Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

Термиз шаҳрида яшовчи Дилафруз Каримова 2011 йилдан бери тикувчилик фаолияти билан шуғулланади.

2015 йил вилоят ҳокимлиги йиғилиши баённомасига  асосан унга  кам таъминланганлар ва имконияти чекланган шахсларни иш билан таъминлаш вазифаси топширилган.

Дилафруз Каримова асосан имконияти чекланган, ногирон инсонларни касбга ўргатади. Улар учун “Гулбаҳор Нурли Келажак” МЧЖни ташкил этган.

Ушбу корхонага 50 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган инсонлар тикувчилик билан шуғулланишади ҳамда шу ерда истиқомат қилишади.

“Онамнинг орзусини рўёбга чиқардим”

Дилафруз Каримова: “Ёшлигимдан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам беришни яхши кўрар эдим. Онамиз бизга ҳар доим ногиронларга ёрдам беришимиз зарурлигини таъкидлар эди, шунинг учун ҳам биз шундай мақсадлар билан катта бўлганмиз. Ўзим тикувчилик сирларини ўрганиб, кейинчилик бошқа инсонларга ҳам ўргата бошладим. Турли буюртмалар қабул қила бошладим, кейинчалик фаолиятимни кенгайтириш мақсадида яна шогирдлар олдим. Бир куни ёнимга ногиронлик аравачада бир қиз келди. Тикувчилик сирларини ўрганишни жуда хоҳлашини билдирди… Шундан сўнг кўплаб имконияти чекланган шахслар кела бошлади. Тўғри, улар соғлом кишилардек ҳаракат қила олишмайди. Лекин диққат билан ўрганишларини, ҳаракатларини кўриб, уларга ўргатишни алоҳида мақсад қилдим. Ўн йил давомида заиф эшитувчилар, ногиронлик аравачасида юрадиган хотин-қизлар, ақли заиф аёллар ва турли касалликларга чалинган шахслар келишди. Уларга тикувчилик сирларини ўргатиб, бирга яшаб, катта оилага айландик. Онам имконияти чекланган шахсларга ёрдам беришни жуда яхши кўрар эди, шунинг учун мен онамнинг исмлари Гулбаҳор бўлганлиги учун ҳам корхонамизга “Гулбаҳор Нурли Келажак” деб ном қўйдим”.

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

“Тўрт марта бир жойдан иккинчи жойга кўчиришди, биноларимиз сотувга қўйилди”

“Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фаолиятимизни бошладик. Корхонамизга бошқа туманлардан ҳам ногиронлар борлиги ва ётоқхона мавжуд бўлмаганлиги сабабли ҳокимият томонидан биз Термиз тумани “Мангузар” маҳалласига кўчирилдик. Фаолиятимиз ҳокимият вакиллари томонидан ўрганилди. Имконияти чекланган шахсларга шароитлар яратиб беришлари ҳақида ваъдалар берилди. Лекин бир йил давомида ҳеч қандай ёрдам берилмади. Кейинчалик бу бино ҳам тендерда сотиб юборилганлиги ҳақида бизга хабар беришди. Бу бинодан ҳам кўчишга мажбур бўлдик. Кейинчалик Термиз шаҳрининг бир нечта маҳаллаларига кўчирилдик. Тўртинчи бор Термиз шаҳридаги “Маърифат” маҳалласида жойлашган ташландиқ бинога кўчирилдик. Бу бинода ҳам етарлича шароитлар мавжуд эмас эди. Қирққа яқин имконияти чекланган шахслар билан шу бинода яшаб, ишлай бошладик. Имкониятимиз етмаганлиги сабабидан шароитларимиз жуда ҳам ачинарли ҳолда бўлса ҳам, ишлай бошладик. Ҳожатхона ва ётоқхонамиз бўлмаса ҳам, имконияти чекланган инсонлар шу ерда бирга яшаб, ишлашди.

