Ҳимоя ордерини олган зўравонлик қурбонлари учун хавфсизлик режаси

Сиз зулм, тазйиқ, оиладаги зўравонликка дуч келиб, ички ишлар органларига мурожаат қилгансиз. Хотин-қизлар масалалари бўйича нозир сизга ҳимоя ордерини ҳам берди. У тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари учун давлат ҳимоясини таъминлайди.

Қўлингизда ордер бўлса-да, сизга хавфсизлик режасини тузиб олишни тавсия қиламиз:

  • Ички ишлар бўлимидан такрорий зўравонлик ёки зулм ҳолатларида нима қилиш кераклиги, қоидабузарликларни қандай қайд этиш, куннинг исталган вақтида кимни чақириш мумкинлиги, қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида батафсил сўраб олинг;
  • Агар сиз алоҳида турсангиз, уйингиз хавфсизлигини кучайтиринг; Интернетда турли тавсиялар бор, истасангиз участка нозиридан маслаҳат сўрашингиз мумкин;
  • Уй қулфини алмаштиринг. Подъездда домофон ўрнатилган бўлса, қўшнилар билан келишиб, унинг кодини ўзгартиринг;
  • Ҳолатингизни дўстларингиз, қўшниларингиз, иш берувчингиз, маҳалла қўмитаси, болалар боғчаси ва мактабга хабар беришдан қўрқманг. Сиз ўқитувчиларни, боғча опаларни болаларга сиз тайинлаган шахслардан ташқари ҳеч ким ёллатмаслик ҳақида огоҳлантиришингиз мумкин;
  • Агар илгари сизга нисбатан зўравонлик ишлатган одам қоидаларга риоя қилмаса, дарҳол ички ишларга хабар беринг;
  • Қўшниларингиз сизнинг хонадонингиздан бақир-чақирларни эшитса ёки бошқа шунга ўхшаш вазиятларда 102 га қўнғироқ қилишларини сўранг;
  • Иложи бўлса, ишга боришда ёки болаларни боғча/мактабга кузатишда ҳар хил вақтда чиқинг.
  • Тирбанд соатларда ишга бориш ва қайтишга ҳаракат қилинг.

Агар ҳимоя ордерини хали олмаган бўлсангиз, лекин зўравон билан яшасангиз, ўзингизнинг ҳавфсизлигингизни қандай таъминлашингиз мумкинлиги ҳақида ўқинг.

Агар алоҳида турсангиз-у, собиқ турмуш ўртоғингиз ханузгача сизни таъқиб қилса, ушбу йўриқнома бўйича хавфсизлик режасини тузинг.

Туну-кун ишлайдиган ишонч телефонлари ҳақидаги маълумотни сақлаб қўйинг.

Шунингдек бизга ўз ҳиқоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин.