Таксида хавфсиз юриш қоидалари. Фойдали йўриқнома

1️⃣ Такси хизматларидан фойдаланинг. Машинани мобил илова орқали буюртма қилинг.

2️⃣ Иловада кўрсатилганидан бошқа машина келса, уни рад этинг.

3️⃣ Ҳайдовчига эътибор қаратинг. У қўпол муомала қилса, жиззаки бўлиб, сизда шубҳа уйғотса, у билан кетишдан воз кечинг.

4️⃣ Машинага ўтиришдан аввал унинг давлат рақамини расмга олинг ёки ёзиб олинг. Ҳайдовчи иложи бўлса буни кўрсин.

5️⃣ Кимгадир қўнғироқ қилиб, овоз чиқариб машина давлат рақамини ва керакли жойга етиб боришингиз керак бўлган тахминий вақтни айтинг.

6️⃣ Машинанинг орқа ўриндиғига ўтиринг.

7️⃣ Илова орқали машина ҳаракатини кузатинг.

8️⃣ Йўлда ҳайдовчи гараж, танишиникига ёки йўловчи олиш учун йўналишни ўзгартирмоқчи бўлса, буни рад этинг.

9️⃣ Ҳайдовчи сизга бирон егулик ёки ичимлик таклиф қилса, қабул қилманг. Унга ухлатувчи дори қўшилган бўлиши мумкин.

🔟 Яқинларингизни машинага солаётганда ҳайдовчига машина рақами ва уни суратга олганингиз ва маълум вақтда у манзилига етиб бормаса, милицияга хабар беришингизни айтишдан қўрқманг.