Чунки бу ерда ҳеч ким бир-бирини камситмас, нуқсонини юзига айтишмас, ногиронлиги учун уялишмас эди. Бундан ташқари, корхонамизда ногиронларининг имконият даражасига қараб ишлар тақсимланади. Ногирон шахсга битта тикувчилик маҳсулотини битказиш қийин бўлиши мумкин. Лекин унга ўша маҳсулотнинг фақат бир қисминигина тикиш қийинчилик туғдирмайди. Бошланишида қизлар хатоларга йўл қўйиши мумкин. Лекин кейинчалик яхши ўрганиб, хато қилмай қўйишади. Ҳар бир имконияти чекланган инсонга ўз имконияти доирасида ишлар тақсимланади. Мисон учун, қўллари титраса, унга маҳсулотни иплардан тозалаш ишлари юклатилади. Ёки у кийимларни дазмол қилиш вазифасини бажаради. Шундай тартибда фаолиятимизни йўлга қўйган эдик. Натижада қизларимизнинг ўзларига бўлган ишончлари ортиб, кунлари мазмунли ўтганлиги сабабли уларнинг асаб тизимлари ҳам тиклана бошлади. Соғликларида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилди.

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

 

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

“Ижтимоий тармоқдаги мурожаатимдан сўнг Сурхондарё вилояти прокурори бизга амалий ёрдам берди”.

“Термиз шаҳрида 2019 йил халқаро форум ташкил этилиши муносабати билан ҳоким топшириғига асосан қатнашишга мажбур бўлдик. Ушбу форум талабларига асосан баннерлар ва буклетлар, қизларимизга бир хилда формалар қилишимиз шарт эди. Ҳокимият вакиллари ушбу форумда биз билан шартомалар қилиниши ҳақида ишонтиришди. Барча айланма маблағларимизни сарфладик. Форумга қатнашдик. Ҳамма айтилган талабларини бажардик. Аммо ҳеч қандай шартномалар қилинмади. Форум учун ҳисобимиздаги барча маблағларни сарф қилган эдик. Шундан сўнг фаолиятимиз икки ойга тўхтаб қолди.

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

Чорасизлигим сабабли 2019 йил 9 декабр куни ўзимнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифамда корхонамиз фаолияти тўхтаб қолганлиги учун раҳбарлардан ёрдам берилишларини сўраб видеомурожаат эълон қилишга мажбур бўлдим.

  Ушбу видеомурожаатимдан сўнг вилоят прокуратураси бизга кўплаб амалий ёрдам берди. 2020 йилда биномиз прокуратура ходимлари томонидан таъмирлаб берилди. Барча шароитлар яратилди. Биз учун спорт анжомлари олиб келинди. Замонавий жиҳозлар билан таъминландик, қулайликлар яратилди. Корхонамизнинг ривожланиши учун бу катта қадам бўлди. Фаолиятимизнинг ривожланишига доир маслаҳатлар ва кўплаб амалий ёрдамлар берилди”.

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

 

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

          “Барча имконияти чекланган шахслар биргаликда катта бир оилага айландик”

“Бугунги кунда элликка яқин имконияти чекланган шахслар корхонамизда фаолият олиб боришмоқда. Ўндан ортиқ тикувчилик маҳсулотларини тайёрлаймиз. Турли хил аёллар либослари, ҳарбий кийимлар, ишчи ходимлар учун турли махсус формалар тикяпмиз. Катта бир оилага айланганмиз. Бирга яшаймиз, бирга ишлаб, бир-биримиздан куч олмоқдамиз. Вилоятимизнинг турли туманларига саёҳатга чиқамиз. Тадбирлар ташкил этиб, ходимларимни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Кўплаб имконияти чекланган шахслар доимий иш билан таъминланди. Ҳозир ходимларим учун барча шароитлар мавжуд. Сафимиз кундан кунга кенгаймоқда. Энг қувонарли ҳолатлардан бири, Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳам “Гулбаҳор Нурли Келажак” МЧЖнинг филиалини ташкил этдик. У ерда ҳам 30 га яқин имконияти чекланган аёллар доимий иш билан таъминланди. Республикамизнинг барча ҳудудларида имконияти чекланган аёлларимиз учун шундай корхоналар ташкил этиб, уларни доимий иш билан таъминлашни мақсад қилганман. Шу йўлда доимо ҳаракат қиламан. Фаолиятимиз давомида меҳнатимиз қадрланиб, 2018–2019 йилларда икки нафар ходимимиз “Жасорат” медали билан тақдирланишди”.

