Собиқ турмуш ўртоғингиз сизни таъқиб қилганда нима қилиш керак?

Сиз яқин инсонингиз томонидан зўравонликка учраб, бу вазиятдан чиқа олдингиз. Лекин афсуски, баъзан бундай зўравонлар “қурбон”ни шунчаки қўйворгилари келмайди ва уни таъқиб қилишади.

Агар собиқ севгилингиз, турмуш ўртоғингиз сизни таъқиб қилса, бунга сталкинг дейилади. Аввало ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз керак. Умумий тавсиялар ва қуйидаги маслаҳатларга асосланиб, хавфсизлик режасини тузишингиз мумкин.

• Уйингиз эшиги хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилинг

• Хавфсизлик тизимини ўйлаб чиқинг: эшиклар ва деразалардаги қулфларни алмаштиринг, иложи бўлса, деразаларга панжара ўрнатинг

• Уйда ёлғиз яшаманг, иложи бўлса яқинларингиздан бирон инсон сиз билан туришини илтимос қилинг

• Болаларга ички ишлар органларига қандай мурожаат қилиш, қийин ҳолатда кимларга мурожаат қилиш мумкинлигини бирга ўйлаб кўринглар ва бола бу яқинларнинг телефон рақамларини ёддан билишсин

• Мактаб ва болалар боғчалари ходимлари билан хавфсизлик тўғрисида гаплашинг ва болаларни кимлар олиб кетишига ҳақли эканлигини уқтиринг

• Сизнинг ишга бориш ва болаларнинг мактабга бориш-келиш йўллари қанчалик хавфсиз эканлигини кўриб чиқинг

• Зўравонликдан жабрланганларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига мурожаат қилинг (📞1169)

• Ҳеч қандай вазиятда бу одам билан ёлғиз қолманг;

• Агар бу одам сизни кўчада учратиб, таҳдид қилса, кўчада бўлганлардан ёрдам сўрашдан тортинманг. Масалан: «Бу одам менга таҳдид қилмоқда, илтимос ички ишлар органларига қўнғироқ қил» ёки «Бу одам менга озор беряпти, биронтангиз телефонингизни бера оласизми?».

Ҳаётингизнинг бу даврида сизга кўмак керак. Дугоналарингиздан ёрдам сўрашингиз, яқинларингизни вазият ҳақида воқиф қилишингиз, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга ёзишингиз мумкин. Сизнинг хотиржамлигингиз бахтли хаётингиз учун энг муҳим қисмдир. Ўзингизни асранг!