Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Жинсий зўравонликдан болалар ва ўсмирларни қандай ҳимоя қилиш керак: Nemolchi.uz дан Ўзбекистон қонунчилигига ўзгаришлар киритиш бўйича тавсиялар

Жинсий зўравонликдан болалар ва ўсмирларни қандай ҳимоя қилиш керак: Nemolchi.uz дан Ўзбекистон қонунчилигига ўзгаришлар киритиш бўйича тавсиялар
02 Iyul 2022

“Nemolchi.uz” лойиҳаси илгари болаларга қарши жинсий зўравонликнинг маълум ҳолатлари, шунингдек, турли мамлакатларнинг халқаро стандартлари ва болаларга қарши жинсий жиноятлар соҳасидаги...

“Nemolchi.uz” лойиҳаси илгари болаларга қарши жинсий зўравонликнинг маълум ҳолатлари, шунингдек, турли мамлакатларнинг халқаро стандартлари ва болаларга қарши жинсий жиноятлар соҳасидаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиб чиққанди.
Давлатнинг асосий вазифаларидан бири болаларни ҳимоя қилиш ҳисобланади. Кўплаб давлатлар бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ва Лансерот конвенцияси қоидаларига асосланиб, ўз қонунчилигини такомиллаштириб келади. Бу каби ўзгаришлар тажрибасини Ўзбекистон қонунчилигида ҳам инобатга олиш ва қўллаш мумкин.

1. Давлат вояга етмаган ҳар қандай жинсий алоқани жиноят деб тан олади. Бироқ, жинсий алоқа ихтиёрий равишда тенгдошлар ўртасида ҳам содир бўлиши мумкин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда турли мамлакатларнинг жиноят кодексларида тегишли моддалар ёки бошқа нюанслар бўйича жиноий жавобгарликнинг минимал ёши кўрсатиб ўтилган. Мисол учун, Молдова Жиноят кодексининг 174-моддасида агар ҳаракатни содир этган шахс жабрланувчи билан ёши, жисмоний ва ақлий ривожланишига яқин бўлса, вояга етмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш учун жавобгарлик йўқлиги назарда тутилган. Россия Федерациясининг Жиноят кодексида бундай жиноятлар учун жавобгарлик фақат 18 ёшдан бошлаб қўлланилиши назарда тутилади, аммо агар жабрланувчи ва жиноятчи ўртасидаги ёш фарқи тўрт йилдан кам бўлса, судланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ санкциялар қўлланилмайди. Қирғизистон қонунчилигида ҳам бу жиноят турига нисбатан жавобгарлик 18 ёшдан бошланади. Украина Жиноят кодексида бу турдаги жиноятлар учун жиноий жавобгарлик 16 ёшдан бошланади.

2. Аксар постсовет мамлакатларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, 128-модданинг 2 ва 3-бандлари учун жазони кучайтириш, шунингдек, 129-моддада келтирилган болаларга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлар учун ахлоқ тузатиш ёки жамоат ишларини бажариш имкониятини назарда тутадиган санкцияни бекор қилиш лозим.
Грузия Жиноят кодексининг 141-моддасида 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўравонликсиз бузилган хатти-ҳаракатлар учун беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. Ўзбекистон билан таққослаганда, мамлакатимизда бундай жиноят тури учун жарима ёки ахлоқ тузатиш меҳнати билан жазодан осон халос бўлиш мумкин.

3. Лансерот конвенциясини имзолаган мамлакатларнинг аксарияти болаларга қарши жинсий жиноятлар учун санкцияларни қўллашда ушбу Конвенциянинг оғирлаштирувчи ҳолатларни тавсифлайдиган қуйидагиларни назарда тутувчи 28-моддани ҳисобга олишган:
а) жиноят жабрланувчининг жисмоний ёки руҳий саломатлигига жиддий зарар етказган;
б) жиноятдан олдин ёки жиноят жараёнида қийноқлар ёки оғир зўравонлик ҳаракатлари содир этилганда;
ц) жиноят ночор (ногирон, ҳомиладор, ёрдамга муҳтож) жабрланувчига нисбатар содир этилганда;
д) жиноят оила аъзоси, вояга етмаган билан яшайдиган шахс ёки устун мавқени суиистеъмол қилган шахс томонидан содир этилган;
э) жиноят бир неча шахс томонидан биргаликда содир этилган;
ф) жиноят уюшган жиноий гуруҳ таркибида содир этилган;
г) жиноятни содир этган шахс аллақачон худди шу характердаги жиноятлар учун муқаддам судланган.

