Ким ҳимоя остида – ўсмирларми ёҳуд зўравонлар?

Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича тажрибаси

Ўзбекистонда болаларга нисбатан номақбул ҳатти-ҳаракатлар учун жуда кичик жазо берилади: жамоат ишлари ёки бир неча йилга қамоқ жазоси. Вояга етмаган қизга алдов йўли билан тегажоғлик қилсангиз, кўпи билан 4 йилга қамалишингиз мумкин. Бу реал воқеалар. Зўравонларга нисбатан қонуннинг ўта юмшоқлиги ҳайратланарли. Nemolchi.uz лойиҳаси болаларни ҳимоя қилиш бўйича машҳур кейслар ва халқаро тажрибани таҳлил қилди.

Мамлакатдаги ҳолат

Ўзбекистон Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвецнияни 1992 й. 9 декабрь куни ратификация қилиб, мамлакат қонунчилиги болалар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни олди. Ҳақиқатда эса нималар рўй беряпти?

🔹2021 йилда Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлди. Маълум бўлишича, онасининг хонадоши қиз билан бир неча бор жинсий алоқада бўлган. Қизнинг сўзларига кўра, бу 11 ёшида бошланган. Ўзбекистонда жинсий алоқа қилиш ёши 16 ёш бўлишига қарамай, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми “16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш” билан жиноят иши қўзғатилган, бунинг учун максимал жазо 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, лекин 480 соатгача жамоат ишлари ҳам берилиши мумкин.

🔹2022 йилнинг апрель ойида Тошкентлик 14 ёшли мактаб ўқувчи қиз иши бўйича ҳукм чиқарилади. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчини алдаб ижарга олинган квартирага олиб боради ва икки дўсти билан уни жинсий алоқа қилишга кўндиради. Қиз қаршилик кўрсатмади ва тергов томонидан гуруҳ бўлиб зўрлаш бўйича эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси – вояга етмаган бола билан ихтиёрий жинсий алоқада бўлиш бўйича жиноий иш кўрилди. Ўқитувчи 4 йилга манзил-колония, унинг шериклари эса 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Қизнинг оиласи апелляция ишида ютқазди.

🔹2022 йилнинг май ойида Тошкентнинг Юнусобод туманида 17 ёшли қизга тажовуз содир этилди. Жиноятчи орқасидан подъездгача борган ва у ерда, жабрланувчининг сўзларига кўра, жинсий аъзоларига тегинган. Таъқиб қилаётгани акс этган видео бор. Жиноятчини тез қўлга олишди, лекин ЎзР Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 («Майда безорилик») ва 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан жавобгарликка тортилди. Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланди.

🔹2022 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги 158-мактаб ўқувчиларининг ота-оналари Nemolchi.uz таҳририятига мурожаат қилиб, мактаб психологи Гасанов Азад Элдарович уларнинг қизларига нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этгани ҳақида хабар беришди. Жорий йилнинг 13 апрель куни Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номақбул ҳатти-ҳаракатлар факти бўйича ЎзР ЖК нинг 129-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумонланувчи айбдор деб топилса, унга узоғи билан 1 йилдан 2 йилгача қамоқ жазоси берилади. Суд шунингдек уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш тарзидаги енгилроқ жазони қўллаши мумкин.

🔹2021 йилнинг май ойида Бухоро вилоятида 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган чўпонга ҳукм чиқарилади. У вояга етмаган қизга ишқий изҳорларини SMS орқали йўллаб турган.  Вояга етмаган қизга турмуш ўртоғи билан ажрашганини ва унга уйланишини билдирган. 2020 йил 14 ноябрь куни қиз мактабдан қайтганида эркак қизнинг қаршилишига қарамай, унинг қўлидан тортиб, автомашинасининг орқа ўриндиғига мажбурлаб ўтирғизган ва машина эшикларини қулфлаб, зудлик билан ҳайдаб кетган.  Қоракўл туманида жойлашган Эшонқул-Ниёз фермер хўжалиги дала шийпонига олиб бориб, зўрлик ва куч ишлатиш йўли билан қизни автомашинадан туширган. Шийпон қоровулхонасига вояга етмаган қизни мажбурлаб олиб кирган чўпон унинг қаршилигига қарамай, жинсий зўравонлик қилган ва номусини топтаган. Терговчилар ЎзР ЖК 128-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатиб, чўпонга манзилли колонияда ўташ учун 3 йил қамоқ жазоси берилади.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон қонунчилигида вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигини ҳимоя қилиш бўйича жуда катта бўшлиқ мавжуд бўлиб, жиноятчилар енгил жазога тортилади, бу эса уларни такроран жиноят содир этишга ундайди.

Болаларга нисбатан жинсий жиноятлар жиноятларнинг латент тоифаси ҳисобланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болалар зўравоннинг хатти-ҳаракатининг нотўғрилигини ҳар доим ҳам тушуна олмайди ва Equality Now, Nemolchi.uz ва «Nihol» ННТ қўшма ҳисоботида аниқланган уят маданияти боланинг ёрдам сўрашига халақит беради.

Болаларни жинсий зўравонлик ва жинсий эксплуатациядан ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари.

Бола ҳуқуқларини кафолатловчи асосий ҳужжат – Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциядир. Конвенция болага иштирокчи давлатлар “ҳурмат қилиши ва кафолатлаши” талаб қилинадиган ҳуқуқларга эга шахс сифатида қарайди. Бола жамиятнинг ўта заиф аъзоси, шунинг учун у ҳар қандай жиноят ва зўравонликдан алоҳида ҳимояга муҳтож.

Конвенциянинг 19-моддасида иштирокчи-давлатлар болани ота-оналар ёки қонуний вакиллари томонидан жисмоний ёки руҳий зўравонлик, таҳқирланиш, ғамхўрликдан маҳрум бўлиш ёки бепарво муносабат, эксплуатация, шу жумладан жинсий зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун барча зарур қонунчилик, маъмурий, ижтимоий ва таълим чораларини кўришга мажбур қилади. 34-модда эса болани жинсий эксплуатация ва зўравонликдан ҳимоя қилади.

Европа Кенгашининг Болаларни жинсий зўравонлик ва жинсий эксплуатациядан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияси (Лансарот конвенцияси) болаларнинг жинсий дахлсизлиги масалаларини батафсилроқ кўриб чиқади.

У болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятларнинг таърифлари, профилактика чоралари (болалар, кенг жамоатчиликни тарбиялаш зарурати), давлат профилактикаси чораларини, жабрланувчиларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш чораларини ўз ичига олган 50 та моддадан иборат. Ҳар қандай давлат ушбу Конвенцияга қўшилиши мумкин. Ўзбекистон ҳали Лансарот конвенциясини имзоламаган ва ратификация қилмаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Лансарот конвенцияси қонун ҳужжатларига аниқ таърифни киритишни талаб қилади: «Бола – 18 ёшга тўлмаган шахс». Бу шуни англатадики, боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш 18 ёшга тўлмаган барча шахсларга тегишли.

Ёши катта ва вояга етмаган шахс ўртасидаги жинсий алоқа

Юқорида тасвирланган кейслардан маълумки, Ўзбекистонда ёши катта ва вояга етмаган шахс ўртасидаги жинсий алоқа ҳолатларида Жиноят кодексининг 128-моддаси қўлланилади.

