб турувчи соғлом сочлар ёқади.

4️⃣ Устингиздан ёқимли атир ҳиди келсин, оғзингиз ҳидланмасин.

5️⃣ Иложи борича кўп жилмайинг, буни истамасангиз ҳам. Эркаклар доимо позитив улашиб туриши керак.

6️⃣ Енгил ва муаммолардан ҳоли бўлинг. Капалакдай учиб юринг.

7️⃣ Шим тагида эротик ички кийим бўлсин. Шунда ўзингизга ишончингиз ортади.

8️⃣ Чиройли ҳаракатланишни ўрганинг. Рақс, гимнастика, йогага қатнанг. Шунда гавдангизни чиройли тутасиз.

9️⃣ Руҳий гўзаллик биринчи ўринда. Аёлларга сокин, барча муаммолардан юқори турувчи эркаклар ёқади.

🔟 Меҳнатсевар бўлинг. Аёлларга эркакларга етишиш ёқади. Сизга осонликча эришса, қизиғингиз қолмайди. Унинг сизга қизиқишини пайқаб қолсангиз, у билан камроқ суҳбатда бўлинг. Шунда аёл қадрингизга етади.

1️⃣1️⃣ Сирли бўлинг. Сирли жилмайинг, кўп гапирманг, барча режаларингиз ҳақида гапирманг, ўз ҳақингизда ҳадеб гапирманг.

1️⃣2️⃣ Унга ўзини қаҳрамондай ҳис қилишига имкон яратинг.

1️⃣3️⃣ Унинг ақли, заковати, омадига таҳсинлар айтинг. Унга ҳайрат билан қаранг.

1️⃣4️⃣ Унинг эркини чекламанг. Эҳтимол, у шунчаки сизни ўрганмоқда, дарров унга уйланмоқчи эканлигингизни айтманг. Уйланишга шошилаётган эркаклар аёлларни чўчитади.

1️⃣5️⃣ Камтарин бўлинг. Қизиққон эркаклар аёлларга ёқса-да, лекин улар билан ҳеч ким оила қуришни истамайди. Сиз қари йигит бўлишни истамассиз?

1️⃣6️⃣ Бокираликни асранг. Тўйгача қизларнинг қўлини ҳам ушламанг.