Ўзингизни қадрсизлантиришни биласизми? Ҳазил пост

Одамлар ўзларини қадрсизлантиришни яхши кўради. Айниқса аёллар. Лекин буни тўғри қилиш керак.
 
Қуйидаги тавсияларимизга риоя қилинг.
1️⃣ Кўринишингиз яхши дейишса, буни жиддий қабул қилманг. Айбдорона овозда шунчаки бўянганингизни айтинг.
 
2️⃣ Турмагингиз чиройлими? Йўғ-э! Шунчаки бошингизни ювгансиз.
 
3️⃣ Кийимингиз чиройли эканлигини эътироф этишса, у сизга бувингиздан мерос эканини айтинг.
 
4️⃣ Ишдаги яхши бажарилган лойиҳа учун мақташса, ҳаммаси ҳамкасбингиз ва бошлиғингиз туфайли эканини айтинг.
 
5️⃣ Мазали пирог қилганингиз учун мақташдими? Шунчаки бугун шундай чиққан, аслида яхши бека эмаслигингизни айтинг.
 
6️⃣ Танловда ғолиб бўлдингизми? Бу тасодиф. Юлдузлар омад олиб келди. Устига устак унчалик зўр танлов эмас.
 
7️⃣ Олий таълим муассасасига кирдингизми? Шунчаки омад, кимдандир кўчиргансиз.
 
8️⃣ Диплом ҳимоя қилдингизми? Шунчаки осон мавзу тушди. Масала асло сизнинг истеъдодингизда эмас.
 
9️⃣ Эрингиз келишганми? “Ўзим ҳам ҳайронман, менда нима топди экан».
 
🔟 Болангиз жуда ақлли эканми? Ҳаммаси қайнона туфайли. Бола отасига ўхшади-да!
 
Бу тавсияларни яхшилаб ўрганиб чиқинг ва дугоналарингизга улашинг. Бошқа аёллар ҳам ўзларини тўғри қадрсизлантиришни ўргансин-да!
 
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаҚаршимиз #Аёллар