Ушбу модда ўн олти ёшга тўлмаган шахс куч ва қўрқитиш қўлланилмасдан ёши катта одам билан жинсий алоқа қилишини кўзда тутади (зўравонлик ёрқин белгилари бўлса, бундай жиноят 118-модда 4-қисм билан квалификация қилинади). Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жинсий розилик ёши 16 ёш бўлгани учун бу ёшга тўлмаган шахс қандай қилиб розилик бериши ҳақида юридик хулоса мавжуд эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “18 ёшга тўлмаган шахс бола ҳисобланади”. Шундай қилиб, 18 ёшгача бўлган шахс билан ҳар қандай жинсий алоқа бола билан жинсий алоқа сифатида қаралиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддасида назарда тутилган жазо чораларига 480 соатгача бўлган муддатга мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари киради. Агар жиноят такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118 ёки 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан (зўрлаш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) содир этилган бўлса, айбдор шахс 5-7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Мақолада пастки ёш чегараси белгиланмаган, бу эса талқин қилиш эркинлигини беради. 15, 12, 10 ёшли бола розилигини бериши мумкинми? Қонун чиқарувчи 16 ёшга тўлмаган бола зўрловчининг хатти-ҳаракатининг нотўғрилигини аниқ тушуна оладими ёки йўқми, деб сўрамайди ва унинг ҳаракатларига асосли розилик берган деб ҳисоблайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бола унга салбий таъсир кўрсатилаётганини тушунмаслиги ёки бу ҳақда гапиришдан уялмаслиги мумкин, аммо бундай тажриба узоқ вақт давомида одамни руҳан шикастлайди.

Кўпинча зўрловчи “ваколатли катталар” деб аталади – бу одам қурбондан анча катта бўлиб, у боланинг ўқитувчиси, қўшниси, қариндоши бўлиши мумкин. Бу шахс болага психологик таъсир кўрсатиши мумкин ва бола жинсий яқинликка “розилик” беради – зўравонга ҳеч қандай қаршилик кўрсатмайди. Натижада танада зўравонлик излари қолмайди, аммо бу қурбоннинг мажбурланмаганлиги ёки вояга етмаган шахс бўлаётган воқеанинг моҳияти ҳамда оқибатларини англаганлигини билдирмайди. Афсуски, ушбу моддада жиноят жабрланувчининг қариндоши ёки болага таъсири бўлган катталар томонидан содир этилган бўлса, янада қаттиқроқ жазо берилиши назарда тутилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон қонунчилигида бундай жиноят содир этган шахсларнинг муайян фаолият билан шуғулланишини тақиқлаш етарли даражада ишлаб чиқилмаган, яъни ҳуқуқбузар кейинчалик болалар муассасаларида ишлаши мумкин. Халқ таълимини 2022-2026-йилларда ривожлантириш миллий дастурида “Болаларга нисбатан қонунга хилоф ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарликка тортилган шахсларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида меҳнат фаолиятини амалга оширишни тақиқлаш” назарда тутилган. Фармонни амалга ошириш муддатлари 2022 йил 1 декабрдан 2023 йил 1 январгача бўлиб, ҳанузгача бу борада Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Ҳозирги кунда амалдаги ягона чеклов Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунининг 44-моддасида кўрсатилган бўлиб, унга кўра, илгари қасддан жиноят содир этганликда айбланган шахслар мактабгача таълим муассасаларида педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас. Аммо, амалдаги қонун ҳужжатлари ҳам, таклиф этилаётган ўзгартиришлар ҳам зўравонлик жинояти билан айбдор деб топилган шахснинг нодавлат таълим муассасаларида, хусусий ўқув марказларда ишлаш, болалар билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини чекламайди.

Халқаро статус ҳуқуқи, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳар қандай жинсий алоқани зўрлаш деб белгилайди, аммо постсовет маконидаги мамлакатларда зўравонлик ва “ихтиёрий” жинсий алоқа бир-биридан ажратилади. Бироқ МДҲнинг бошқа давлатларининг қонунчилигида зўравонликка нисбатан жазо Ўзбекистон қонунчилигига қараганда кенгроқ ва қаттиқроқ.

🇰🇬 Қирғизистон Жиноят кодексининг 157-моддасига кўра, ўн саккиз ёшга тўлган шахс томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан содир этилган жинсий алоқа, содомия, лезбиенизм ёки бошқа жинсий характердаги ҳаракатлар учун зўрлаш белгилари ёки зўравонлик жинсий хатти-ҳаракатлари белги бўлмаган тақдирда 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Қозоғистон Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра, агар 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганлик ва бошқа шаҳвоний характердаги ҳаракатлар жабрланувчининг ота-онаси, ўгай отаси, ўгай онаси, ўқитувчиси ёки болани тарбиялаётган бошқа шахс томонидан содир этилган бўлса, жазони оғирлаштиради. Бундай шахслар 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинади. Агар жинсий алоқа ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатлар такроран ёки икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса, айбдор 12 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Барча ҳолларда айбланувчи муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум этилади.

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 134-моддасига кўра, “Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа ва бошқа шаҳвоний характердаги ҳаракатлар” айбланувчига бошқа муддатга муайян фаолият билан шуғулланишни тақиқлайди. Жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатларга қуйидагилар киради:

🔹 жиноят икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса (8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш)

🔹 жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишиб ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса (12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш). Масалан, саккизинчи синф ўқувчисини йўлдан оздирган ўқитувчи ва унинг дўстлари камида 12 йилга қамоққа маҳкум қилинади.

🔹жиноят вояга етмаган шахснинг жинсий дахлсизлигига қарши илгари содир этган жинояти учун судланган шахс томонидан содир эитилган бўлса (15-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш)

Вояга етмаган шахсга нисбатан номақбул ҳаракатлар

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддасида ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номақбул жинсий хатти-ҳаракатлар учун жазо назарда тутилган. Агар айбдор зўравонлик ишлатмаган бўлса, у 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1-2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1-2 йилгача озодликни чеклаш ёки 1-2 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Агар у жабрланувчига нисбатан зўравонлик ишлатган ёки таҳдид қилган бўлса, 2-3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2-5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ёки 2-5 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу моддада:

❗вояга етмаган шахсга нисбатан қайси хатти-ҳаракатлар номақбул деб ҳисобланиши кўрсатилмаган, бу эса зўравонларга буни ўз хоҳишига кўра талқин қилиш имкониятини қолдиради, коррупция хавфини оширади;

❗ Обрўли кишилар ва қариндошлар учун қўшимча жазо чоралари кўрилмайди, жабрланувчининг ёшига қараб жазо даражалари мавжуд эмас. Ахир, катта ёшли боланинг ёш болада аниқ излар қолдирадиган зўравонлик қўллаши шарт эмас, у ҳатто ноқонуний хатти-ҳаракатлардан бехабар бўлиши мумкин;

❗Икки ёки ундан ортиқ вояга этмаганларга нисбатан одобсиз ҳаракатлар содир этилган ёки улар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишилган ҳолда содир этилган бўлса, қўшимча жазо белгиланмайди;

❗Ушбу моддага асосан судланган шахсларга муайян фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш ёки муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилмаган.

Қонунчиликдаги бундай очиқ-ойдин бўшлиқлар зўравонларга 129-модда бўйича судланганидан кейин ҳам болалар билан такроран шундай қилмишларни содир этиш ва енгил жазў билан қутулиб кетиш имконини беради.

Таққослаш учун, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 135-моддасида бир нечта вояга етмаган шахсларга нисбатан намақбул ҳаракатлар учун 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 20 йилгача муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилган. Такрорий жиноят учун эса 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилади.

Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 124-моддасида бундай жиноятлар вояга етмаган шахсларнинг коррупцияси деб таснифланади, биринчи бўлимга кўра, зўравонлик ишлатмасдан қилинган жинсий тажовуз учун 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва муайян фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш назарда тутилган. Бундай жиноятни такрор содир этиш 12 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Nemolchi.uz лойиҳаси муваффақиятли халқаро тажрибага асосланиб, жинсий зўравонлик қурбони бўлган ёш жабрланувчиларга адолатга эришишга ёрдам берадиган қонунчиликка ўзгартиришлар бўйича тавсиялар тайёрлади. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон қонунчилигига нималарни ўзгартириш кераклиги ҳақида кейинги материалда айтиб ўтамиз.