КУН ЯКУНИДА ЎЗИМИЗГА БЕРАДИГАН 7 САВОЛ

Ҳар куни атрофимиздаги инсонларнинг юзлаб саволларига жавоб беришга тўғри келади. Бировларга ҳозиржавоблик қиламизу, аммо ўзимизга савол беришга вақт топа олмаймиз. Масалан, журналистлар ҳар куни кечқурун ўзимиздан интервью олишни тавсия қилади. Бугун сизга ҳавола этилаётган 7 та савол ўтган кунни хулосалаш ва эртанги кунга мослашиш имкониятини беради.

1️⃣ Бугун нимани ўргандим?
Оддий мактаб ўқувчисига бериладиган савол, дея шошманг. Катта одам бу саволга осонлик билан жавоб бера олмайди. Чунки ўқувчилик даври ўтган, ҳаммаси ўрганиб бўлинган. Аслида эса ҳаёт давом этар экан, биз ўқиш ва ўрганишни давом этаверамиз. Ҳар куни ўрганганимиз катта ҳажмда бўлмаслиги мумкин, лекин оддий янги ҳаракат ҳам бизга сабоқ бўла олади.

2️⃣ Қанча асабийлашдим?
Қўл телефонингизни қувватлантириб тургандай, бизнинг танамиз ҳам қувватга тўлиб туриши керак. Кун бўйича қанча асабийлашдингиз, бу ҳодисалар сиздан куч олаверади. Агар автоматик тарзда стресс билан ишлайверсангиз, бора-бора қувватингиз атиги 5% бўлиб қолади. 100% га чиқариш учун эса ҳазилакам вақт талаб қилинмайди.

3️⃣ Ўзимни қандай ҳис қиляпман?
Энг муҳими, бу қалб саломатлиги. Агар ҳар куни кечқурун кайфиятингиз тушаверса, ўзингизга эътиборлироқ бўлинг. Бунинг сабабини аниқланг. Чунки тушкунлик ҳолати бора-бора ҳаётдан бездириб қўяди. Қолаверса, бу хулқ-атворда ҳам ўзгаришларга олиб келади.

4️⃣ Мени ким хафа қилди?
Агар инсонлар сизни ёмонласа, ғийбат қилса, қораласа, бир қадам орқага юринг ва ўзингизни кузатинг. Бировни ёмон кўрманг, нафратланманг, баҳсга киришманг, асабийлашманг ва хафа бўлманг. Ўзингизни худди ҳеч нарса бўлмагандай ва эшитмагандай тутинг. Салбий ҳиссиётларнинг ҳаммаси ўз-ўзидан ўтиб кетади.

5️⃣ Эртага нимани яхшироқ уддалашим мумкин?
Ҳеч ким мукаммал эмас ва ҳамма хато қилиши мумкин. Омадсизлик сизни синдириб қўймасин, олдинга ҳаракат қилишда давом этинг. Хатолар қанчалик ёмон бўлмасин, улар вазиятга аниқлик киритиб, кейинги ҳаракатларимизни белгилаб беради.

6️⃣ Бугун нима учун миннатдорман?
Чунки ҳар кун бизга берилган неъмат. Ушбу неъмат учун миннатдор бўлишимиз керак. Куннинг энг завқли онларини эсланг ва эртанги яхшиликларга руҳланинг.

7️⃣ Қачон табассум қилдим?
Оғир хаёлларни четга суринг ва кун давомидаги табассумларингизни хотирланг. Салбий воқеликларга асло ўтманг. Яхшиси мусиқа тингланг, суратларни томоша қилинг, сизга хотиржамлик бағишловчи машғулотлар билан шуғулланинг.

www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди