Ўзбекистонда амалдорлар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини жинсий алоқага ундагани учун 1,5 йилга озодликдан чеклаш жазосини олди

2022 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон вилоятларидан бирида суд мажлиси бўлиб, унда маҳаллий оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари, вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғига нисбатан қўзғатилган иш кўриб чиқилди.

Улар нима содир этган?

Оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари ўз васийлигидаги 3 нафар қиз (Азиза, Раъно ва Диля – исмлар ўзгартирилган) ни танлаб олди ва 10 ой давомида (2021 йил май – 2022 йил февраль) моддий ра-бат эвазига турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.

Масалан, 2021 йил май ойи бошида у ўша пайтда ҳали 16 ёшга тўлмаган Азизани танлаб, танишларидан бири билан жинсий алоқага киришга мажбурлаган. Қиз бунга қаршилик қилганда мудира ошхонадан ўқлов олиб келтириб, барча болаларнинг кўз ўнгида қизнинг кичик укасини калтаклай бошлади. Қизнинг иродасини синдириб, мудира кейинчалик уни ўзи айтган эркаклар билан ётишга мажбур қилиб келган.

Аввалроқ вилоят адлия бошқармаси бошлиғи мудиранинг муаммоларини ҳал қилишда ўз ваколатларини ишга солишга ваъда бериб, 2021 йил апрель ойида унга хайрия сифатида принтер совға қилади (қурилма вилоят адлия бошқармаси балансида бўлган, ишлатилган, кейинчалик яроқсиз ҳолга келган). Бундай «хайрия» дан бир неча ҳафта ўтгач, эркак меҳрибонлик уйи раҳбаридан унга жинсий эҳтиёжларини қондириш учун қиз беришни талаб қилди. Шунда мудира 17 ёшли етим қиз Раънони танлади ва уни оч қолдириб, бошқа болалардан ажратиб қўяди, ташқарига чиқишини тақиқлаб қўйди, кейин вилоят адлия бошқармаси бошлиғи унга 250 минг сўмлик спорт оёқ кийими олиб бергани учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбур эканлигини айтади. Эркак қиз билан қабиҳ ишлари учун Адлия бошқармаси томонидан вилоят адлия бошқармаси ходимларига хизмат уйи сифатида ажратилган хонадондан фойдаланган. Орадан бир ой ўтиб, 2021 йил июнь ойида у яна мудирадан қиз талаб қилиб, 15 ёшли Азиза билан ҳам шу хонадонда ётиб чиқади. Кейинчалик ўша квартирага яна бир қурбон олиб келинади, у ҳам жинсий алоқа қилишга мажбур қилинади – бу 16 ёшли мактаб ўқувчиси Диля эди. Воқеалар қайта-қайта такрорланади… Дарҳақиқат, ўн ой давомида вилоят адлия бошқармасининг хизмат хонадонидан вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва вояга етмаган қизлар ўртасида жинсий алоқа майдони сифатида фойдаланилган.

Фавқулодда вазиятлар бўлимининг туман бўлими бошлиғи ҳам аввалги амалдордан қолишмай, Меҳрибонлик уйи раҳбарига унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришини айтади. Май ойи бошида ҳомийлик сифатида болалар учун диван, шкаф, ошхона столи совға қилади ва болаларга турли ширинликлар олиб келади. Бунинг эвазига 2021 йил июнь ойи бошида у ҳам жинсий алоқа қилиш учун қиз талаб қилиб, меҳрибонлик уйи ётоқхонасида юқорида тилга олинган 17 ёшли етим Раъно билан ётиб чиқади. Июнь ойининг охирида у меҳрибонлик уйи раҳбарига 200 минг сўм бериб, яна шу қиз билан ётади. Кейин эса меҳрибонлик уйига озиқ-овқат ва ичимликлар олиб келади ва бунинг эвазига 15 ёшли Азизани жинсий алоқа қилишга мажбурлайди. Қизлар у билан бир неча бор жинсий алоқа қилишга мажбур бўлишди ва учрашувлар болалар уйининг ўзида ҳам, бошқа жойларда ҳам бўлиб ўтди.

Биз бу қизлар билан ким ва қай тарзда жинсий алоқа қилганини тасвирламаймиз, улар вояга етмаганлиги ва қарам ҳолатда эканлигидан умуман хижолат тортишмаган, яъни қизлар жинсий алоқага рози эмаслигини билдира олмаган. Амалдорлар ғамхўрлик қилиши керак бўлган вояга етмаган қизлар бутунлай ҳимоясиз қолди. Раҳбар алоқалари ва ваколатлари бўлган амалдорлар билан ётишга мажбур қилса, улар кимга ҳам шикоят қилиши мумкин? Бу қизлар ички ишлар ёки прокуратурага борса, ким уларни эшитарди? Қизларнинг руҳияти бузилди, уларга давлат ҳиёнат қилди, улар гўёки буюмдай сотилди. Албатта, суд жараёнида барча айбланувчилар қизлар буни ўз ихтиёри билан қилгани, уларни ҳеч ким мажбурламаганини айтишди. Бу қизларнинг танлаш эркинлиги бормиди, деган саволни ҳеч ким ўзига бермади…

2022 йилнинг сентябрь ойида биринчи инстанция суди уларни қуйидаги жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди:

— маҳаллий оилавий болалар меҳрибонлик уйи мудираси ЎзР ЖКнинг 135-моддаси 3-қ. “а” банди, 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. Суд унга 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

— вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва фавқулодда вазиятлар бўйича туман бошқарма бошлиғи ЎзР ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми ва ЖКнинг эски таҳрирдаги 1281-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. Уларнинг ҳар иккисига 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди: бу вақт давомида уларга 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш тақиқланади, шунингдек пробация органларини огоҳлантирмасдан яшаш жойини ўзгартиришлари ва яшаш тумани чегараларини тарк этиш такикланади.

2022 йилнинг декабрь ойида апеллация инстанцияси суди суд қарорини ўзгартиришсиз қолдирди…

Мансабдор шахсларга қонунга мувофиқ бир ярим йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Юқорида тасвирланган ҳолатда уларга нисбатан етарли жазоми? Афсуски, ҳатто идоралар ходимлари орасида ҳам ўзлари бузуқ бўлган вояга етмаган қизлар борлигига ишонадиганлари бор, қизлар эркакларга осилиб, жинсий алоқа қилишни хоҳлашармиш. Ҳеч ким сабаблар ҳақида ўйлашни хоҳламайди. Мамлакатимизда розилик ёши 16 ёшдан бошланишини ҳамма унутган кўринади. Бу шуни англатадики, 16 ёшга тўлмаган шахс билан ҳар қандай жинсий алоқа номусга тегиш деб ҳисобланиши керак.

Биз 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганлик учун жазони оғирлаштирувчи вазиятларни инобатга олган ҳолда бериладиган жазога мутаносиб бўлишини хоҳлардик. Афсуски, бизни гўё тинглашди, аммо аслида ҳеч ким жазони сезиларли даражада кучайтиришни хоҳламади. Биз 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш ёлғон, ишончни суиистеъмол қилиш, моддий манфаатдорлик ёки бошқа манфаатни кўзлаб содир этилган бўлса, 8 йилдан 11 йилгача озодликдан маҳрум этилиши учун чиқдик. Афсуски, депутатларга қайси вариант тақдим этилгани ва улар иккинчи ўқишда нимани маъқуллаганини ҳалигача билмаймиз…

=============

Айбдорларга қўлланилган ЖК моддалари:

128-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш

1281-модда. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қили

167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш

209-модда. Мансаб сохтакорлиги