Конвенцияни имзолаган Арманистон қонунчилигида жинсий зўравонлик хатти-ҳаракатлари ёки оғирлаштирилган ҳолат сифатида вояга етмаган шахслар гуруҳи билан жинсий алоқада бўлишга оид банд қўшиб ўтилган.
Бу оғирлаштирилган ҳолатларнинг бир қисми, ҳатто Лансерот конвенциясини имзоламаган мамлакатлар диспозициясига ҳам киритиб ўтилган, масалан, оила аъзоларининг вояга етмаган шахсига нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатлари Козоғистон Жиноят кодексида (10 йилдан 15 йилгача муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан жазоланади) белгилаб қўйилган.
Бундай жиноятни такроран содир этганлик учун эса муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши билан бир қаторда 12 йилдан 17 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.

Таққослаш учун: Ўзбекистон қонунчилигида бу турдаги ҳаракатларни бир гуруҳ шахслар ёки оила аъзолари ҳамда масъул катталар томонидан такроран содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.
4. Бундай жиноятларнинг олдини олишга эътибор қаратиш шарт. Масалан, Лансерот конвенцияси қуйидагиларни таклиф қилади:
– Кенг жамоатчиликни бундай жиноятларнинг мавжудлиги ва таркиби ҳақида хабардор қилиш, қандай қилиб уларнинг олдини олиш мумкинлиги борасида тушунтиришлар бериш;
– Болалар билан ишлайдиган ходимларни тайёрлаш ва ўқитиш, бундай жиноятларни аниқлаш ва ички ишлар органларига хабар бериш, шунингдек, бу турдаги жиноятлар учун қўшимча жавобгарлик тўғрисида маълумот бериш;
– Ички ишлар ходимларини шу каби жиноятлар билан шуғулланишга, уларни тўғри текширишга ва таснифлашга тайёрлаш ҳамда ўқитиш;
– Болаларни мажбурий ва қўшимча таълим асосида жинсий эксплуатация ҳодисаси ва уларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар борасида хабардор қилиш;
– Оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини ахборот кампанияларига жалб қилиш;

Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик мавзуси кам ёритилади, болаларнинг жинсий билим даражаси жуда паст даражада қолиб кетяпти. Буларсиз эса болалар катталарнинг ноқонуний ва ножўя ҳаракатларини фарқлай олиши ва ёрдам сўрашлари қийин.
Атрофдаги катталар ҳам бу масалага нисбатан нотўғри фикрда бўлишлари мумкин: айбловлар, шармандалик, сукут, қандай чора кўриш кераклигини тушунмаслик ва бошқалар. Буларнинг барчаси, қонунчиликда либерал жазо билан бир қаторда, вояга етмаганнинг жинсий зўравонликдан ҳимоя қилинишини қийинлаштиради.

Nemolchi.uz нинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси борасидаги тавсиялари:

