Эльвина Цогоева

Шимолий Осетиялик Эльвина Цогоева уч фарзанднинг онаси педофилни ўлдирди – у кичик қизини зўрлади. Бунинг учун уни 15 йилга қамашди.

Шимолий Осетия. 2010 йил. Эльвина Цогоеванинг тақдири Шимолий Осетиянинг Пригородний тумани судида ҳал қилинди. Аёл тергов изоляторида ҳибсда сақланган. Қамоқхона руҳонийси сўзларига кўра, Эльвина оғир стресс ҳолатида эди, у бир неча марта асабий тушкунликка тушган.

Эльвина Цогоева

Уч ёшли Адельминанинг зўравонликка учрагани ҳақидаги шубҳалар, оила Владикавказдан Архонская қишлоғига кўчиб ўтгандан кейин аёлда пайдо бўлди. Қиз қўшниси Игорь амаки билан муносабатларининг даҳшатли тафсилотларини айтиб беради. У терговга Увижев 4 ёшли қизини зўрлаганини айтди. У болаларга манка ёрмасидан бўтқа пишириб беради. У бироз суюқ бўлиб чиқди. Аввалига болалар уни иштаҳа билан ейишди, кейин эса қиз ҳарҳаша қилишни бошлайди. Она нима бўлганини сўрай бошлади ва уни тинчлантиришга ҳаракат қилади. Қизча қайта-қайта такрорлайди: “Игорь, Игорь. У ҳам менга шундай бўтқа тайёрлаб берди. Она қизи билан гаплашиб, ҳаммасини тушунди… Бу воқеалар ва қотиллик орасида 40 кунга яқин вақт ўтди.

Эльвина Цогоева

Бу орада Эльвина 20 килога озиб кетади ва яқинлари билан гаплашмай қўйди. Ҳеч кимга ҳеч нима демасдан у Игорь Увижев билан учрашув белгилайди. Бир зиёратгоҳга яқин жойда у қўшнидан қизи билан нима қилганини сўрайди.

Эльвинанинг сўзларига кўра, Увижев барчасини тан олди. Қўшниси болани икки марта зўрлаган, деди Эльвина терговчиларга. Аммо у самосуд қилишни ўйламаган. Цогоева педофилни суҳбатга чақирди. Аммо у тиржайганча ҳамма нарсани тан олганида, аёл қўлига илинган металл арматура бўлагини олади… Аёл ўзини назорат қила олмай, қўлига биринчи илинган нарсани ушлаб олди. Полиция бўлимида у аввал жинсий аъзоларини кесиб ташлаганини, кейин эса аффект ҳолатида ўзини тўхтата олмаганини айтди. У қилган ишидан афсусда эмас, лекин Увижев оиласидан кечирим сўради. Мутахассислар жабрланувчининг жасадида металл буюм билан зарбалар натижасида 9 та изни қайд этган.

10 кундан кейин Цогоеванинг ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қилган ишини айтиб мурожаат қилган. Тиббий-психологик экспертиза Эльвинанинг уч ёшли қизини узоқ вақт хўрлаган Игорь Увижев эканлигини тасдиқлади.

Педофил қизга нисбатан даҳшатли ҳатти-ҳаракатларни қилган, кейин эса қиз онасига ҳеч нарса айтмаслиги учун уни қўрқитган. Қўшнилар орасида Увижев жуда ижобий обрўга эга эди.

Кичик Адельмина профессионал ёрдамга муҳтож эди. Агар суд онасини қамоққа юборса, боланинг аҳволи ёмонлашиши мумкин. Цогоевларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг қўшнилари ҳар куни хабар олишарди.

Адвокат Эльвина Цогоевага нисбатан “аффект ҳолатида қотиллик” моддаси бўйича суд қилинишини талаб қилди.

Аёлни самосуд қилишга нима ундади? Балки ҳуқуқ-тартибот идораларининг адолатлилигига ишончсизликдир? Агар фуқаролар қонунлар билан ҳимояланмаса, даҳшатли ишлар содир бўлади.

Натижалар. Шимолий Осетия шаҳар атрофи суди аёлни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилди. Кейинроқ Республика Олий суди жазони уч йилга алмаштирди. У уйига бир ярим йил олдин қайтди.

Тергов давом этаётган ва жазо чўзилган вақтда, Эльвинани Шимолий Кавказнинг турли бурчакларидан юзлаб одамлар қўллаб-қувватлади. Айнан шу ёрдам аёлга буларнинг барчасига бардош беришга ёрдам берди.

Эльвина Цогоева ҳозир фарзандларининг ёнида. У оиласи бошига тушган синовлар тугаганига умид қилмоқда.

 

Елена Ковергина тайёрлади