Зўравонлик маданиятига қарши туриш – фойдали маслаҳатлар

Зўрлаш маданияти (зўравонлик маданияти) – бу аёллар тадқиқотлари ва феминистик назарияда пайдо бўлган ва аёлларни зўрлаш ва жинсий зўравонлик одатий бўлган маданиятни тавсифловчи атама бўлиб, бунда меъёрлар, амалиёт ва оммавий ахборот воситалари аёлларга нисбатан жинсий зўравонликни нормаллаштиради ва ҳатто уни оқлайди.

Ҳамма тинч-тотув яшашни ва ўзларини хавфсиз ҳис қилишни хоҳлайди.Бунинг учун бирлашиш ва зўрлаш маданиятига қарши туриш кифоя. Буни қандай амалга оширса бўлади?

Эркаклик ва аёллик ҳақидаги тушунчаларимизни қайта кўриб чиқиш

Кўпчилик эркаклик – қўполлик, шафқатсизлик, куч, ҳукмронлик билан синоним, аёллик эса сабр-тоқат, итоаткорлик эса ҳақиқий аёлга хос фазилатлар деб янглиш ўйлайди. Бундай стереотиплар одамлар онгида мустаҳкам ўрнашган. Дарҳақиқат, зўравонлик, шафқатсизлик ва кучнинг эркаклик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, худди шундай аёллик – бу доимо ҳам камтарлик ва сабр дегани эмас. Болаларга шахсий чегаралар ва розилик маданияти борлигини тушунтиринг, агар шериклардан бири яқинликни истамаса, сиз «зўрлик билан» олишингиз мумкин эмас.

Зўравонлик қурбонини айблашни бас қилинг

Ҳа, афсуски, зўрлаш ҳақидаги воқеаларда кўпинча айнан қурбонлар жабр кўради. “Ўзинг айбдорсан, аҳмоқ”, “Нега у ерга бординг, у нима хоҳлаганини билмасмидинг”, “у сўнгги ж.б. каби кийиниб олганди” – бу каби иборалар нутқингиздан ўчиб кетиши лозим. Ёдда тутинг, зўравонлик ҳолатида қурбоннинг қандай кийимда бўлгани умуман аҳамиятли эмас.

Ҳали ҳам жабрланувчининг кийими муҳим деб ҳисоблайдиганлар учун ўйлаб кўришни тавсия этамиз: унда нега болалар ёки эркаклар зўрланмоқда? Нега ёпиқ ва ҳаттоки диний кийим кийган аёлларни зўрлашмоқда?

Қурбонларни тингланг ва қўллаб-қувватланг

Айбловга йўқ деймиз, қўллаб-қувватлашга эса – ҳа! Агар сизга яқин одамингиз зўравонликни бошдан кечирганини айтса, уни тингланг ва қўллаб-қувватланг. Яқинингизга ёрдам беринг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига биргаликда мурожаат қилинглар, унга бирга эканлигингизни ва биргаликда буни енгишингизни айтинг.

Розилик маданияти тамойилларига амал қилинг ва уларни бошқалар билан баҳам кўринг

Розиликнинг асосий тамойили – ўзаро розилик асосидаги яқинликдир. Бу аниқ ифодаланган келишув бўлиши керак. Яъни, розиликсиз жинсий алоқа зўрлашдир. Келишувнинг йўқлиги – бу норозиликдир. Эслаб қолдингизми? Бошқаларга ҳам етказинг.

Зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш

Ишда, кўчада, мактабда – ҳамма жойда. Агар сизни таъқиб қилсалар, сизнинг ҳамкасбларингиз сексистик ҳазиллар қилсалар, улар иш жойингизда сиз аёл эканлигингиз сабабли иш ҳақини ошириш (иш ҳақи, янги лавозим ва ҳк) ни рад қилсалар, сукут сақламанг. Бу ҳолатлар тўғрисида раҳбариятни хабардор қилинг, йиғилишларда ушбу масалаларни кўтаринг, тегишли идоралар ва оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилинг, аммо бунга тоқат қилманг ёки сукут сақламанг.

Жазосизликни тўхтатинг

Агар сиз таъқибнинг ҳар қандай шакли ёки зўравонликка учраган бўлсангиз ёки бунинг гувоҳи бўлсангиз, уни эътиборсиз қолдирманг. Зўравон/жиноятчи жазосиз қолмаслиги керак. Шуни ёдда тутингки, ҳар қандай қонунбузарлик жазоланиши керак, жазосиз қолиш эса янги қонунбузарликлар ва жиноятларни келтириб чиқаради.

Ёш авлодни ўқитинг

Ёшлар мамлакат ва жамият келажагидир. Бу келажак қандай бўлиши бизга боғлиқ. Агар ҳар биримиз ёш авлодни тарбиялашга озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшсак, натижаси узоқ куттирмайди.