Фарзандларимизга соғлом шахсий чегараларни шакллантиришга қандай ёрдам беришимиз мумкин

Аввалроқ, биз ота-оналар болаларнинг шахсий чегараларни қандай бузганлиги ва нима учун бу хавфли эканлиги ҳақида ёзган эдик. Бугун биз болангизга соғлом шахсий чегараларини шакллантиришда қандай ёрдам беришингиз мумкинлигига тўхталамиз.

Инсон чегаралари – бу ўз «мен»ини бошқалардан ва унинг чегараларидан онгли равишда ажратиш. Бу бошқалар билан мулоқот қилишда ўзининг хавфсизлигини берувчи ҳиссиётдир, яъни биз билан бошқалар қандай тутишлари мумкин эмаслиги тушунчасини беради.

Соғлом хавфсиз чегаралар инсоннинг учун ўзи ҳам, бошқалар билан соғлом муносабатларни шакллантириш ва сақлашда ҳам жуда муҳим.

Хўш, болангизга соғлом шахсий чегараларини шакллантиришда қандай ёрдам бера оласиз?

Жисмоний чегаралар

Фарзандингизга бошқалар унга тегишни ман қилиш мумкинлигини тушунтиринг. У ўз танасини бегоналарга кўрсатмаслиги кераклиги, шунингдек, фақат шифокор боланинг танасини текшириши мумкинлигини тушунтиринг (маълум ёшга қадар фақат ота-оналардан бири иштирокида).

Бунга ўпиш ва қучоқлаш ҳам киради – болангизни ўз хоҳишига қарши дўстларини, оила аъзоларини ёки бошқаларни қучоқлашга мажбурламанг. Агар болага ноқулай бўлса, унга босим ўтказманг. Ва, албатта, болаларни калтаклаш ҳам мумкин эмас.

Ҳудудий чегаралар

Боланинг ўз хонаси ёки шахсий бурчаги бўлиши керак. У ерда у ўзи учун қулай бўлган тарзда ҳаракат қилиши мумкинлигини тушунтиринг (албатта бу унинг бирор нарсага ўт қўйиши ёки у ердаги нарсаларга зарар етказиши мумкинлиги бундан мустасно).

Шунингдек, боланинг хонасини тақиллатиб кейин кириш кераклигини унутманг ва уни ҳам сизнинг хонангизга тақиллатмасдан кирмасликка ўргатинг.

Моддий чегаралар

Болангизга ўйинчоқ сотиб олган бўлсангиз, энди унга эгалик қилишини айтинг. Агар у хоҳласа, ўйинчоқни кимгадир баҳам кўриши мумкин. Бировга совға қилдими – бу унинг ҳуқуқи. Унга унинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари учун ўзи жавобгар эканлигини ўргатинг.

Боланинг нарсаларини сўрамасдан олманг. Фарзандингизга тушунтиринг, у ҳам бошқаларнинг нарсаларини сўрамай олиб кетмаслиги керак.

Ҳиссий чегаралар

Унга бошқа одамларнинг ташқи қиёфаси, ҳаракатлари ва ҳ.к.лар устидан ҳақоратига жим туришга мажбур эмаслигини тушунтиринг. Бола ўзини токсик муҳитдан ҳимоя қилиши ва бу борада ўзини айбдор ҳис қилмаслигини билиши керак.

Интеллектуал чегаралар

Боланинг ўз қарашлари бўлиб, унда қолишга ҳақли эканлигини тушунтиринг. Унинг фикри бошқаларнинг фикрларидан фарқ қилиши мумкин ва бунинг ёмон жойи йўқ. Агар хоҳласа, ўз фикрлари билан ўртоқлашиши ёки ўртоқлашмаслиги мумкин.

Унга ўз нуқтаи назарини мажбуран ўтказишга уринаётган одамлар билан мулоқотни тўхтатиш ҳақли эканлигини айтинг.

Танлов ҳуқуқи

Фарзандингиз қарорни ўзи қабул қилсин. У дўстлари, кийим-кечаклари, севимли машғулотлари, муайян вазиятда қандай ҳаракат қилишни танлашга қодир, унинг танловини танқид қилманг, хатоларини эслатманг. Ҳаётнинг ўзи унга яхши сабоқ бўлсин. Сиз тақиқ қўйганингиз сари у сиздан узоқлашади. Яхшиси, муайян вазиятдаги қарори қандай оқибатларга олиб келишини тушунтиринг. У ёғи унга ҳавола.

Фарзандларингиз билан кўпроқ мулоқот қилинг, шунда сиз унга баъзи нарсаларни етказишингиз осонроқ бўлади.