Токсик ота-она бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак

Токсик ота-оналар ва уларнинг хулқ-атвор белгилари ҳақидаги мақолаларни ўқигач, эҳтимол, сиз ҳам худди шундай хусусиятларни ўзингизда аниқлагансиз. Агар сиз токсиклик даражангизни камайтирмоқчи бўлсангиз, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилинг.

Иштирок этинг, лекин буюрманг

Мазкур тушунчалар орасидаги чегара жуда нозик. Қачон фойдали маслаҳат ҳалокатли буйруққа айланади? Қандай қилиб қайғуришни тотал назоратдан ажратиш мумкин? Ҳар қандай ёшдаги бола алоҳида шахс эканлигини унутмаслик керак. Унинг хоҳиш-истаклари, ўз қарашлари ва ҳатто мақсадлари бор. Айтайлик, сизга боланинг хатти-ҳаракати ёқмайди. “Мен”-хабарлар шаклида бу ҳақда гапириш энг мақбул йўлдир (ўзингиз ва ҳиссиётларингиз ҳақида гапиринг). Аммо ҳар сафар тўғри хатти-ҳаракатлар моделини танласангиз, сиз қаршиликларга дуч келасиз ёки иродани суслаштирасиз. Истисно: бола хавф остида бўлса ёки ўзи учун хавф туғдирса (бола розеткага шпилька тиқса ёки синглисига пичоқ ўқталса, кутиб турмайсиз-ку).

Сиз болангизни хатолардан ҳимоя қилмоқчи эканлигингизни ҳеч кимга шубҳага олаётгани йўқ. Аммо хато қилиш яхши. Барчамиз буни бошдан кечирамиз ва айнан шу йўл билан тажрибага эга бўламиз. Фарзандингизга ўз хатосини қилиш имкониятини беринг. Шундан сўнг, сизнинг вазифангиз – унинг ёнида бўлиш ва қўллаб-қувватлаш. Масалан, ёрдам бериш ёки муҳокама қилишни таклиф қилинг. Аммо бола уларни рад этишга ҳақли. Рад этишни ҳурмат билан қабул қилинг: у қатъиятлиликни ўрганади, мақсадга эришишнинг янги усулларини топади, мустақилликнинг муҳим маҳоратига ва ўз қарорлари ва ҳаракатлари учун жавобгарликка эга бўлади. Ёки шунчаки болани қучоқланг ва кейинроқ яна уриниб кўриш мумкинлигини айтинг. Боланинг муваффақиятсизлиги сизнинг унга бўлган ҳис-туйғуларингизга таъсир қилмаганлигини сўзлар ва хатти-ҳаракатлар билан кўрсатинг.

Фарзандингизнинг ҳаёти, дўстлари, севимли машғулотларига самимий қизиқишни намойиш этинг. Аммо у танлаган нарсани муҳокама қилманг. Бола истамаса унинг қизиқишларини ҳеч кимга айтманг. Шундагина ишончли муносабатларни ўрната оласиз, бола сизнинг сўзларингизни тинглашни ва ўзи ҳақида муҳим нарсаларни баҳам кўришни бошлайди.

Тенглаштиришни бас қилинг

Дугонангизнинг ўғли, сўзсиз, зўр йигит. Қизингизнинг синфдоши эса жуда истеъдодли қиз. Лекин сизнинг болангиз улардан қолишмайди! Ҳар бир инсон ўз талантлари, хусусиятига эга. Яхшиси, унинг нимага қодирлигини ўрганинг. Болани ўз натижаларига қараб иш тутишни ўргатинг (ёзувинг икки ой олдингига қараганда анча яхшиланибди). Шунда сиз уни пастга урмасдан, танқидни тўғри қабул қилишга ўргатасиз.

Болага “йўқ” дейишни ўргатинг

Болага катталар нима деса “хўп” дейиш кераклигини ўргатсангиз, бола потенциал зўравонга қарши тура олмаслигига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Ҳар доим ҳам “йўқ” дейиш керак дегани эмас. Аммо болага ноқулайлик туғдирадиган бирон бир ҳаракатларни рад этиш ўринли. Ҳудди шунингдек бола ўзи ёқтирмаган нарсани қилишга мажбур эмас. «Йўқ» дейишни биладиган бола ўз ҳис-туйғулари ва истакларини яхшироқ билади (менга бу ёқдими? Мен ҳақиқатан ҳам шуни истайманми?). Бундан ташқари, у жисмоний ва руҳий чегараларини қандай ҳимоя қилишни билади. Бу ҳар қандай ёшда инсонга ўзига ишонч беради.

Ўз ҳис-туйғуларини намойиш қилишни тақиқламанг

Биз ҳар қандай ҳис-туйғуларни кечиришимиз мумкин: қувонч, қайғу, ғазаб ва бошқалар. Бу инсон табиатининг табиий қисмидир. Туйғулар, одамга у ёки бу ташқи кучлар (фильм, китоб, воқеалар) таъсир кўрсатганда, руҳиятида нима содир бўлаётганини кўрсатади. Агар болангиз овоз чиқариб кулса, ўзига қўйинг, бу ҳиссиёитни қайтарманг. Қувончни ифода этиш уят эмас! Агар бола йиғласа ёки ғазабланса, бунинг сабабини сўранг. Унга ёрдам беришингиз учун айни дамда нима қила олишингизни сўранг. Фарзандингизга салбий ҳис-туйғуларни барқарор усулларда енгишни ўргатинг: масалан, ҳақорат қилувчини бошига уриш ўрнига, бақириш, ўрнидан туриб бошқа жойга ўтиш, чизиш, қоғоз парчаларини йиртиш мумкин ва ҳоказо.

Болангиз – алоҳида шахс

Бу ҳақиқатни тан олсангиз, мустақил шахсни тарбия қиласиз. Катта бўлиш босқичида болалар ота-оналари билан ҳаётларида содир бўлаётган воқеаларни бўлишиш эҳтимоли камроқ. Сиз уларнинг ҳар бир қадамини назорат қилишни, маълумот қидиришни, дўстлардан сўрашни, тез-тез қўнғироқ қилишни ва ҳоказоларни хоҳлайсиз. Ота-онадан ажралиш инсон сифатида улғайиш ва шахс сифатида ривожланишда жуда муҳимлигини тушунинг. Бу даврни босим ва назоратисиз ўтган бола келажакда оила билан илиқ муносабатларни сақлаб қолади.

Болалар ва оила психологияси бўйича адабиётларни ўқинг

Табиийки, сизга ҳеч ким ота-она бўлишни ўргатмаган. Ўзингизда қачондир ота-онангизда бўлган токсик ҳатти-ҳаракатларни кузатишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Ваҳоланки, сиз ҳаётингизда ундай ҳаракатларни такрорлмасликни истагансиз. Аммо стрессли вазиятда ўзини тутиш модели бизга ҳаётимизда кўрган нарсаларимизни уқтиради. Агар сиз нима учун бундай қилаётганингизни ва ушбу моделни қандай ўзгартириш мумкинлигини тушунсангиз, бундай шаблонларни ўзгартиришингиз мумкин. Боланинг ҳаёлида нималар кечаётганини тушунган одамлар вазиятни ва ўз ҳис-туйғуларини бошқариши осонроқдир.

 

____________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Болалар