 

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

                    “Меҳнатим туфайли “Жасорат” медали билан тақдирландим”

          Гулмира  Азизова 28 ёшда. Қумқўрғон туманида туғилган. Оилада отасининг ичкиликка берилгани сабабли, уйда ёшлигидан нотинчлик ҳукм сурган. Отаси онасини, Гулмира ва унинг сингилларини доимий калтаклаб келган. Доимий жароҳатлардан сўнг Гулмира юра олмай қолган, оёқлари ўзига бўйсунмасдан ногиронлик аравачасида умрини ўтказишга мажбур бўлмоқда. Гулмиранинг синглиси ҳам отасининг доимий калтакларидан сўнг нутқида бузилиш содир бўлиб, гапира олмай қолган. Гулмира 2017 йилдан бери “Гулбаҳор Нурли Келажак” МЧЖда тикувчилик сирларини ўрганиб, синглиси билан биргаликда фаолият юритиб келмоқда. У 2019 йил Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

“Ҳаётим зулматдан иборат эди. Оилавий аҳволимиз ҳам жуда ҳам ачинарли аҳволга келиб қолган, яшашга бўлган умид ҳам сўниб бўлган эди. Уйда дадамнинг ҳар кун ичиб келиб, бизни уришларидан безиб қолган эдим, укаларим ва мен жуда қўрқар эдик. Фақатгина дадам бизларни урмасликларини кутиб яшар эдим. Жуда кўп қийинчиликларга дуч келганман. Бир куни “Гулбаҳор Нурли Келажак” корхонаси ҳақида эшитиб қолдим ва шу ерга келиб, ҳаётимга ёруғлик кириб келгандай бўлди. Ўзимга ўхшаган имконияти чекланганлар билан танишиб, бирга яшаб, ҳунар ўрганишни бошлаганимдан сўнг ҳаётдан ҳам завқ ола бошладим. Тиккан либосларимни кўриб қувониб, яна ҳаракат қила бошладим. Натижада камтарона меҳнатим эътироф этилиб, 2019 йил “Жасорат” медали билан тақдирландим. Ҳаётда юра олмасам ҳам, кўзларим кўра олганига, қўлларим борлигига шукр қиламан. Мен учун энг катта бахт бу одамларга кераклигимни ҳис қилиб яшаш деб ўйлайман”, – деди Гулмира биз билан суҳбатда.

                            “Шу корхонага келиб, ўзимни бахтли ҳис қила бошладим”

Зуҳра Ҳасанова  35 ёшда. У биринчи гуруҳ ногирони, ирсий касаллиги сабабли юра олмайди. Оиласида Зуҳрадан ташқари яна икки синглиси ҳам ушбу касаллик билан касалланган. Шифокорларнинг айтишларига қараганда, ҳозирги кунга қадар ушбу касалликка даво топилмаган.

“Мен уйда тўрт девор орасида яшашга қарор қилгандим. Чунки кўчага чиқишдан уялар, ўзимдан нафратланар эдим. 2017 йил жияним “Гулбаҳор Нурли Келажак” МЧЖ ҳақида айтиб, у ерда имконияти чекланган қизлар борлигини билдирди. Мен шу корхонани излаб, Термиз шаҳрига келдим. Шу корхонага келиб ишлай бошладим. Ўзимга ўхшаган имконияти чекланган қизлар билан бирга яшаб, шу ерда ишлаш менга жуда қувонч бағишлади, мен ўзимни бахтли ҳис қила бошладим. Ҳаётга қизиқишим ошиб борди. Тикувчилик касбига меҳр қўйиб, турли либослар тикишни, ҳунармандчиликни ўргандим, қўл меҳнати билан гуллар ясай бошладим. Одамларга фойда келтира олишимга ишончим ортди. Ёлғизлигим, касалигимни ҳам унутиб, яшашга бўлган қизиқишим кундан кунга ортиб борди. Карантин вақтида фуқароларимизга тиббий ниқоблар тайёрлаб берганимизда қалбимда ғурур ва ишонч пайдо бўлди. 3 йилдан буён шу ерда яшаб, меҳнат қилиб келмоқдаман. Дизайнерлик соҳасига қизиққаним учун бу йил олий ўқув юртига ҳужжат топширдим. Ижодий имтиҳонларидан ўтиб, шу соҳанинг яхши мутахассиси бўлиб етишишни мақсад қилдим”, –  дейди Зуҳра Ҳасанова.

          “Ўзимдан уялардим, ўз жонимга қасд қилиш ҳақида қарор қилдим”.

          Малоҳат  Дўстбоева Қумқўрғон туманида туғилган. Шифохонада ҳамшира бўлиб ишлаган. Унга 19 ёшида ревматизм, полиартрит ташхислари қўйилган. Йилдан йилга аҳволи оғирлашиб қолган. Касаллиги сабабли ишдан ҳам бўшатишган. Уйида, ота-она қарамоғида бир неча йил касаллик билан курашган.

