Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўз зўравонига узатилган қиз жонига қасд қилди. Марҳуманинг онаси унинг ўлимида қуёвини айбламоқда

Ўз зўравонига узатилган қиз жонига қасд қилди. Марҳуманинг онаси унинг ўлимида қуёвини айбламоқда
01 Iyul 2020

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли жувон яшаш уйидан осилган ҳолда топилди. Марҳуманинг онаси Муҳаббат Нуримова қизининг ўлимида куёвининг қўли...

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли жувон яшаш уйидан осилган ҳолда топилди. Марҳуманинг онаси Муҳаббат Нуримова қизининг ўлимида куёвининг қўли борлигини айтмоқда. «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев фуқаро мурожаатига кўра, воқеа тафсилотларини ўрганди.

М.Нуримованинг айтишича, 2020 йилнинг 25 январь куни биз билан бозорда савдо қилувчи косонлик Ш.Ғ. қизимни ‘уйингга олиб бориб қўяман’ деб алдаб, қурилиши битмаган эски жойга олиб борган ва қизининг номусига тегган. Ўша пайт ИИБга мурожаат қилиб, ҳолат ҳақида билдирмоқчи бўлганларида ‘мени шарманда қилманг, тўрт нафар фарзандим бор’ деган. Ҳар икки томон ҳам гап-сўзга қолмайлик, деб қизни унга беришган.

Қиз сарсон бўлиб, у ёқ-бу ёғда турган, Ш.Ғ.нинг хотини уни ҳақоратлаб, яшаттирмаган. Доимий можаролар қизнинг умрига зомин бўлди.

Марҳума онасининг айтишича, 7 май куни қизининг туғилган куни эди. 18 ёшга тўлганди. Аммо ўша кун ҳам куёв уларни гаплаштирмади. Фақат эсдаликка қолади, дея қизи тушган видеони жўнатди. Шу-шу 9 май куни қиз ўз жонига қасд қилганини айтишди.

– Нима қилган бўлса ҳам куёвим қилган. Қизимнинг 18 ёшга тўлишини кутган ва ундан қутулган. Буни охирги пайтларда биз билан умуман гаплаштирмай қўйганидан ҳам билса бўларди», — дейди марҳуманинг онаси Муҳаббат Нуримова. – Бош прокурор ўринбосарининг вилоятдаги қабулига бориб, бу ҳақда шикоят қилганимдан сўнггина ишга киришишди, — дейди Муҳаббат опа. — Нега бунча ишларингиз суст, суриштирмаяпсизлар, қизимнинг ўлимига сабабчи бўлган куёвим ҳалиям бемалол юрибди-ку, – десам, терговчилар бир-бирига қараб кулишиб ‘нега ишга киришмаяпсиз, кимдир келиб сўраб туриши керакми?’ деб калака қилишади.

Қашқадарё вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, 2020 йил 9 май куни Косон тумани «Бойғунди» маҳалласи Ислом Каримов кўчаси 26-уйда яшаб келган 2002 йилда туғилган Моҳинур Жўраева яшаш уйининг меҳмонхонаси эшигига осилган ҳолда вафот этган.

«Ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида марҳума Моҳинур Жўраеванинг қариндошлари унинг турмуш ўртоғи билан ўрталарида доимий равишда уруш-жанжал бўлиб келганлигини баён қилган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасида марҳуманинг ўлимига бўйин аъзолари сиқилишидан юзага келган механик асфиксия сабаб қилиб кўрсатилган», — дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Косон туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Cуратда марҳума Моҳинур Жўраева

Фото: «Дарё»

Тўлиқ матнни ўқиш учун: https://daryo.uz/k/2020/07/01/qashqadaryoda-18-yoshli-juvon-uyidan-osilgan-holda-topildi-marhumning-onasi-qizining-olimida-kuyovini-ayblamoqda/

________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари

Oldingi maqola

Абьюз нима, абьюзер ким, уни қандай аниқлаш мумкин
26 Iyun 2020
Абьюз нима, абьюзер ким, уни қандай аниқлаш мумкин

Keyingi maqola

Номус масаласи аёлга қанчалик муҳим бўлса, эркак учун ҳам шунчалик муҳим бўлиши шарт
03 Iyul 2020
Номус масаласи аёлга қанчалик муҳим бўлса, эркак учун ҳам шунчалик муҳим бўлиши шарт
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top