Меҳр-оқибат, women empowerment ва корпоратив ижтимоий масъулият ҳақида

Бир неча йил олдин Жиззаҳда “Согдиана” аёллар футбол жамоаси ташкил этилди. Ҳозирги кунда жамоа яхши натижаларни кўрсатмоқда: Ўзбекистон олий лигасининг бешинчи тур натижаларига кўра аёллар жамоалари ўртасида 4-ўрин (https://t.me/ayollar_futboli/878). Футбол фақат эркаклар учун деган гапга қарши чиқаётган қизлар.

Жамоанинг бош ҳомийи ҳам бор: Silverleafe компанияси(http://silverleafe.uz/). Бош директори эса АҚШ лик Дэн Пэттерсон. У “Сўғдиёна” аёллар футбол жамоаси ўйинига тасодифан келиб қолди. Балки бу тақдирдир. Дэн бир пайтлар соккер бўйича жамоани бошқарган ва бу жамоа ишларини ривожлантиришнинг энг яхши усули деб ҳисоблайди. Нега у АҚШда олтита бизнесини ташлаб Ўзбекистонга келиб қолди?, деган савол беришингиз табиий. Бу ҳикоя деярли 90 йил олдин содир бўлган. Ва Дэн учун бу пул масаласи эмас.

Ўтган асрнинг 30-йилларида унинг аждодлари Ўзбекистон билан пахтачиликни ривожлантириш бўйича алоқа ўрнатади. 70-йилларда бу иш қайнотасининг қўлига ўтган. Улар янги усулларни жорий этишга ва механизацияни ривожлантиришга ҳаракат қилдилар. 90-йиллардан кейин эса қўл меҳнати пахта териш машиналар ўрнини аста-секин босиши аниқ бўлди. Ҳамкорликнинг давоми натижа бермади …

2018 йилда Дэннинг оиласини қайта чақиришди. Режим ўзгариши, сармоялар, унутилган алоқаларни тиклаш, ваъдалар ва хатарлар. Шунча йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистонга қайтиш ўзига хос қийинчилик туғдирди. Аммо улар қарийб юз йил олдин ота-боболари томонидан бошланган ишни шу ерда давом эттиришга қарор қилишди. Бу ор-номус масаласи эди.

Дэн ўзи билан катта пахта терим машиналарини олиб келдики, мақсади кўл теримини камайтириш эди. Silverleafe далаларида 95% пахта машиналар томонидан териб олинади. 5 % – уруғ учун қўлда терилади, негаки машинада буни амалга ошириш мумкин эмас. Сув ҳаражатини камайтириш учун ирригация тизими жорий қилинди. Дэннинг сўзларига кўра суғоришда сувнинг катта қисми изсиз йўқотиларди. Ҳозир эса пульсация йўли билан суғориш туфайли сув тежамкорлиги 40 % га етмоқда.

Одамлар техника операторлигига ўқитила бошлади. Айтганча, уларда оператор бўлиб ишлаётганлар 6,3 миллион сўм олади. Таққослаш учун, Жиззах вилоятида операторнинг ўртача иш ҳақи 2 миллион сўмни ташкил қилади. Тўқимачилик ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйишди. Ишчиларининг аксарияти яшайдиган қишлоқ инфратузилмаси яхшиланди. Йўлл қурилди. Улар устунлар ўрнатиб, кўчалар бўйлаб электр энергиясини ўрнатдилар. Нима учун? Дэн бахтли ходимлар янада яхши ишлашига ишонади. Агар уларнинг уйлари яшаш учун ҳар томонлама қулай бўлса, бу ўз навбатида иш сифатига таъсир қилади. Ундан ташқари Дэн атрофига ғамхўр бўлишга одатланган. У ходимларни ҳам шунга ўргатади. Масалан, ўзларидан кейин ахлат қолдирмаслик. Ерга ташланган шиша ёки қоғоз парчаси ўзига нисбатан ҳурматсизликдир, деб уқтиради.

Дэн сув таъминоти ва иситиш тизимини ўрнатган маҳаллий мактаб ҳақида гапирди. Мактабда 500 дан ортиқ бола таҳсил олади. Директор ичимлик суви цистерналарини олиб келиб турилишини илтимос қилди. Дэн бунинг сабабини сўради. Унга мактабда бир неча йил давомида бу борада муаммолар бўлганлигини айтишди. Сув олиб келиш мумкин эди ва ҳамма хурсанд бўлар эди. Аммо Дэн муаммонинг сабаби билан қизиқди. Улар қишлоқдан узоқроқ бир жойда нотаниш шахс муҳим детални ўғирлаб кетгани маълум бўлди. Қисм алмаштирилди, қувурлар тозаланди, сув таъминоти тикланди…

Бундай хатти-ҳаракатларга оид атама мавжуд – «корпоратив ижтимоий масъулият». Аммо Дэн билан суҳбатлашиб, уни бу нарсалардан йироқлигини кўрдим. Унинг пули бор, у дунё бўйлаб саёҳат қилиши, энг қиммат ресторанларда овқатланиши, дабдабали зиёфатлар уюштириши мумкин эди. Бунинг ўрнига у икки йилдан бери Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида. Ва у маҳаллий аҳоли учун нималарнидир ўзгартирмоқчи. Юқори маошли ишни бериш, агробизнеснинг янги моделини кўрсатиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, атрофдагиларга ғамхўрлик қилишни ўргатиш, қулай яшаш учун шароит яратиш учун яшамоқда. Мен эса бундай тадбиркорлар кўп бўлишини истардим.

#СукутСақлама #Лойиҳадан #womenempowerment