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

“Ревматизм касаллиги билан 21 йилдан бери курашиб келаман. Ҳамшира бўлиб ишлаган вақтимда касаллигим унча сезилмас эди, кейинчалик, вақт ўтиши натижасида суякларимнинг емирилиши сабабли ташқи кўринишим ўзгарди. Ҳамкасбларимдан уяладиган бўлдим. Чунки бизда ногирон инсонларга нисбатан салбий муносабатда бўлишади. Ҳамкасбларим мен билан бир жойда ўтиришмас, ташқи кўринишимни муҳокама қилишар эди. Уйдан чиқмайдиган бўлиб қолган эдим. Барчадан уялардим, тўйларга, одам кўп бўлган жойларга умуман бормас эдим, чунки одамлар мендан нафратланишар, мендан ўзларини олиб қочишар эди. Бу менинг руҳиятимга салбий таъсир кўрсатди. Ўзимни ўлдириш фикрига ҳам келганман. Ҳаётим зулматдан иборат бўлиб қолган эди. Термиз шаҳрида шифохонада даъволанаётган вақтимда бир фаррош аёл менга ногиронлар тикувчилик корхонаси ҳақида айтиб қолди. Мен бу ерга келиб ўзимга ўхшаган имконияти чекланган шахсларни кўрдим ва уларнинг тиккан либослари мени ҳайратга қолдирди. Шу ерда ишлай бошладим. Бу ерда мени ҳеч ким ҳақорат қилмас, менинг ташқи кўринишим уларни безовта қилмас эди. Бу ерда касаликларимиз ҳар хил бўлишига қарамасдан, барчамиз бир-биримизга ўхшаймиз. Биз катта бир оилага айланганмиз. Мана, беш йилдан бери шу ерда ишлаб, яшаб келмоқдаман. 2020 йил вилоят прокуратураси томонидан бизга барча шароитлар яратиб берилди. Корхонамизда ҳатто спорт майдончаси ташкил қилиниб, спорт анжомлари ҳам келтирилди. Ҳар кун ишдан сўнг спорт анжомлари воситасида машқлар бажараман. Ревматизм касаллигида спорт билан шуғулланиш жуда фойдали саналади. Ҳозирда шукр қилишни ўргандим, тўғри, ташқи кўринишим ўзгариб кетаётгандир, лекин ҳаракат қиляпман, меҳнатим орқали инсонларга фойдам тегаётганидан жуда хурсандман. Аллоҳимга беадад шукрлар айтиб яшаяпман. Бу ердаги барча қизлар яқин инсонларимга айланишган. Ҳазиллашиб: “Сиз бизнинг қайнонамизсиз”, – дейишади. Шу ерда яшаб, кимгадир кераклигимни ҳис қилдим”, – деди Малоҳат Дўстбоева.

           Қашқадарёда имконияти чекланган шахслар учун тикувчилик корхонасининг биринчи филиали ўз ишини бошлади

Гулшода Шарипова 23 ёшда. Қашқадарё вилояти китоб туманида яшайди.

Соғлом туғилган. 9 ойлик гўдаклигида уйидаги сандалга тушиб кетиш оқибатида икки оёғи қаттиқ куйиш жароҳати олгани учун кесиб ташланади. 9 йил давомида уйида таълим олган. 20 ёшида Термиздаги ногиронлар тикувчилик цехи ҳақида эшитиб, уч йил давомида Дилафуз Каримова қўл остида тикувчилик сирларини ўрганди. 2021 йил Китоб туманида имконияти чекланган шахслар учун “Ҳидоят чеварлари” номли тикувчилик цехини ташкил этиб, 20 дан ортиқ имконияти чекланган шахсларга тикувчилик сирларини бепул ўргатди ва уларни доимий иш билан таъминлади. У келажакда имконияти чекланган шахслар учун махсус ўқув маркази ташкил этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқардиЁшлигимда имкониятим чекланганлиги сабабли кўплаб қийинчиликларга дуч келганман. Кўчага чиқишдан, одамлардан ўзимни олиб қочар эдим. Менинг дунём фақат уйим эди. Хаёлимда дўстларим, яқинларим сифатида фақатгина ота-онам гавдаланар эди. Отамнинг оналари, бувим менга қиз бола эканлигим, имкониятим чекланган бўлса ҳам, тикувчилик билан шуғулланишим мумкинлиги ҳақида маслаҳат бердилар. Шундан сўнг 2018-йил мен Термизга келиб, Дилафруз Каримовадан тикувчилик сирларини ўргандим. 2021-йилда ўзимизнинг Китоб туманида шундай корхона очдим, ҳозирда 20 дан ортиқ имконияти чекланган шахслар билан бир оила бўлиб меҳнат қилмоқдамиз. Барча Қашқадарёда яшаётган имконияти чекланган аёлларимизни ишга таклиф қиламан”, – дейди Китоб туманида яшовчи Гулшода Шарипова.

