Турмуш ўртоғингиз урса ва камситса, қаерга қўнғироқ қилиш керак?

📞102 – ички ишлар органлари. Сизга хотин-қизлар иши бўйича туман инспектори юборилишини сўранг (ҳар бир туманда шундай мутахассислар бундай ҳолатлар билан шуғулланиш учун ўқитилган) ва ҳимоя ордерини сўранг. Агар уни бериш учун асослар мавжуд бўлса, мурожаат қилганингиздан сўнг 24 соати ичида ҳимоя ордери берилиши керак.
📞712323040, 712324050 – Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси (фақат Тошкент бўйича).Суратда Тошкент шаҳар ИИББ бўлимларининг рақамлари кўрсатилган. Ходимлар сизга қайси туман ички ишлар бўлими билан боғланиш кераклигини айтади.

Сизга асоссиз равишда ҳимоя ордерини берилишини рад этишган бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг (иш пайтида):
📞1102 – Ўзбекистон ИИВ ишонч телефони (республика бўйича).
📞 712561418 – Ўзбекистон ИИВ хотин-қизлар бўйича бўлими, бўлим бошлиғи Умида Хазратовна Абдуллаева (республика бўйича).