Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Рухан носоғлом ва золим эрлар ўзларини қандай оқлашади

Рухан носоғлом ва золим эрлар ўзларини қандай оқлашади
27 Dek 2020

Бир инсон билан яқин муносабатда бўлар экансиз унинг кўп камчиликларига кўз юмишингизга тўғри келади. Лекин доимий рухий зарбалар, золимликлар сабр...

Бир инсон билан яқин муносабатда бўлар экансиз унинг кўп камчиликларига кўз юмишингизга тўғри келади. Лекин доимий рухий зарбалар, золимликлар сабр косангизни тўлдириб юборади.

Агар яқин инсонигиз нарцисс ёки сизга ёмон муносабатда бўлса, қуйидаги гапларни аниқ эшитгансиз:

Эски гапни қўзғайверма!”. Беш дақиқа аввал у томонидан қилинган қўполлик ҳақида гапирсангиз ҳудди шу гапни эшитасиз.

Хўп кечирақол! Аллақачон у томонидан айтилиши керак бўлган кечиримни тилаб оласиз.

(Сукут) Унинг ҳаракатлари ва бўлган ишлар учун изоҳ сўраганингизда шунчаки сукут сақлайди. Бу билан сиз қилмаган хато учун сизни жазоламоқчи бўлади гўё.

Ўзинг айбдорсан! Сизга ҳиёнат қилганда, дилингизни оғритганда, қўл кўтарганда, сиз билан ўзини ғалати тутганда айнан шу гапни эшитасиз.

“Сурил”. Беҳосдан унинг йўлидан чиқиб қолдингиз, сизни айланб ёнингиздан ўтиб кетиши ҳам мумкин, лекин бунинг учун эҳҳҳҳеее қанча машаққат билан қадам ташлаш керак, ахир ундан кўра сиз унинг йўлидан қочишингиз осонроқ.

Сендан бошқа ҳамма мени ҳурмат қилади! Бу иборани унинг қолипга сиғмайдиган ҳулқи учун билдирилган фикрингизга эшитасиз.

Сен жудаям таъсирчансан! Сиз унинг бирон қилиғига чидолмасангиз шундай жавоб оласиз.

Сендан бошқа ҳамма билан чиқишаман! Чунки қолганлар билан сизчалик яқин муносабатга эга эмас ва улар бунинг ит феъли ҳақида билишмайди.

Сен даволанишинг керак! Рухан касалсан! Бундай иборани аслида ўзларида рухий носоғломлик муаммоси бор инсонлар айтади.

“Ҳали гапимни тугатмадим! Бу ибора сиз ноиложликдан жуфтингизнинг кераксиз, узундан-узоқ тайинсиз гапларини эшитишга мажбур бўлганда эшитасиз.

Сен ўзингни онангдек тутяпсан(Ким ёмон таассурот қолдирган бўлса, сизни айнан ўша одамга ўхшатишади). Эсингизда бўлсин! Фақатгина заиф ва пасткаш инсонларгина сизнинг очиқ кўнгиллилигингиздан фойдаланиб ва унга ишониб бор айтган оилавий сирларингиздан ўзингизга қарши қурол қилиб фойдаланишади

Мени эговлашни бас қил! Заиф инсонларга уларнинг мажбуриятларини эслатишингиз ҳеч қачон ёқмайди.

Озгина жилмайсангчи! Сизни уриб сўкиб, ҳақорат қилса-да, сўнг жилмайишингизни сўраса ғалатимасми?

Мени ўзгартира оламан, деб ўйлашни бас қил! Мени боримча қабул қилишни ўрган!Ўзини нормал одамдек тутишини сўраб қилган илтимосингизга унинг жавоби.

Рухан носоғлом, заиф, золим инсонлар томонидан ҳеч қачон айтилмайдиган сўзлар рўйхати:

–        Кел, сенга ёрдам бераман

–        Батафсил гапириб бер-чи

–        Жудаям афсусдаман. Мени кечир

–        Ҳавотирли жойи йўқ, хаётда ҳамма нарса бўлади, бу учун ўйланма

–        Ўзингни қийнайверма, бу сенинг айбинг эмас

–        Узр, гапингни бўлиб қўйдим

–        Мен кутиб тураман

–        Кўп сиқилма, ҳаммаси яхши бўлади

Юқоридаги фикрлар сизга таниш бўлса, сизга бир нечта маслаҳат:

  1. Кузатинг, лекин ўта берилиб кетманг. Сиз унинг олдида ўзингизни оқлашга ёки уни ўзгартиришга мажбур эмассиз. Шунчаки маълум муддатга чекининг.
  2. Ўзингизга раҳмингиз келсин. Доимо рухий босим остида яшашнинг иложи йўқ. Бу сизни ҳолдан тойдиради. Ўзингизни севинг ва унутмангки, сиз ҳурматга лойиқсиз.
  3. Диққатингизни соғлом муносабатларга қаратинг. Маънан етук инсонлар даврасида бўлишга ҳаракат қилинг. Вақтингиз ва қадрингизни кетказиб рухан носоғлом ва зўравон инсонлар исканжасига тушиб қолманг.
  4. Муносабатни тўхтатинг: Агар сиз унинг рухий соғлом инсон эканлигига оз бўлса-да шубҳа қилсангиз, шу пайтдаёқ муносабатни узинг.

Oldingi maqola

"Жуда чарчадим, жонимга қасд қилишни ҳам ўйладим"
27 Dek 2020
"Жуда чарчадим, жонимга қасд қилишни ҳам ўйладим"

Keyingi maqola

Бухорода ҳеч ким кутмасди: ўзбек муҳожирлари воқеаси 
27 Dek 2020
Бухорода ҳеч ким кутмасди: ўзбек муҳожирлари воқеаси 
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top