“Психолог сифатида ота-оналарга имконияти чекланган фарзандларини касбга йўналиштиришларини маслаҳат бераман”

Шоира Исакова: “Тадқиқотларимиз давомида шунга амин бўлдимки, имконияти чекланган шахслар бирор-бир машғулот билан шуғулланишса, уларнинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилган. Бир нечта имконияти чекланган инсонларни биламан. Ҳунармандчилик, тикувчилик билан шуғулланишлари натижасида кўплаб ютуқларга эришганлар. Севимли машғулоти билан доимий машғулликлари сабабли уларнинг ҳаётга ва яшашга бўлган қизиқишлари ҳам ортган. Уйида ўтирган имконияти чекланган шахслар яшашга бўлган умидлари кундан кунга сўниб боради. Психолог сифатида ота-оналарга имконияти чекланган фарзандларини касбга йўналиштиришларини маслаҳат бераман”.

          Ўзбекистонда имконияти чекланган шахслар учун етарлича иш ўринлари яратилганми?

БМТнинг 2019 йилдаги Ўзбекистондаги тадқиқотлари натижаларига кўра, бизда ногиронларнинг иш топиш имкони қарийб тўрт баравар кам эканлигини кўринади.

2019 йилда 16−59 ва 16−54 ёшдаги ногирон эркакларнинг фақат 7,1 фоизи мос равишда иш билан таъминланган эди. Шу билан бирга, қишлоқ жойлардаги ногиронларнинг атиги 5,8 фоизи иш билан таъминланган. Ногиронлиги бўлган аёлларнинг аҳволи эркакларникига қараганда анча ёмонроқ: 8,9% эркаклар иш билан таъминланган бир вақтда, атиги 4,4% аёллар ишга жойлаштирилган.

Ўзбекистонда 630 мингдан зиёд ногиронлар расмий рўйхатга олинган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, уларнинг 25 фоиздан кўпроғи, яъни 162,2 минг киши “муайян турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишга лаёқатли” деб топилган.

Давлат солиқ қўмитасининг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) таққослаш йўли билан олинган маълумотлари шуни кўрсатдики, 162,2 минг “меҳнатга лаёқатли” деб тан олинган ногиронлардан 21,1 минг киши расмий равишда иш билан таъминланган. Бу рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшдаги барча ногиронларнинг атиги 6 фоизини ташкил этади. Демак, Ўзбекистонда имконияти чекланган шахслар учун етарли даражада иш ўринлари яратилмаган деб ёзмоқда. – Сассекс университети (Буюк Британия), Тараққиёт тадқиқотлари институти докторанти  Дилмурод Юсупов.     

“Вазирлик томонидан эълон қилинган маълумотга нисбатан меҳнатга лаёқатли ногиронлар анча кўп. Кўпгина ногиронлар, агар улар учун қулай меҳнат шароитлари яратилса, иш билан таъминланиши мумкин. Ногиронларни иш билан таъминлаш ва уларнинг тизимли мониторингини олиб бориш, шунингдек, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун  алоҳида назоратга олиш зарур”, – дейди Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раиси Ойбек Исоқов.

Ҳозирги кунда 162,2 минг “меҳнатга лаёқатли” деб тан олинган ногиронлардан 21,1 минг киши расмий равишда иш билан таъминланган. Бу рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшдаги барча ногиронларнинг атиги 6 фоизини ташкил этади. Демак, Ўзбекистонда имконияти чекланган шахслар учун етарли даражада иш ўринлари яратилмаган.

Ўзбекистонда имконияти чекланган шахслар учун давлат ташкилотларида ҳам иш ўринлари яратилиши керак. Ногирон фуқароларимизнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун имкониятлар яратилса, кўплаб ногиронларимиз иш билан таъминланган бўлар, уларнинг ҳаёти ҳам ижобий томонга ўзгарар эди.

Имконияти чекланган шахсларнинг ўртача нафақа пул миқдори беш юз олтмиш беш минг сўм (тахминан 50 АҚШ доллари)ни ташкил этади. Бу нафақа пули уларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишга  ҳам етишмаслигини айтишмоқда. Уларнинг ойлик нафақа пуллари асосий қисмлари дори-дармон маҳсулотларини сотиб олишга ҳаражат қилинади.

