Тўрт йилга эркинликни чеклаш: уни бўғган эркакдан ўзини ҳимоя қилган қизга ҳукм ўқилди

Бироз муддат олдин эркакка стакан отган аёл иши бўйича олтинчи суд мажлиси бўлиб ўтди, унда суд судланувчининг адвокати томонидан берилган бир қатор илтимосномаларни рад этди. Натижада, қизга нисбатан эркинликни тўрт йил чеклаш қарори қабул қилинди.

Aввалроқ ОАВ ларда овқатланиш жойларининг бирида эркак киши ўзи билан бирга келган қизни бўғганлиги тўғрисида видео тарқалган эди. Қиз эса, ўз навбатида, эркак унга яна бир бор ташланмоқчи бўлганида унга қарата стол устида турган стаканни отади. Ва шу «қилмиш»и учун қизга нисбатан 104-модданинг “л” банди 2-қисми (қурол ёки совуқ қурол сифатида қўлланиши мумкин бўлган предметлардан фойдаланиб қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан тўрт йилдан саккиз йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Суд мажлиси давомида судланувчининг адвокати экспертиза ўтказилиши, шунингдек ишнинг ЖК 106-моддасига (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш) ихтисосини ўзгартиришни талаб қилади, бу талаб рад этилади.

16 июль куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман судида судья Санжар Aбдуғаниев раислигида судланувчи Бабаева Полинанинг иши бўйича олтинчи очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради Repost.uz мухбири. Кузатувчилар сифатида суд мажлисида ОAВ вакиллари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис Вакили офисидан мутахассис Отабек Маманиязов иштирок этишди.

Суд мажлисида жабрланувчи П. Н. қатнашмади, у видеоалоқа орқали иштирок этди. У бу вақтда Ўзбекистондан ташқарида эканлиги билдирди ва далил сифатида мамлакатдан чиқиш тўғрисида паспортга урилган муҳрни тақдим этди.
Икки кун аввал у Тошкентда, бизнинг умумий танишларимиз билан олинган суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаган эди, – дейди судланувчи Бабаева.

Суд мажлиси вақтида, судланувчи Полина Бабаева иккинчи адвокат Мурод Эшонқуловни тайинлаганлиги маълум бўлди. У суд терговини қайта тиклашга ариза топширди, чунки, Мурод Эшонқуловнинг сўзларига кўра, тергов вақтида қатор ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган.

Aдвокат, шунингдек жабрланувчи П. Н. 6 дақиқа давомида ҳожатхонада бўлганлиги ва жабрланувчининг ўзи танасига жароҳатлар етказган бўлиши мумкинлиги юзасидан тергов ўтказилишини таклиф қилди.

Судланувчи далил сифатида тақдим этилган видео маълумотларига таянган ҳолда, П. Н. стол олдида содир бўлган ҳодисадан кейин икки дақиқа давомида ўтирганлиги ва шикастланган деб иддао қилаётган тана қисмига салфетка қўймасдан, спиртли ичимликлар истеъмол қилганлиги, шундан сўнг ҳожатхонага кетганлигини айтиб ўтди.
Aризада, 23-январ куни тергов вақтида, П. Н. меҳмонхона хонасида ёстиқ ва кўрпада қон изларини атайлаб қолдирганлиги, шунингдек ўзига шикаст етказганлиги тўғрисидаги масала қўйилмаганлиги кўрсатиб ўтилди.

Бироқ, Мирзо Улуғбек тумани прокурорнинг катта ёрдамчиси, Хусанхон Содиров берган маълумотларга кўра, жабрланувчининг танасидаги шикастланишлар тўлиқ ҳажмда кўрикдан ўтказилган. У шунингдек, ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан жойланган видеода судланувчининг жабрланувчига тана жароҳати етказган ҳолат қайд этилганлигини қўшимча қилди ҳамда аризани рад этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Бироқ Мурод Эшонқулов, ўтказилган экспертизалар вақтида П. Н. нинг ўзи мустақил равишда ўзига шикаст етказганлиги тўғрисидаги масала кўтарилмаганлиги билан жавоб берди.
Суд тиббий мутахассиси жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилди, экспертиза эса тўлиқ ҳажмда ўтказилди, дея таъкидлади жабрланувчининг адвокати.

Полина Бабаева шунингдек жабрланувчи П. Н. ўзига мустақил равишда шикаст етказган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, чунки, унинг сўзларига кўра, у бир неча бор “ўзининг венасини кесган”.
Жабрланувчининг адвокати Бахтиёр Холмирзаев ушбу аризани рад этиш зарурлиги билан чиқди. У шунингдек, П. Н. ўзига мустақил равишда шикаст етказишини айтганида, судланувчининг адвокати 104-моддани Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш кўринишидаги 97-моддасига ихтисосликни ўзгартиришга ариза бермаганлигини айтиб ўтди.

Жабрланувчининг адвокати, Бахтиёр Раимов, шунингдек Мурод Эшонқуловнинг аризасини қўллаб-қувватлади ва 104-моддани Жиноят кодексининг 109-моддасига ихтисослигини ўзгартириш зарурияти ҳақида билдирди. Ушбу таклиф, судланувчи Бабаева столда мавжуд предметлардан (пичоқ, санчқи, бокал) аффект ҳолатида ўзи англамаган ҳолда бокални олганлиги ва уни жабрланувчига отганлиги билан асосланди.

