Газлайтинг нима

👉Агар сиз муносабатларда:
— ўз адекватлигингизда шубҳаланаётган бўлсангиз
— ҳаммасини нотўғри қиляпман деб ҳисобласангиз
— партнёрингиз (дўстингиз, ҳамкасбингиз ва ҳ.) олдида доимо кечирим сўрасангиз
— доимо ўзингизни айбласангиз
— ўзингизни ҳаддан зиёд ҳиссиётга берилганликда айбласангиз
— ўзингизга ишонмасангиз
— хаётга қизиқишингиз қолмаса,
катта эҳтимол билан сиз газлайтерга учрагансиз.

🔹Газлайтинг — рухий зўравонлик тури бўлиб, унда манипулятор бўлиб ўтган ҳодисаларни инкор этади ва қурбонни ўз хотираларида иккиланишга ундайди.
Газлайтинг мақсади — инсонни рўй бераётган ҳодисалар ва ўз хотираларида шубҳа қилишга ундаш.

❓Газлайтер ўзини қандай тутади

1️⃣ Газлайтер фактлар ва ҳодисаларни инкор этади, “ундай демаганини” таъкидлайди. Қурбонни ўз хотирасида шубҳа қилишга ундайди. Исбот бўлса ҳам газлайтер барчасини инкор этади.

2️⃣ Газлайтер одамни ҳаммасини нотўғри қабул қилаётганликда айблайди. Абьюзер қурбон рухан носоғломлигига ишора қилиб “Аниқ яхшимисан?” деб сўрайди. “Ўзингни сўнгги пайтларда ғалати тутяпсан” дейиши одатий ҳол.

3️⃣ Газлайтер доимо ортиқча ҳиссиётликда айблайди. Қурбон бирон хазилга ҳафа бўлса-ку, газлайтер уни ҳазилни тушунмаслик ва йўқ жойдан муаммо қилаётганликда айблайди.

4️⃣ Газлайтер доимо айбдорларни излайди ва ўз ҳаракатлари учун масъулиятни қурбонга кўчиради. Масалан, “Сен ўзинг айбдорсан, мени ўзинг асабимни буздинг”, “Асабимга тегмаганингда ҳаммаси яхши бўларди” дейиши одатий ҳолат..

5️⃣ Газлайтер доимо асабий. Унга нима дейишмасин у ташланиш, ҳақоратлаш, ерга уришга тайёр туради.

_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Лойиҳадан