Имконияти чекланган шахсларнинг ҳаётини ижобий томонга ўзгартириш учун давлат томонидан ногиронлар учун бериладиган нафақа миқдори кўтарилиши, ёки уларнинг соғликларини эътиборга олган ҳолда дори-дармонларни бепул тарқатилиши, давлат ташкилотларида имконияти чекланган шахсларга мақсадли равишда  иш ўринлари яратилиб, улар доимий иш ўринлари билан таъминланиши керак.

Ривожланган давлатларда имконияти чекланган шахслар қандай тартибда иш билан таъминланган

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

Кўпгина мамлакатларнинг қонунчилигида ногиронлар учун маълум иш квотасини  ажратиш белгиланган. Испанияда 50 ва ундан ортиқ ходимлари бўлган ҳар қандай компания ёки корхона, хусусий, ёки давлат корхоналари  бўлишидан қатъий назар ногиронларни камида 2% иш билан таъминлаши шарт.  Шу билан бирга, иш берувчи компания давлатдан солиқ ва бошқа имтиёзларга эга бўлади. Эшитишда нуқсони бўлган қиз супермаркет кассасида сизга хизмат кўрсатади, аутизм касалига чалинган йигит сизга  ёқилғи қуйиш шохобчасида машинага ёнилғи қуйишга ёрдам беради, Даун синдромли актёр эса «Сан -Себастян» фильмидаги энг яхши актёр учун кумуш ликопчани қўлга киритган.

Францияда ҳам ишга кириш учун имконияти чекланган шахсларга  квота ажратилган.

20 ва ундан ортиқ ходимлари бўлган корхоналардаги ишларнинг 6 фоизини ногирон шахслар бажаришади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 1 миллиарддан зиёд одам (дунё аҳолисининг 15%) имконияти чекланган шахслар ҳисобланади  ва бу рақам доимий равишда ўсиб бормоқда.

Испанияда ногиронларни ишга жойлаштиришга қаратилган ДисЖоб портали каби бир нечта платформалар яратилган. Платформадан иш қидириш учун ҳам, маълум бир бўш иш ўринларига номзодларни қидириш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Компания ходимлари, портал эгаси меҳнат бозорини доимий равишда кузатиб боради, потенциал иш берувчилар билан боғланиб, уларга бўш иш ўринларига қўйиладиган талабларни ногиронларнинг имкониятларига мослаштиришга ёрдам беради.

Фақатгина 2020 йилда, пандемияга қарамай, 5,2 минг киши ушбу портал орқали иш топди. «Стереотипларни енгиб ўтиш ва иш берувчиларни ногиронлар учун ҳар қандай бўш иш ўринларини очиш мумкинлигига ишонтириш учун бизга кўп меҳнат керак бўлди: муҳандис, тозаловчи, чет тилларини биладиган маъмур, ишга ёлладик. Иш берувчиларга таклифлар киритдик”, –  дейди ДисЖоб платформаси асосчиси ва директори Роса Куартеро.

Ўзбекистонда ҳам имконияти чекланган шахсларнинг иш топишлари учун онлайн платформа яратилганини биласизми?

Буюк Британиянинг Сассекс Университети Тараққиёт Тадқиқотлари Институти докторанти Дилмурод Юсупов томонидан  Ўзбекистонда БМТнинг ижтимоий ҳимояни кучайтириш қўшма дастури доирасида  Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар муносиб иш топишларига кўмаклашиш учун махсус ISHPLUS.UZ веб-портали ишга туширилган.

Ушбу  портал турли хил ногиронлиги бўлган шахсларга муносиб иш, амалиётлар ва малака ошириш курсларини топишда, инклюзив иш берувчилар учун эса – ногиронлиги бўлган малакали ходимларни топишда ёрдам беради. Портал мутахассисларининг ўзларида ногиронлик ҳолати бўлиб зарур кўникма ва тажрибага эгалар ва ҳар бир фойдаланувчини ўзи орзу қилган ишини топишда алоҳида қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Аброр Курбонмуратов томонидан тайёрланди

Манба: https://sangzor.uz/breaking-news/11530-tadbirkor-ael-termizda-50-yain-imkoniyati-cheklangan-hotin-izlarni-ish-bilan-taminlandi-va-ularning-orzusini-rebga-chiardi.html