Иқтисодий зўравонлик: уни қандай аниқлаш мумкин ва нима йўл тутиш керак?

👉Иқтисодий (молиявий) зўравонлик — уй зўравонлигининг бир кўриниши бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

• қасддан пул маблағлари, ҳужжатлар ва бошқа зарурий эҳтиёжлардан маҳрум қилиш
• тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш ва даволанишни тақиқлаш
• ишлаш ва таълим олишни тақиқлаш

Иқтисодий зўравонлик – партнёрни бошқаришнинг энг осон, кўринмайдиган ва энг кенг тарқалган усулидир. Унинг қурбонлари эркаклар, кекса ота -оналар, болалар, бошқа яқин қариндошлар бўлиши мумкин, лекин кўпинча зўравонликнинг бундай турига аёллар учрайди.

Иқтисодий зўравонликни пайқаш жуда қийин, чунки унинг қурбонлари бундай хаётни одатий оилавий хаёт деб билишади, уларнинг фикрича, фақат эркак оилавий бюджет учун масъул.

Материал Нигина Худайбергенова томонидан тайёрланди.