1. Ўзбекистоннинг ҳар бир боласига унинг жинсий дахлсизлигига тажовузлардан тўлиқ ҳимоя қилинишини кафолатлаш учун Лансерот конвенциясига қўшилиши тавсия этилади. Эслатиб ўтамиз, агар халқаро ҳужжатларнинг сиёсатга мос келмайдиган бандлари бўлса, давлат ундаги баъзиларини қўшимча шарҳлар билан ратификация қилиши мумкин.
2. Моддани жабрланувчининг ёшига қараб қисмларга бўлиб, тўлдириб чиқиш керак (14 – 16; 12- 14). Вояга етмаганлар тоифаси (12 йилгача) модданинг диспозициясига киритилмаслиги керак.
3. 12 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлган тақдирда, бу ҳаракатни, ҳатто жисмоний зўравонлик белгилари бўлмаса ҳам, фақат 118-модданинг 4-қисмига мувофиқ баҳолаш керак (шунингдек, таклиф қилинган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, 118-моддага ўзгартириш киритиш тавсия этилади).
4. Бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътиборга олиш.
5. Бу модда бўйича жазо чоралари жабрланувчи ва жиноятчи ўртасидаги ёш фарқларини тўлиқ ҳисобга олишини ва жазо чоралари бошқа давлатлар қонунчилигида кўрсатилгани каби содир этилган ҳаракатларга мос баҳоланишини таъминлаш. Моддада назарда тутилган ҳаракатни содир этган шахс ёшидаги фарқ икки йилдан ошмаса жиноий жавобгарликка тортилмайди. Бизнинг фикримизча, бу ёш фарқи бошқа мамлакатларнинг тажрибаси ва лойиҳа томонидан таклиф қилинган модданинг диспозициясидан келиб чиққан ҳолда мақбул деб топилган. Бундай чеклов ўзаро розилик билан жинсий алоқада бўлган ўспиринларни жиноий жавобгарликдан ҳимоя қилади.
6. Оила аъзоси, вояга етмаган шахс билан бирга яшайдиган шахс ёки вояга етмаганни парваришлаш, ҳимоя қилиш, ўқитиш (таълим функциялари) ёки даволаш билан шуғулланувчи шахс томонидан содир этилган зўравонликни мақоланинг алоҳида қисмида белгилаш ва оғир жиноят деб ҳисоблаш керак. Бундай тажриба Қозоғистон Жиноят кодексида (122-модданинг 2-бандида 7 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси берилишини назарда тутади), Украина Жиноят кодексида (155-модданинг 2-банди 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади) мавжуд.
7. Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Грузия, Украина, Латвия, Эстония давлатларида бўлгани каби, модданинг санкцияларидан озодликдан маҳрум қилиш ва чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини чиқариб ташлаш, шунингдек, модданинг қисмига қараб камида 3 йил муддатдан бошлаб озодликдан маҳрум қилиш ёки чекловчи жазо тури белгилансин.

8. Муайян лавозимларни эгаллаш, муайян фаолият билан шуғулланиш, шунингдек, болаларни асраб олиш ҳуқуқидан умрбод тақиқ кўринишидаги қўшимча жазо тури қўшилсин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўсмир жабрланувчиларга бўлган муносабати таҳлил қилинсин ҳамда тўлиқ тергов ва суд суриштируви қонунга мувофиқ тўлиқ риоя этилиши таъминлансин. Ички ишлар органларини вояга етмаган жабрланувчиларга нисбатан эҳтиёткорлик ва эмпатик муносабатда бўлишга ўргатилсин. Лансерот конвенциясининг 1-4-бобларининг тавсияларига асосланиб, жабрланувчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда тергов жараёнлари такомиллаштирилсин.

Охирги тавсиянома Ўзбекистонда жинсий зўравонлик бўйича қўшма ҳисоботда эълон қилинган эди.

Nemolchi.uz нинг Жиноят кодексининг 129-моддаси бўйича тавсиялари:

1. Ўзбекистоннинг ҳар бир боласига унинг жинсий дахлсизлигига тажовузлардан тўлиқ ҳимоя қилинишини кафолатлаш учун Лансерот конвенциясига қўшилиш тавсия этилади. Эслатиб ўтамиз, агар халқаро ҳужжатларнинг сиёсатга мос келмайдиган бандлари бўлса, давлат ундаги баъзиларини қўшимча шарҳлар билан ратификация қилиши мумкин.
2. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 135-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, моддани жабрланувчининг ёшига қараб, бандларга (14 – 16; 12 – 14, 12 йилгача) бўлиб, тўлдириб чиқиш керак. Вояга етмаганларга қарши жиноятларни алоҳида қисмларга ажратиб, қисмлар бўйича оғир санкцияларни қўллаш керак, бундай тажриба Қозоғистон қонунчилигида мавжуд, унда вояга етмаганларга нисбатан жинсий куч ишлатиш алоҳида 124-моддадакўрсатиб ўтилган, бу турдаги жиноят учун 7 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
3. Вояга етмаганларнинг оила аъзоси, бирга яшовчи шахс ёхуд ғамхўрлик, ҳимоя қилувчи, таълим (тарбия масалалари) берувчи ёки вояга етмаган шахсни даволаш мақсадида бўлган шахс томонидан амалга оширилган зўравонлик модданинг алоҳида қисмига ажратиши ва оғир жиноят сифатида жазолаш учун чора кўрилиши шарт, (Лансерот конвенциясининг 28-моддасига асосан) бундай тажриба Қозоғистон Жиноят кодекси (124-модданинг 2-бандига мувофиқ 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосини қўллаш назарда тутилган) ҳамда Украина Жиноят кодексида (156-модданинг 2-бандига мувофиқ 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосини қўллаш назарда тутилган) мавжуд.
4. Икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан содир этилган жиноятни Россия Федерацияси Жиноят кодекси 135-модданинг 4-бандида кўрсатилганидек, 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, муайян фаолиятни тақиқлаш билан амалга ошириб, оғирлаштирилган ҳолат сифатида кўриб чиқиш керак.
5. Икки ёки ундан ортиқ шахс, шунингдек илгари жинсий эркинликка қарши жиноятларга жалб қилинган шахсга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодекси 135-моддасининг 3 ва 5-бандларида келтирилганидек жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўриб чиқилиши керак.
6. Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Грузия, Украина, Латвия, Эстонияда амалга оширилгани каби, модданинг санкцияларидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини чиқариб ташлаш ва (модданинг бандига қараб) озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш учун муддатни минимум 2 йил муддатдан ошириш лозим.
7. Муайян фаолият тури билан шуғулланиш, болаларни асраб олишга умрбод тақиқ кўринишида қўшимча жазо турини киритиш керак.

Хулоса:

Ўзбекистон қонунчилиги вояга етмаганларни жинсий зўравонликдан етарли даражада ҳимоя қилаётгани йўқ, бундан ташқари, жиноятчиларга жавобгарликдан қочиш учун имкон қадар енгилликлар яратиб берилмоқда. Жиноят кодексининг мукаммал эмаслиги ва жинсий жиноятларнинг таснифланиши жабрланганлар, ҳатто ўзига қарши бориб, ички ишлар органларига мурожаат қилган тақдирда ҳам зўравонга адолатли жазо берилишининг уддасидан чиқишолмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўриб чиқилаётган моддаларида аниқ ёшнинг чегараланмаганлиги ва кенг кўламдаги диспозицияларининг йўқлиги, шунингдек, болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқланмаганлиги, ихтисослаштирилган муассасаларда болалар билан ишлашнинг тақиқланганлиги жамиятда жиноятчилардан болаларни ҳимоя қилишга имкон бермаяпти.

Давлат ўз фуқаролари учун хавфсиз муҳитни яратиши шарт. Болаларга нисбатан зўравонлик жиддий жиноят ҳисобланади, чунки улар ўзини мустақил, ўз кучи билан ҳимоя қила олмайдиган гуруҳдир. Кичик ёшдаги жабрланувчилар учун кўпинча хавфсиз жойнинг ўзи йўқ, улар уйда ҳам мактабда ҳам зўравонликнинг қурбони бўлишлари, ота-оналар ва яқинлари бу ҳақида гапирмаслиги ва жиноятни яширишлари мумкин. Nemolchi.uz Ўзбекистон ҳукумати ва парламентини вазиятни ўзгартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга чақиради.

Oldingi maqola

Ким ҳимоя остида – ўсмирларми ёҳуд зўравонлар?
21 Iyun 2022
Ким ҳимоя остида – ўсмирларми ёҳуд зўравонлар?

Keyingi maqola

Номус - ҳаёт ёки мамот масаласими?
04 Iyul 2022
Номус - ҳаёт ёки мамот масаласими?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top