Уч вояга етмаган боласи билан аёлни эри ва қайнонаси уйдан ҳайдаб солмоқда

МИБ, нега бу рўй беряпти? Аёл ва унинг вояга етмаган фарзандларини ким ҳимоя қилади? Уларга ким ёрдам беради? Ёки оиланинг кўчада қолишини кутамизми?

Бизга бир аёл мурожаат қилди: унинг қўшнисини эри уч нафар вояга етмаган боласи билан кўчага ҳайдаб солмоқда.

Лайло (исми ўзгартирилди) турмушда 14 йил яшади. Уч нафар боласи бор. 10 йил эр-хотин кўп қаватли уйлардан бирида яшашди, кейин ҳовли жой қуриб, уша ерга кўчишди.

Лайлонинг айтишича, участкада жуда яхши уй қурилди. Яхши яшашди. У ерга кейин қайнонаси ва қайнэгачилари кўчиб келди.

«Оиламизда жанжаллар, келишмовчиликлар бошланди. Ҳар сафар жанжаллардан сўнг қайнонам мендан тиз чўкиб кечирим сўрашимни талаб қиларди. Мени устимдан арз қилса, эрим калтаклашгача борарди».

Болаларим бундай шароитда яшашга ўрганмаган.

2020 йилда, жанжаллар ва қайнонам ҳамда қайнэгачиларнинг доимий арашувларидан чарчаган Лайло кетишдга қарор қилади.

«Эрим бизни болалар билан ўша квартирага олиб келди. Шароитсиз яшасам, ўзим ёлвориб кечирим сўраб қайтаман, деб ўйлаган-да. 4 хонали квартирамиз бўм-бўш эди. Эрим кўрпача, ёстиқларни олиб келишни ваъда қилиб, лекин ҳеч нарса олиб келмади. Ундан ташқари катта хонадан фойдаланмаслигимиз учун уни қулфлаб қўйди».

«Менга қўшнилар ёрдам қилишди: кимдир гилам берди, кимдир – ётоқ. Қозонимиз ҳам йўқ эди. Менга бир кастрюл беришди: унда овқат ҳам тайёрлардик, чой ҳам қайнатардик. Кийим-кечакларимиз ҳалигача ўша ҳовлида. Лекин биз у ерга кира олмаймиз».

У болаларни қарғаб, уйда ўрнашмаслигимизни айтади

Айни пайтда эркак аёли ва болаларини квартирадан ҳайдашга уринмоқда. Лайло ўз ота-онасининг уйида рўйхатдан ўтган. Болалар ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган.

Лайло квартирада яшашга рухсат олиш учун аризалар берган. Туманлараро ва шаҳар судлари аёл ва унинг болалари эркак (аёлнинг турмуш ўртоғи) бошқа уй-жой билан таъминламагунча ўша квартирада туришига қарор чиқарган.

Эркак суд талабини бажармади. Бир неча марта онаси ва опаси билан келиб аёлини болалар билан ҳайдашга уринди (гувоҳ бўлган қўшнилар томонидан тузилган акт бор).

Болалар билан телефон орқали суҳбатида эркак “уйда ўрнашиб олманглар, мен барибир сизларни у ердан ҳайдайман” деб айтган (суҳбат ёзуви бор).

Расман Лайло никоҳда, ажрашишга бермаган, алиментга эса ариза берган.

«Алментлар автоматик тарзда картамга ўтади, унинг ойлигидан ушлаб қолишади. Лекин у энди тез-тез ҳақ тўланмайдиган таътил оладики, бизга камроқ пул тушсин».

Аёлнинг сўзларига кўра, суд ва милицияда эркак ғамхўр ота ролини ўйнайди. Аслида эса болалар билан деярли мулоқот қилмайди, ҳатто уларни қарғаган.

«Деярли бир ярим йилдан бери мен ёлғиз онаман. Эримга болалар керакмиш, лекин улар билан муносабатларни яхшилаш учун ҳеч нарса қилмайди. Фақат кичик қизимиз билан гаплашади».

Лайло мулкни тақсимлашлари учун ариза бера олмайди. Ҳужжатларга кўра, турмуш ўртоғининг номида ҳеч вақоси йўқ. 2010, 2013 ва 2016 йилларда эркак мулкни қайта расмийлаштирган. Машиналарни онаси, ҳовлини – катта опаси, ҳозир улар турган квартирани эса – кичик опасига расмийлаштирган.

Охирги суддан кейин эркак ярашиб, яна бирга яшашни таклиф қилади, лекин Лайло унга қилинган азобларни унута олмайди.

«Қизим стресс ва қўрқувдан бир куни дори ичиб қўйди. Отаси менга қўл кўтарганини кўрмаслик учун ҳам шундай иш қилганини айтди. Кейин у билан психолог ишлади, ҳозир аҳволи яхши».

Лайло хамшира бўлиб ишлайди. Клиникада тунги сменада ишлашга мажбур, негаки кундузи болаларни мактабга кузатиш, ош-овқатидан хабардор бўлиш, дарс қилдириш керак. Эри уни тунлари фоҳишалик қилаётганида айблади. Эрининг сўзлари Лайло учун аҳамиятсиз, лекин пул етишмаётгани аёлни қийнаяпти.

Лайло учун энг қўрқинчлиси – болалар кўчада ўйнаб-кулиш ўрнига жиддий муаммолар ҳақида бош қотиради.

«Ҳовлига чиқиб ўйнанглар, десам: ойи, йўғимизда улар келиб, нарсаларимизни кўчага улоқтириб, ҳайдашса-чи, яхшиси, уйда ўтирамиз, дейишади».

Уч вояга етмаган боласи билан аёлни эри ва қайнонаси уйдан ҳайдаб солмоқда

Уч вояга етмаган боласи билан аёлни эри ва қайнонаси уйдан ҳайдаб солмоқда

Уч вояга етмаган боласи билан аёлни эри ва қайнонаси уйдан ҳайдаб солмоқда

Уч вояга етмаган боласи билан аёлни эри ва қайнонаси уйдан ҳайдаб солмоқда

Уч вояга етмаган боласи билан аёлни эри ва қайнонаси уйдан ҳайдаб солмоқда

Уч вояга етмаган боласи билан аёлни эри ва қайнонаси уйдан ҳайдаб солмоқда