Aдвокатнинг сўзларига кўра, судланувчи Бабаеванинг мақсади жабрланувчига тана жароҳати етказиш бўлмаганлигини таъкидлаб ўтди. Полина Бабаева эълон қилинган видеода, видео кесилганлиги учун жабрланувчи бокалдан зарб олгандан кейин ўтиришда давом этганлиги кўрсатилмаганлигини қўшимча қилди (суд мажлиси давомида мажлис иштирокчилари видео билан тўлиқ ҳажмда танишишди). Судланувчи томонидан, шунингдек, натижада жабрланувчига 8 та чок қўйилганлиги айтиб ўтилди. Натижада, суд аризани қониқтиришни рад этди.

Aдвокат Мурод Эшонқулов судланувчи физиологик аффект ҳолатида бўлганлигини аниқлаш учун психолог-психиатр экспертизасини тайинлаш, шунингдек П. Н. иягининг чап томонига мустақил равишда шикаст етказганлиги тўғрисида қўшимча экспертиза тайинлаш тўғрисида иккинчи аризани топширди. Aризада, Полина Бабаеванинг ҳиссий ҳолатини белгилаш учун экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ариза икки марта рад этилганлиги айтиб ўтилди. Aдвокат жабрланувчи ва судланувчига психолог-психиатр экспертизасини тайинлашни сўради.

Aдвокат Бахтиёр Холмирзаев воқеадан кейин Полина Бабаева жабрланувчига ёрдам кўрсатмаганлиги ва у ёрдам чақирмаганлигини таъкидлаб ўтди. Aммо, аввалроқ бўлиб ўтган мажлисда гувоҳ фуқаро Полина Бабаевага стаканда сув таклиф қилинганлиги, шундан сўнг у рад этганлиги ҳамда П. Н. ўзида эмаслигига эътибор қаратишни сўраганлиги ҳақида хабар берган эди.

Ўз навбатида, Полина Бабаева, жабрланувчи уни 15 сония давомида бўғганлигини, ёнида ҳеч ким бўлмаганлиги ва у ёрдам чақира олмаганлигини эслатиб ўтди. Судланувчининг адвокати П. Н. креслодан ҳожатхонага ҳаракатланган вақтда қон излари бўлмаганлигига эътибор қаратишни сўради.

Мазкур ариза ҳам рад этилди. Ўз ташаббусига кўра, суд иш материалларини такроран ўрганишга киришиш тўғрисида қарор қабул қилди. Тушликка танаффусдан сўнг суд жиноят ишини материалларининг тафсилотларини қайта кўриб чиқди, унда аризалар, ДВД-дисклар, тушунтириш хатлари, илтимосномалар, суратлар, экспертиза баённомалари, тиббий мутахассисларнинг қарорлари, хулосалари ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилди.
Шунингдек, мажлис давомида видеокузатув камераларидан ёзиб олинган видео тўлиқ ҳажмда қўйилди, бу вақтда суд жараёнининг иштирокчилари ҳолат билан тўлиқ танишиши мумкин бўлди.

Жабрланувчининг адвокати Полина Бабаевага, учрашувнинг сабаби ва кейинчалик фуқаро П. Н. ҳолатининг ёмонлашувини сабабини сўради.
Чунки мен у билан ажрашишни истаган эдим, ундан фарзанд кўришни хоҳламадим, – тушунтирди судланувчи.
Унинг сўзларига кўра, Бабаева ўзининг қарорини айтганидан кейин, П. Н. қуйидаги сўзларни айтган: “Яхшиси, яшамайсан, ҳозир тураман-да, сени ўлдираман!” Жабрланувчи икки марта судланувчига ташланишга уринди, у шунингдек Полина Бабаевага нисбатан ўн беш сонияли бўғиш кўринишида куч ишлатди, шундан сўнг жабрланувчида “ўзини-ўзи ҳимоялаш инстинкти ишга тушди” ва Бабаева жабрланувчига бокални отади.

– Мен буни қандай қилганлигим эсимда йўқ, мен ўзимни ҳимоя қилдим, – дейди судланувчи.
Кейинроқ, судланувчининг адвокати судьяга қарши таклиф берди, чунки, ушбу томонда “иш холис кўриб чиқилаётганлигига шубҳа уйғонди.” Ҳужжатни ўрганиб чиқиб, судья аризани рад этишга қарор қилди.

Мажлис якунида прокурор дастлабки тергов органлари 104-модда, 2-қисм, “л”-бандни нотўғри ихтисослаган деб топганлиги ҳақида билдирди, чунки, бокал совуқ қурол предмети ҳисобланмайди. Прокурор, шунингдек, ихтисосликни 104-модда 1-қисмга ўтказишни таклиф қилди ҳамда фуқаро Бабаеванинг шахси, жинси, ёши ва илгари судланганлиги йўқлигини инобатга олиб, беш йил муддатга эркинликни чеклашни сўради. У ҳаракатлар эркинлигини кафе, ресторан ва барларга боришни, спиртли ичимликлар истеъмол қилишни маън қилиш, П. Н. ва унинг оила аъзолари билан ҳеч қандай алоқага киришмаслик, кузатиб борувчи шахсларсиз Ўзбекистон чегарасидан чиқмаслик, шунингдек яшаш жойини 20:00 дан 08:00 гача тарк этмаслик кўринишида чеклашни таклиф қилди.

Натижада суд судланувчи Полина Бабаевага нисбатан тўрт йилга эркинликни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Судланувчи томонидан суд қарорига норозилик пайдо бўлса, қарорга нисбатан шикоят аризасини тақдим қилиши мумкинлиги айтилган.