Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари

Бугун хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган ва курашиб келаётган ҳамда жамиятни ўзгартиришга ўз ҳиссасини қўшган Шарқ ва Осиёнинг мард аёллари ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Фатима Мерниси (1940-2015) — Марокколик ёзувчи, социолог, адиба, Ислом феминизми вакили.

Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари

Фотима ислом феминизми вакили сифатида халқаро миқёсда шуҳрат қозонди. У ислом фалсафасининг ривожланиши, шу жумладан ҳозирги босқични таҳлил қилди. Мернисининг фикрича, Қуръонда аёлларнинг бўйсунувчи мавқеи тўғрисида тўғридан-тўғри далиллар мавжуд эмас.

Мернисининг кўплаб асарлари ҳарамлардаги ҳаёт (Мернисси ота томондан бувисининг ҳарамида ўсган), жинс муносабатлари, шунингдек шахсий ва ижтимоий ҳаётга бағишланган. Мерниси асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. У Астурия шаҳзодаси мукофоти, Эрасмус мукофотига сазовор бўлган.

 

Малала Юсуфзай (12.07.1997 й.т.) — Покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси, бутун дунёда хотин-қизлар таълим олишида тенг ҳуқуқлар учун курашади.

Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари

2009 йилда Малала блог очиб, тахаллус остида ўз шаҳридаги жанговар ҳаракатлар фаоллашгани ва мактабига ҳужум қилишларидан қўрқиши ҳақида ёзган.

2012 йилда Малала дўстлари билан мактабдан қайтаётганда террорчи жангчилар томонидан ҳужумга учраган. Покистонда 2 миллиондан зиёд киши таълим олиш ҳуқуқига оид петиция имзолади ва Миллий Ассамблея Покистоннинг бепул мажбурий таълим олиш ҳуқуқи тўғрисидаги биринчи қонунини ратификация қилди.

2013 йилда Малала ва унинг отаси қизлар таълим олишининг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида “Малала” фондини ташкил этишди. 2014 йил декабр ойида Малала Нобел Тинчлик мукофотининг энг ёш лауреати бўлди.

 

Шерин Ханкан (13.10.1974 й.т.) — диний социолог ва ёзувчи, Даниянинг илк аёл имоми, Ислом масалалари бўйича фаол.

Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари

Хонкан ўз мамлакатидаги биринчи аёл имом бўлди ва аёллар мавқеини яхшилашни ўз мақсади деб билади.

Шерин тобора кучайиб бораётган исломофобия билан курашиш ва илғор исломий қадриятларни тарғиб қилишни олдига мақсад қилди. Ханкан BBC-2016 бўйича 100 аёллардан бири деб топилди.

 

Лейла Ахмед – Миср-АҚШлик исломшунос олим. 1992 йилда у «Исломда аёллар ва жинс» китобини нашр этди, унда араб мусулмон жамиятларидаги аёлларнинг аҳволи асосий тарихий таҳлил сифатида баҳоланади.

Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари

1992 йилда Лейла Аҳмеднинг «Аёллар ва Исломда гендер: замонавий мунозаранинг тарихий илдизлари» («Women and Gender in Islam: Historical Roots of a Modern Debate») китоби нашр этилди.

Лейла болалигида бувиси орқали Ислом билан танишади. Кейинчалик унинг биринчи машҳур «Исломдаги аёллар ва гендер» китобига асос бўлди. Аёллар ҳақидаги илк ислом таълимотининг ўзига хос хусусиятларини таъкидлаш учун Аҳмед Ўрта Шарқда Ислом пайдо бўлгунга қадар мавжуд бўлган гендер тизимларини тасвирлаб берди.

 

Амина Вадуд (25.09.1952 й.т.) – гендер масалалари ва Қуръонни ўрганиш бўйича мутахассис, АҚШ да имом сифатида диний маросимларни ўтказувчи илк аёл.

Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари

2005 йил 18 мартда Амина Вадуд Жума жамоат намозида имомлик қилган биринчи аёл бўлди. Маросим Нью-Йоркдаги черковлардан бирида бўлиб ўтган. Маросимда 100 га яқин киши қатнашди, кўчада эса қаршилик намойишлари бўлиб ўтди.

Вадуд «Қуръон ва аёл. Қуръонни аёллар нуқтаи назаридан ўқиганда» (Qur’an and Woman: Rereading the Sacred Text from a Woman’s Perspective) китобининг муаллифи, Виржиния Ҳамдўстлик Университетининг исломшунослик профессори.