Олий Мажлис ҳузуридаги Комиссия аёлларни таъқиблардан ҳимоя қилишнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрига кўра, «Аёлларнинг барча ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ ҳимояланган». Бироқ, аёллар ҳатто ўз қариндошларидан ҳам ҳимояланмаганлар. Уларга энг яқинлари, масалан ўз эрлари истаганча зарар етқазиши мумкин.
Келинг, баъзи ҳаётий мисолларга мурожаат қилсак.
1.2021 йил февраль ойида Андижонда бир киши ишдан уйга кеч келган хотинини ўлдирди.
Ёш эр -хотиннинг тўйига ҳали 1 йил ҳам тўлмаганди. Аёл ишлаган, у қотиллик куни иш билан офисда қолган. Аёл уйга қайтгач, эри жанжал қилади, чунки хотини уйларни тозалашга ва кечки овқат тайёрлашга улгурмаганди.
Кейин эркак хотинини ура бошлайди. У хотини ҳушидан кетгунча калтаклаган.
Аёл касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди. Суд -тиббий экспертизаси бутун вужудга ишқаланиш ва қон кетишлар, травматик мия шикастланиши, ўткир юрак ва нафас етишмовчилигини тасдиқлаган. Эркак 9 йилга қаттиқ тартибли колонияда ҳукм қилинди.
2. Олмалиқда 2021 йил 14 мартда даҳшатли қотиллик содир бўлди.
Эркак сотувчи бўлиб ишлайдиган хотинини кўриш учун озиқ -овқат дўконига борди. Улар ўртасида рашк сабаб можаро келиб чиққан, натижада эркак хотинига пичоқ билан 12 марта – 9 марта бўйнига, 3 марта кўкрагига зарба беради. Аёл олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Эркак жиноят қуроли – ошхона пичоғини кўрсатувчи далил сифатида ўз ихтиёри билан айбини тан олган ҳолда Олмалиқ шаҳар ИИБга мурожаат қилган.
3.2020 йилда ҳам худди шундай ҳолат Наманганда содир бўлди. Бу одам собиқ хотини билан жанжаллашган, у билан бир мунча вақт олдин шаръий никоҳида яшаган.
У аёлга яна у билан бирга яшашни таклиф қилди, лекин аёл рад этади, бу эса унинг жаҳлини чиқарди. Кейинчалик, собиқ хотини ишлаган бозорга маст ҳолатда кириб келади.
Жанжал натижасида эркак ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан аёлнинг кўкрагига бир неча бор урган. Аёл воқеа жойида вафот этган.
4.Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро хотинини уриб, суратни тармоққа тарқатди.
Эр -хотин Самарқанд вилояти Иштихон туманида истиқомат қилишган. Тез-тез содир бўлган жанжаллар туфайли аёл Тошкентга қариндошининг ёнига кўчишга қарор қилди, ишга жойлашди. Эр аёлни топиб, унинг олдига келди. Кейин эса пойтахтда ижарага олган квартирасига таклиф қилди. Аёл эса ажрашиш масаласини кўриб чиқамиз, деган ниятда эркак билан унинг квартирасига боради.
У ерда эркак хотинининг телефонини олди, унинг бошқа эркак билан тушган суратини ва СМС ёзишмаларини кўрди, рашк қилди ва жанжал чиқарди. У хотинининг юзига ва тананинг бошқа жойларига уриб, чойшаб билан бўғиб, кейин уни шу ҳолатда суратга олган ва Телеграм орқали расмни контактлар рўйхатидаги одамларга, шу жумладан аёлнинг онаси ва холасига юборган.
Лекин у ҳам шу билан чекланиб қолмади. Эркак аёл яшайдиган квартира калитидан нусха кўчиртириб олади ҳамда хотинини хиёнат устида тутиш илинжида у йўқ пайти хонага кириб, кроват остига яшириниб олади. Кейин эса алкоголь таъсирида ухлаб қолади.
Аёл келиб, хонада яшириниб олган эрини кўргач қўрқиб кетади ва милиция чақиради. Милиция етиб келганда унинг овозини эшитган эркак офицерни хотининг ўйнаши, деб ўйлаб қорин соҳасига қайчи билан зарба беради.
5. Қашқадарё вилоятида 2021 йил 25 февралда 54 ёшли эркак ўз хотинини калтаклаган, натижада аёл вафот этган.
Айбланувчи ҳибсга олинди, ушбу факт бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва ИИБ бошлиқлари иштирокида суд мажлиси бўлиб ўтди. Жанжал болалар нафақаси туфайли бошланди.
Қўшнилар бу оиланинг тинч-тотув бўлганини айтишмоқда. Уларнинг ҳеч бири бу эр-хотин билан шундай ҳодиса рўй беришини ҳатто тасаввур ҳам қилишмаган.Уларнинг икки нафар фарзандлари бор эди.
Шуниси эътиборлики, бизда ҳар қадамда менталитет ва миллий қадриятлар ҳақида жар солишади. Фақат битта нарса аниқ эмас – ростдан ҳам аёлга хусусий мулкка қарагандай муносабатда бўлиш қадрият саналадими?